* * *
Тушларимда кутдим ташрифингизни...
О, кўргим келганди сизни жуда ҳам!
Тушларимда кутдим…
Қачон дейсизми?
Сиз бошқа тушларда кезаётган дам.
Шу кеча кўксимдан нимадир босди.
Очиғи, оғриқдан ранжимаганман.
Лек жуда азият чекаман рости
"Ҳеч қачон",
"ҳеч ким" ва
"ҳеч нима"лардан…
Гарчи мен афсусга мудом маҳкумман,
Лек бир сўз устида узоқ ишладим.
Қушдек учаётир тушдек умримдан
Сизсиз кўраётган ҳамма тушларим.
* * *
Толиқаман кўнгил харобасида,
Патирлаб пат тўкар юрак деган қуш,
Ғичирлаб ётибди икки эшиги,
Очиқ қолдирилган дил уйи бўм-бўш.
Қорда исинаман, истамасанг-да,
Ёлғиз қолдирилган юрагим билан.
Ҳеч бўлмаса, шамол бир йўқлаб ўтар,
Очиқ қолдираман деразани ҳам.
Висол ҳам, завол ҳам йўқдир мен учун,
Савол бор: Уволлик фурсати қанча?
Истайсанми, сени тинч қўяман, тинч,
Истайсанми, кетгум унитилганча?!
Хоҳласанг, умримнинг сўнгги дамида,
Сендан гина қилмай, беарз, беалам,
Бир дам дийдор кутиб,
Эътибор кутиб,
Очиқ қолдираман
кўзларимни ҳам?!.
2018
Тушларимда кутдим ташрифингизни...
О, кўргим келганди сизни жуда ҳам!
Тушларимда кутдим…
Қачон дейсизми?
Сиз бошқа тушларда кезаётган дам.
Шу кеча кўксимдан нимадир босди.
Очиғи, оғриқдан ранжимаганман.
Лек жуда азият чекаман рости
"Ҳеч қачон",
"ҳеч ким" ва
"ҳеч нима"лардан…
Гарчи мен афсусга мудом маҳкумман,
Лек бир сўз устида узоқ ишладим.
Қушдек учаётир тушдек умримдан
Сизсиз кўраётган ҳамма тушларим.
* * *
Толиқаман кўнгил харобасида,
Патирлаб пат тўкар юрак деган қуш,
Ғичирлаб ётибди икки эшиги,
Очиқ қолдирилган дил уйи бўм-бўш.
Қорда исинаман, истамасанг-да,
Ёлғиз қолдирилган юрагим билан.
Ҳеч бўлмаса, шамол бир йўқлаб ўтар,
Очиқ қолдираман деразани ҳам.
Висол ҳам, завол ҳам йўқдир мен учун,
Савол бор: Уволлик фурсати қанча?
Истайсанми, сени тинч қўяман, тинч,
Истайсанми, кетгум унитилганча?!
Хоҳласанг, умримнинг сўнгги дамида,
Сендан гина қилмай, беарз, беалам,
Бир дам дийдор кутиб,
Эътибор кутиб,
Очиқ қолдираман
кўзларимни ҳам?!.
2018