“Металлург” 2025 йилги мавсумда Суперлигада қатнашмайдиАввалроқ Лига “Металлург” ПФК МЧЖ устав капиталининг 100 фоиз улушига эгалик қилувчи Ўзметкомбинат АЖга мурожаат қилиб, 24-декабрь санасига қадар клубнинг Суперлигадаги келгуси тақдирига ойдинлик киритишни сўраганди.
20-декабрь куни Ўзметкомбинат АЖ Лига сўровига жавоб қайтарди ҳамда “Металлург” клубининг Суперлигада иштирок этмаслигини маълум қилди. Жавоб хатида ташкилотнинг клубга ҳомийлик маблағи ажратиши тўхтатилгани ва бунинг сабаблари батафсил тушунтирилган.
Манба:
pfl.uz