Тадбир аввалида ЎФА ҳамда ЎзПФЛ футзални ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, мини-футбол ва соҳил футболини аҳоли орасида оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида уларни ягона тузилмага бирлаштиришга қарор қилингани қайд этилди.
ЎФА Бош котиби Аваз Максумов сўз олиб, жорий йилнинг 17-декабр куни Ўзбекистон футзал федерациясини ташкил этиш мақсадида унинг таъсис йиғилиши ўтказилгани юзасидан маълумот берди.
Йиғилишда ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирок этиб, Ўзбекистон футзал федерациясининг Устав лойиҳаси ҳамда Ижроия қўмита аъзолари тасдиқланганлиги, шундан сўнг, ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган.
ЎФА президенти Абдусалом Азизов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан футболга, хусусан футзалга катта эътибор берилаётганини айтиб ўтди. ФИФА томонидан Жаҳон чемпионати юртимизга ишониб топширилгани ва давлатимизнинг ғамхўрлиги билан мусобақа юқори савияда ташкил этилганини таъкидлади.
Жамоамиз мусобақада муваффақиясиз иштирок этди. Бу эса футзални ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш зарур эканлигини кўрсатиб берди. Мазкур масала ассоциацияда кўп маротаба ўрганиб чиқилди, деди ЎФА раҳбари.
2025-йилдан эътиборан фаолиятини бошлайдиган Ўзбекистон футзал федерацияси президенти этиб республикамизда футбол ва футзал спорт турларининг ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишда фаоллик кўрсатаётган, юртимизнинг фаол тадбиркорларидан бири, БМБ Холдинг кузатув кенгаши раиси Бекзод Акмалович Маматқулов номзоди маъқулланди.
• Бекзод Маматқулов — федерация президенти;
• Азиз Акбаржонов — вице-президент;
• Маъруфжон Абдуллаев — бош котиб.
Тадбир давомида футзал бўйича терма жамоамизнинг кейинги Жаҳон чемпионатларида муносиб иштирок этишига тилак билдирилди. Марорсим якунида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.