Акмалхон ОРТИКОВ | Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Ортиков Акмалхон Жўрахоновичнинг расмий телеграм канали
Мурожаатлар учун: (71) 259-20-82
Давактив расмий канали: https://t.me/DAVAKTIVUZ

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


“Tashkent city”даги замонавий дам олиш ва истироҳат боғини келгусида хусусийлаштириш ва сақлаш (эксплуатация) юзасидан “Мастер план” ишлаб чиқиш учун профессионал ташкилотлар жалб қилиш тўғрисида эълон

Батафсил
: Ўзб / Рус / Eng
______________
Бизнинг ижтимоий тармоқлар👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Репост из: Давлат активларини бошқариш агентлиги
Меҳмонхона мажмуаларини хусусийлаштириш бўйича Консультантларни жалб қилиш тўғрисида эълон

Батафсил: Ўзб / Рус / Eng
__________________
Бизнинг ижтимоий тармоқлар👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Репост из: davletovuz
Ер участкалари реализациясида электрон аукционлардан мақбули йўқ

Охирги беш йил амалиёти кўрсатдики, давлат активлари, айниқса, харидоргир объектларни коррупциясиз, таниш-билишларсиз сотиш хусусийлаштириш жараёнларига ишончни мустаҳкамлашнинг асосий мезони саналади. Айниқса, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритишда электрон аукционлар ўзининг нафақат шаффофлиги, балки иқтисодий фойдалилиги билан ҳам муқобили йўқ инструментлардан бирига айланди. Ер участкалари реализациясида охир-оқибат ҳокимлар иштироки амалиётига барҳам берилганининг сабаби ҳам шундан.

Электрон аукционларда активларни реализация қилиш одамларда, айниқса, иштирокчи-тадбиркорларда олди-бердига нисбатан шубҳага ўрин қолдирмаяпти, энг муҳими, бюджет ҳам бундан ютаяпти. Чунки ким кўп пул таклиф қилса, ўша ғалаба қозонаяпти. Кунда-кунора бошланғич нархидан бир неча баравар қиммат сотилаётган объектлар ҳақидаги хабарлар чиқаётгани бежизга эмас.

Тадбиркорлик учун ер участкалари, стратегик турдаги ва норуда фойдали қазилмаларни қазиш учун ер қаъри участкалари учун онлайн аукционлар қизғин курашлар остида кечаётгани ҳам фикримиз тасдиғидир.

Масалан, Навоий вилояти, Навбаҳор туманидаги бошланғич нархи 223 млн сўмлик Бўзгул кони учун ўтказилган савдоларда 10 нафар иштирокчи ўртасида кечган қизғин баҳс натижасида ушбу ер қаъри участкаси 5,7 млрд сўмга сотилди.

Ёки Самарқанд вилояти, Ургут туманидаги бошланғич нархи 7,6 млн сўмлик 18 сотих тадбиркорлик учун ер участкасини олайлик. Ушбу актив савдосида 6 нафар иштирокчи қатнашиб, аукцион натижасида ушбу лот 188 млн сўмга сотилди. Тенг имконият натижасида ер 24 баравар қимматроққа кетган.

Шунингдек, бошланғич нархи 8 млн сўмлик норуда қазилмаларни қазиш ҳуқуқлари ҳам бир неча баравар қимматроққа сотилган. Мисол учун, Жиззах вилоятида Қўйтош конининг 4-участкаси учун 121 млн сўм, Фарғона вилоятидаги Қурувчи-1 кони учун 104 млн сўм, Қорақалпоғистон Республикасидаги Жанубий Кекликтау кони учун 91 млн сўм нарх тасдиқланган.

Эътиборли тарафи, ташкилотчиларнинг айтишича, мазкур аукционлар ғолиблари объект учун тўловларни тўлиқ ва ўз муддатида амалга оширди. Иштирокчиларга кенг имконият ва рақобат муҳити яратилгани боис ер учун бир неча ўн баравар қиммат нарх тасдиқланмоқда. Ер участкаларини хусусийлаштириш жараёни кенгайиб борар экан, электрон аукционларнинг аҳамияти янада ортади. Зеро, муносабатларни бозорнинг ўзи тартибга солгани маъқул.


