“Металлург” икки нафар ҳимоячи билан шартномани бекор қилди
2024 йилги мавсумда “Металлург” шарафини ҳимоя қилган яна икки нафар ҳимоячи клуб билан келишувга биноан шартномани муддатидан олдин тўхтатди. Булар иккинчи даврадан жамоага келиб қўшилган украиналик тажрибали Олександр Кучеренко ҳамда клуб тарбияланувчиси 20 ёшли Зафарбек Раҳимжоновлардир.
Олександр Кучеренко “Металлург” таркибида жами 15 та ўйинда майдонга тушди, рақиблар дарвозасига битта гол киритди ва битта голга ассистентлик қилди.
Зафарбек Раҳимжонов эса “Металлург U21” жамоамиз сардори сифатида Ўзбекистон U21 чемпионатида 20 та ўйинда қатнашган, 1 та гол киритган, 1 та голга ассистентлик қилган, 7 марта огоҳлантирилган.
Биз ҳар иккала футболчига Бекободдаги фаолияти учун миннатдорлик билдирамиз ва уларнинг келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилаймиз.