NARGIZA ASAD


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Ushbu manzil --- ko'ngilbirlar uchun...🕊
Nargiza Asadova "Ishq ostonasi", "Yuragimning sarhadlari", "Nastarin", "Atalgan kunlar", "Müjde" (Turkiya) nomli kitoblar muallifi.
https://www.youtube.com/channel/UCTMT
https://www.facebook.com/nargiza.asadova.50

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Бугун Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида ташкил этилган "Парвоз" адабий тўгарагимиз ёшлари билан учрашдик.
Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонидан бошланган сайёхатимиз Ўзбекистон тарихи давлат музейида, Мустақиллик майдонида давом этди.
Ёшларимиз билан адабиётимиз вакиллари ижоди, ҳаёти ҳақидаги суҳбатларимиз, Адиблар хиёбонига навбатдаги адибимиз Мақсуд Шайхзоданинг ҳайкали қўйилаётганига гувоҳ бўлганимиз, ўқиган китобларимиз, орзу-истакларимиз борасидаги гурунгларимиз кунни файзли этди.
Фарзандларининг қувончи учун хайрихоҳ бўлган ота-оналарга, ўқувчиларнинг таътил онларини мазмунли ўтказишга ҳисса қўшган адабиёт устозларимизга ташаккур.
Бу дийдор ёшларимиз қалбида энг қадрли хотиралар бўлади иншоллоҳ...

https://t.me/Nargiza_Asad


Тонгги чизгилар

***
Шамол...
У ҳар сафар деразамни очишга, кафтларимни қуш қанотидек силкитишга ундайди, лекин бу темир панжарадан қандай чиқишни, қушдек учиб кетишни ўргатолмайди.

© Наргиза Асадова
https://t.me/Nargiza_Asad


КУЗ ПОРТРЕТИ

Товланади япроқларда куз,
Авжи хосил табиат сўлим.
Боларилар боққа қатнаб юз,
Гул атрига ювар юз-қўлин.

Тўртчаноқдек кулади офтоб,
Пахтакуйлак кийса далалар.
Шийпон қўриб чиқади моҳтоб,
Қовун исин сезса болалар...

Жунжикади қушлар жонсарак,
Кузда туриб қиш ғамин ейди.
Онадайин серфарзанд тойпи,
“Қишдан чиқиб оламиз” дейди.

Япроқлардан тўкилади куз,
Тусланади замин тушлари.
Дарахтлардан узолмай кўнгил,
Учиб кетар жануб қушлари...

© Наргиза Асадова
https://t.me/Nargiza_Asad


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тонгги чизгилар

***
Бахтли кунларни кутиш баъзан ўша кунларнинг ўзидан яхшироқ...

https://t.me/Nargiza_Asad


Жума тонгги

“Илмни боғланглар!".
Мен: “Унинг боғлами нима?” дедим. Ул зот дедилар: “Уни ёзишликдир”.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Осс (р.а.) ҳадисларидан. (616-684)

https://t.me/Nargiza_Asad


Тонгги чизгилар

Натюрморт

Мана бу бода соғинчдан яралган,
зорлик зоридан ёпилган бу кулчалар,
кеч кузакнинг поймонасидан пишган бу хил мевалар.
Олинг, олиб ўтиринг,
сизга дардимни дастурхон қилдим.

© Наргиза Асадова
https://t.me/Nargiza_Asad




"Чолиқуши" сериал саунтреки
("Королек птичка певчая") 🎼

Композитор Эсин Энгин
https://t.me/Nargiza_Asad


***
Пардаларинг титради аста,
Ташқарига қарадинг оғир.
Соғиндингми,
Хўрсиндинг,
турдинг
Чирчиқларда ёмғир ёққандир...
Эзғин куйдек чорлади йўллар,
Ёдга тушди бизни суйган боғ.
Сезяпсанми,
Тоғлар юртида
Сенсиз менга тоғ қолмади – тоғ!
Ҳижронларга тўлади хонанг,
Кўзларингдан кўзларим нари.
Бугун чиқдинг
Бу шаштдан бесўз
Ҳайратларда қолди ташқари.
Таниш кўча,
азим тераклар,
Шошиб келдинг, йиллар кутди юз.
Учрашдигу...
Кўзларим куйди,
Нигоҳингда,
Куз эди-да,
КУЗ!

© Наргиза Асадова
https://t.me/Nargiza_Asad


ТУШ

Тонг қорайган юзлари шувут,
Тун ўзини тунда йўқотган.
Бефаришта энди бу ҳовли,
Кимдир унга зимдан ўқ отган.

Пешайвондан қулаган устун,
Акам боғда ўтин ёради.
Зуваласи турмуш муштидан,
Уйда онам хамир қоради.

Қалдирғочнинг инида мусича,
Ин талашар бир уйда қушлар.
Синглим дейди,
– Лабимда учуқ,
Ростга ўхшар кечаги тушлар!

Тун ўзини оқлар қошимда,
Юрагимни эзганда бир куй.
Наҳот! Энди бунчалар ғариб,
Хиёнатни кўрмаган бу уй.

Жим ортидан боқиб йиғлайман,
Кетиб борар адашган одам.
Тушларимда дейман бу йўлдан:
"Она, айтинг, қайтарми отам!"

© Наргиза АСАДОВА

@sherSehri


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тонгги чизгилар

***
Кўча. Бекат. Одамлар,
Майдаликдан дил тўйди.
Назаримда одамлар
Кўкка қарамай қўйди...

© Наргиза Асадова
https://t.me/Nargiza_Asad


Репост из: Asadova Nargiza Asadovna
Нега кам ёзасиз?

" Биз кўп йиллар давомида Рауф Парфи билан ёнма-ён яшадик, адабиёт тўғрисида кўп суҳбатлашганмиз. У кишининг адабиёт ҳақида бир гапи бўларди, ундан: “Нега кам ёзасиз? Дангаса бўлсангиз керак-а?”, — деб сўрасам, “Тўғри-тўғри, кам ёзаман, дангаса бўлсам керак", — дер эди. Бирпас сукут сақлаб турарди-да, давом этарди: "Ҳар қандай зўр шоирдан ҳам фақат битта китоб қолади, ҳамма Алишер Ғиёсиддинович бўлавермайди, шуни билиб қўйинг!” (Яъни, ҳамма Алишер Навоий каби кўплаб дурдона асарлар ёза олмайди), — дер эди.

Шеърларини қайта-қайта таҳрир қилаверарди: газета-журналда чоп этилганидан кейин ҳам, китобида чиқиб кетганидан кейин ҳам шеърларини таҳрир қилиб чарчамасди. Менда қайта-қайта таҳрир қилган кўплаб шеърларининг вариантлари сақланиб қолган.

Қолаверса, агар дунёда иккита ҳақиқий китобхон бўлса, биттаси Рауф ака эди. Агар битта чинакам китобхон бўлса, шак-шубҳасиз, у ҳам Рауф ака бўлади. У китоб ўқишдан чарчамасди. Китоб варақласа ҳам албатта бирорта янгиликни топиб оларди. Доим янгиликка интиларди. Дунё адабиётида нима бўлаяпти? Миллий адабиётимизни қандай қилиб янгилаш мумкин? Шеър олдидаги масъулият нима? Сўз олдидаги масъулият нима?.. Мана шундай масалалар устидан доим бош қотирарди устоз Рауф Парфи. Шоир сифатида зиммасида бўлган масъулиятни ҳеч қачон эсидан чиқармасди."

Иброҳим Ҳаққул,
Филология фанлари доктори

@kitobxonam


Тонгги чизгилар

***
Ноябрь.
Шериклари бир-бир кетиб,
Боғда бир ўзи қолганидан
Хижолат чекар беҳи.

© Наргиза Асадова
https://t.me/Nargiza_Asad.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тонгги чизгилар

Ёмғир

Ўйнар эди мен-ла боладек,
Кокилим сийпалаб қиқир куларди.
Шоир бўлмоқчиман, десам бир куни,
Билмадим, у негадир йиғлаб юборди...

@ Наргиза Асадова
https://t.me/Nargiza_Asad


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Садарайҳон соясидек
сўнди туйғу, сўнди сезги,
Чор атрофга боқмоқдаман,
хазонрезги, хазонрезги..."
(қўшиқдан)

🎤 Акбарали Очилов
🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
https://t.me/Nargiza_Asad


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тонгги чизгилар

***
Ўз жонига қасд қилди дарахт,
Ерданми у...
Осмондан куйди.
Гугуртин яшириб,
Сўнгра кўк,
Мотамсаро тўнини кийди.

© Наргиза Асадова
https://t.me/Nargiza_Asad


Жума тонгги

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи вассалом бир ҳадисларида: "Аёл қовурға суягидан яратилган. Қовурғанинг энг эгри жойи устки қисмидир. Уни тўғирлашга уринсанг, синдирасан. Ўз ҳолига қўйсанг, эгриликда давом этади.
Аёллар хусусида бир-бирингизга хайрни тавсия этинг ", - деб марҳамат қилганлар.

"Пайғамбарлар тарихи" китобидан.

https://t.me/Nargiza_Asad


***
Дарахтлардек тўлиб
тўкилса туйғу,
сап-сариқ япроқлар
юракка тушса.
Куз қошимга келиб
хазон кўйлакда,
ёлвориб-ёлвориб
сени сўраса
тасаввур қиляпсанми?

Қаро қошларингни
дарагидан тун,
ҳовчимда потирлаб
тонгдайин отса.
Кипригимга илиб
ёмғирпўшларин
шу кеча ёмғирлар
кўнгилга ботса...
тасаввур қиляпсанми?

Дунёлардан тўлиб
тўкилса туйғу
О, қора ранглардан
кетсам муваффақ.
Ҳеч кимга
ҳеч кимга ишонмай бизни
ҳаёт хаёлларда
қолса муаллақ...
тасаввур қиласанми,
қилоласанми?..

© Наргиза Асадова
https://t.me/Nargiza_Asad


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Тонг" ("Утро") 🎼 🦋
Композитор Эдвард Грик

https://t.me/Nargiza_Asad


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тонгги чизгилар

***
Йўлингга қарай-қарай тушган киприкларимни бир жойга йиғиб ўт ёқсам, гулхан бўлади.
У шундай ёнадаки, бу оташ тафтидан бир кун сен...
Тушларимдан чиқиб келасан!..

© Наргиза Асадова
https://t.me/Nargiza_Asad

Показано 20 последних публикаций.

289

подписчиков
Статистика канала