Репост из: E-AUKSION
e-auksion.uz portalidan foydalanish uchun qo'llanmalar

✅ Ro‘yxatdan qanday o‘tiladi?
➡️
https://new.e-auksion.uz/auction-rules

✅ Shaxsiy hisob qanday to‘ldiriladi?
➡️ https://new.e-auksion.uz/deposite-adjunction

✅ Shaxsiy hisobdan pul qanday qaytariladi?
➡️ https://new.e-auksion.uz/refund-money

✅ Lotga qanday ariza beriladi?
➡️ https://new.e-auksion.uz/bid-lot

✅ G‘oliblik bayonnomasi qanday tekshiriladi?
➡️ https://new.e-auksion.uz/check-winner-protocol

✅ Login qanday aniqlanadi?
➡️ https://new.e-auksion.uz/find-login

✅ Login qanday o‘zgartiriladi?
➡️ https://new.e-auksion.uz/change-login

✅ Ko‘p beriladigan savollar
➡️ https://new.e-auksion.uz/faq

O'zbekcha / Русча

👇Xabardor boʼlish uchun👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Репост из: Samariddin_UZ
“Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” хусусийлаштирилди

Ўзбекистонда кенг кўламли хусусийлаштиришни амалга ошириш иқтисодий тараққиётнинг устувор йўналиши сифатида белгиланиш билан бир вақтда амалий ишлар ҳам ўз натижасини аллақачон бера бошлаган.
Биргина “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ қўшма корхонасидаги 57 фоизлик давлат улуши 252 миллион АҚШ долларига сотилди.
“Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ қўшма корхонасидаги 57 фоизлик давлат улуши хусусийлаштирилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-6096 сонли фармонида белгиланган эди.
Ўтган вақт давомида хусусийлаштиришга масъул Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва UzAssets инвестиция компанияси томонидан бошқа объектлар қатори “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ қўшма корхонасидаги 57 фоизлик давлат улуши хусусийлаштириш жараёнини ҳар томонлама шаффоф ўтказиш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат улушининг қийматини максимал даражада оширишдан, шунингдек “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ фаолиятининг келгусида янада ривожланишидан манфаатдорлиги савдо натижаларида ҳам ўз аксини топди.
Хусусийлаштириш жараёнига танлов асосида – Rothschild & Co инвестиция банки (молиявий маслаҳатчи), Dentons юридик фирмаси (юридик маслаҳатчи), шунингдек KPMG (молиявий ва солиқ ҳисоботларини тузиш, шунингдек компаниянинг устав капиталидаги давлат улушини баҳолаш) каби етакчи халқаро маслаҳатчилар жалб қилинганлиги ҳам ижобий натижа берди.
Давлат улушини сотиб олиш бўйича Агентликка ва Молиявий маслаҳатчига Осиё, Европа, Америка ва Африка қитъалари мамлакатларидан бир қанча талабгорларнинг таклифлари келиб тушганлиги савдонинг кескин рақобат муҳитида кечганлигидан далолат беради.
Хусусийлаштириш бўйича жараён бошлангач, шошма-шошарлик билан 150 миллионга мижоз бўлсада, 70 миллион долларга сотилиши кутилмоқда, нимага харидорларга чекловлар қўйилган ва ҳокозолар, дея оммавий ахборот воситаларида бонг ҳам урилди. Ҳаттоки, тендер иштирокчиларини саралаш ва ғолибни танлаш бўйича белгиланган мезонларнинг ўта юқори ва асослантирилмаганлиги сабабли “Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖдаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича ўтказилаётган тендер жараёнини тўхтатиш бўйича Коррупцияга қарши кураш агентлигининг “Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида” Тақдимномаси Давлат активларини бошқариш агентлигига киритилган ҳолатлар ҳам бўлди. Ўша вақтда ҳам Давлат активларини бошқариш агентлигининг ошкоралик ва шаффофлик асосидаги фаолияти мана бугун ўз натижасини берди.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг халқаро маслаҳатчилар билан юқори даражада ҳамкорлик ўрната олганлигини ҳар томонлама намоён қилди. Буни “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ қўшма корхонасидаги 57 фоизлик давлат улушининг 252 миллион АҚШ долларига сотилиши яққол кўрсатиб турибди, шунчаки қойил.


Репост из: bakiroo
252 миллион доллар

“Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ (Компания) устав капиталидаги 57,118 % давлат улуши “Cоcа-Cола İçеcек А.Ş.”га 252,28 миллион долларга сотилди.

30 йиллик хусусийлаштириш тарихида ҳали ҳеч бир давлат мулки бундай юқори нархда сотилмаган эди.

Шу пайтгача йирик давлат активлари эгалланган, чайилган, кейин тортиб олинган, рейдерлик қилинган, яна тортиб олинган, соғилган, таланган.

Coca-Cola билан боғлиқ бу занжир узилгани рост бўлсин.

Демак, агар хоҳиш бўлса, ўнг чўнтакдан чап чўнтакка солмасдан, ўғри дўстларга ишончли бошқарувга топширмай, муттаҳам олигархларнинг янги компаниясига улуш сифатида қўшмасдан, қон-қариндош воситачиларнинг офшорларини ишлатмасдан хусусийлаштиришни амалга ошириш мумкин.

Бошланиши бўлсин.


Репост из: Давлат активларини бошқариш агентлиги
Давлат активларини бошқариш агентлиги “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ устав капиталидаги 57,118% улушини сотиш бўйича келишувга эришди.


Батафсил
: Ўзб / O'zb / Рус / Eng
____________________
Бизнинг ижтимоий тармоқлар👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Репост из: Давлат активларини бошқариш агентлиги
ТАДБИРКОР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ДИҚҚАТИГА!

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Белдерсой оромгоҳи” дам олиш маскани “Белдерсой” спорт базаси (Канат йўли) билан биргаликда оммавий савдоларга чиқарилиши тўғрисида эълон


Батафсил
____________________
Бизнинг ижтимоий тармоқлар👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Репост из: Review.uz - Журнал "Экономическое обозрение"
🇺🇿Узбекистан с начала года заработал на приватизации госактивов $105 млн

📊Для сравнения за предыдущие четыре года государство заработало на приватизации $150 млн.

📌Об этом глава Агентства по управлению государственными активами #АУГА Акмалхон Ортиков рассказал изданию bne IntelliNews.

🔺Review.uz приводит основные тезисы этого интервью:

«Государство – не является хорошим менеджером. Высокий уровень участия государства в экономике - по оценкам, 50% и более - препятствует созданию конкурентного рынка».

📊Всего в этом году на продажу будет выставлено более 900 госактивов. «Если мы достигнем наших целей в этом году, мы ожидаем получить до $600 млн от процесса приватизации».

❗️Одна из причин внезапного успеха в продаже государственных активов связана с оценками.

«На данный момент мы критически оцениваем новые стандарты, чтобы понять, почему они не работают, даже если они были разработаны при поддержке международных финансовых институтов. Когда наши местные оценщики оценивают компании, процесс не отражает рыночную стоимость компаний. Это либо слишком дорого, либо ниже объективной стоимости».

✔️Ортиков отмечает, что, хотя в Узбекистане есть местный рынок капитала, он «нуждается в дальнейшем развитии».

Читать интервью: review.uz/ga1

👇👇👇
t.me/reviewuz
t.me/reviewuznews
t.me/review_en


Репост из: bakiroo
Яхши қарор

Онлайн аукционлар кўламини кенгайтириш назарда тутилган жуда яхши қарор қабул қилинипти. Бизнес эгалари ва бўлажак сармоядорлар учун жуда кўп енгилликлар кўзда тутилган. Бу аукционга киришдан тортиб, кейин ғолиблар мулк ҳуқуқини расмийлаштириш ва кафолатларгача бўлган жараёнларни ўз ичига олади.

Қарорнинг биттагина қуйидаги жойи ёқмади. Унда
"ер участкаларини электрон онлайн-аукционда сотиб олиб, қисқа муддат давомида ундан фойдаланмаган ҳолда уларнинг олди-сотдиси билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахсларни таҳлиллар асосида аниқлаб, савдолардан белгиланган тартибда четлатиш чораларини кўриб борсин" дейилган.

