⚡️ Энди Ўзбекистонда болалар зўравонликдан қонунан ҳимояланади
Президент томонидан "Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.
Қонун 2024-йил 31-майда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 15-августда Сенат томонидан маъқулланганди. У 5 боб ва 51 моддадан иборат бўлиб, қонун билан болага нисбатан зўравонлик тушунчаси ва жисмоний, жинсий ва руҳий зўравонликдан ташқари унинг янги шакллари — ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация, буллинг кабилар ҳам эътироф этилмоқда.
Шунингдек, давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўриши, зўравонликдан жабрланувчиларни реабилитация қилиши ва уларнинг ҳуқуқларини тиклаши ҳамда уларни ижтимоий мослаштириш учун зарур бўлган самарали чоралар кўриши қонунан белгилмоқда.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач, 2025-йил 15-май куни кучга киради.
Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) кўра, ҳар йили дунёдаги болаларнинг ярмидан кўпи зўравонликка дучор бўлади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor