Репост из: bakiroo
252 миллион доллар
“Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ (Компания) устав капиталидаги 57,118 % давлат улуши “Cоcа-Cола İçеcек А.Ş.”га 252,28 миллион долларга сотилди.
30 йиллик хусусийлаштириш тарихида ҳали ҳеч бир давлат мулки бундай юқори нархда сотилмаган эди.
Шу пайтгача йирик давлат активлари эгалланган, чайилган, кейин тортиб олинган, рейдерлик қилинган, яна тортиб олинган, соғилган, таланган.
Coca-Cola билан боғлиқ бу занжир узилгани рост бўлсин.
Демак, агар хоҳиш бўлса, ўнг чўнтакдан чап чўнтакка солмасдан, ўғри дўстларга ишончли бошқарувга топширмай, муттаҳам олигархларнинг янги компаниясига улуш сифатида қўшмасдан, қон-қариндош воситачиларнинг офшорларини ишлатмасдан хусусийлаштиришни амалга ошириш мумкин.
Бошланиши бўлсин.