Тижорий спекуляция, ҳатто аукцион орқали сотилган мулклар ва ер участкалари билан ҳам юз беради. Чунки аукционларда спекулятив капитал ҳам иштирок этади. Бунга қарши чеклов ё репрессия чоралари аукционларга қўйилаётган объектларга нисбатан талабгорлар ва таклифлар сонини қисқартиради холос. Аукционда сотиб олинган мулкдан қандай фойдаланиш давлат органларининг иши бўлмаслиги лозим - солиғини ундир, бўлди. Аукционда сотиб олинган мулкни истаса сотиб юбориш, истаса йўқ қилиб юбориши - мулк эгасининг мутлақ ҳуқуқи. Мулк ҳуқуқи яъни. Унга дахл этмаслик лозим.

@the_bakiroo


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
Давактив агентлиги директори А.Ортиқов айни дамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган "Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзусидаги Халқаро конференция доирасида "Financial Times" мухбирига интервью бермоқда

#Халқароконференция

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Ўзбекистон Республикаси Президентининг хусусийлаштиришга оид Фармони қабул қилинди

Унга кўра, давлат активларини "1" сўм қийматда сотиш амалиёти бекор қилинди.

Батафсил
____________________
Бизнинг ижтимоий тармоқлар👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


“Ўзагроэкспортбанк” АТБ ва “Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги давлат акция пакетларини сотиш жараёни юзасидан ахборот

2021 йил 20 майда эълон қилинган “Ўзагроэкспортбанк” АТБ ва “Пойтахтбанк” АЖ устав капиталидаги давлат акция пакетларини сотиш жараёнининг биринчи босқичи якунланди.

Батафсил: Ўзб / Рус
____________________
Бизнинг ижтимоий тармоқлар👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Репост из: UzA | Расмий канал
1,1 триллион сўмлик 500 га яқин давлат активлари хусусийлаштирилди

📍http://uza.uz/posts/281798

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор




Репост из: Давлат активларини бошқариш агентлиги
Европа тикланиш ва тараққиёт банки: Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 5,6% га ўсади

Ҳисоботда айтилишича, пандемияга қарамасдан мамлакатда бозор ислоҳотлари, шу жумладан давлат корхоналари ва банкларни хусусийлаштириш давом этмоқда.

Батафсил
________________
Бизнинг ижтимоий тармоқлар👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Репост из: Давлат активларини бошқариш агентлиги
Давлатга қарашли 300 га яқин обьект E-AUKSION савдо майдончасида турибди

▪️Тошкент в., 45 та (кўриш)
▪️Қашқадарё в., 41 та (кўриш)
▪️Тошкент ш., 32 та (кўриш)
▪️Андижон в., 20 та (кўриш)
▪️Сирдарё в., 20 та (кўриш)
▪️Фарғона в., 18 та (кўриш)
▪️Самарқанд в., 17 та (кўриш)
▪️Хоразм в., 16 та (кўриш)
▪️Наманган в., 12 та (кўриш)
▪️Жиззах в., 12 та (кўриш)
▪️Сурхондарё в., 11 та (кўриш)
▪️Қорақалпоғистон, 8 та (кўриш)
▪️Навоий в., 7 та (кўриш)
▪️Бухоро в., 5 та (кўриш)
____________________
Бизнинг ижтимоий тармоқлар👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Репост из: Давлат активларини бошқариш агентлиги
Савдога чиқарилган “Ўзагроэкспортбанк” АТБ устав капиталидаги давлат акция пакетини сотиб олиш бўйича таклифларни қабул қилиш муддатини узайтириш тўғрисида эълон

Батафсил: Ўзб / Рус / Eng
____________________
Бизнинг ижтимоий тармоқлар👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Репост из: Давлат активларини бошқариш агентлиги
Cавдога чиқарилган “Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги давлат акция пакетини сотиб олиш бўйича таклифларни қабул қилиш муддатини узайтириш тўғрисида эълон

Батафсил: Ўзб / Рус / Eng
____________________
Бизнинг ижтимоий тармоқлар👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube



Показано 20 последних публикаций.

191

подписчиков
Статистика канала