ЯПОНЧА ИССИҚ-СОВУҚ ёҳуд
ЯПОНЛАРНИ СEМИРМАСЛИК СИРИНИ ТОПДИМ))
• Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар. Мана шу ўғлим қўлида ушлаб турган матоҳ Япончада "Суито" дейилади. Бизни қишлoқда "Термос" дейилар эди. Тушунганингиздек иссиқни иссиқ, совуқни совуқ ушлаб турадиган матоҳ. Келинг, бугун мана шу мақола тугагунча шу матоҳни- "Иссиқ-совуқ" деб атаб турайлик))
• Хуллас , ана шу "Иссиқ-совуқ" Япониядаги болаларга боғчадалигадаёқ мажбурий қилиб қўйилади. Ҳар битта болада шу матоҳ бўлиши шарт. Оддий кўчага ўйнагани чиқса ҳам ҳамма Япон боласини қўлида бор.
• Эрталаб уйдан чиқаётганда тўлдириб бериб юборасиз, тугаб қолса, боғча опалари қайтадан тўлдириб қўйишади. Натижада, бола кун бўйи жуда кўп сув ичади. Бу матоҳни кўтариб юриш одати, Японларда боғча, мактаб, университет ҳаттоки ишлайдиган кап-катта одамларда ҳам шаклланган.
Боғчадан, мактабдан ўрганиб катта бўлган Япон ишхонасида ҳам ўша матоҳни кўтариб юрадиган, кўп-кўп сув ичадиган бўлади.
• Хуллас, оддий сув ичиш одати Япониянинг ҳар битта бурчагида сезилиб туради.
Хоҳлаган емакхонага кирманг, биринчи бўлиб муз солинган сув олиб келади. Дастурхон тузатишда ҳам кола, фанта, соклар эмас, сувга урғу берилади.
• Бу одатни бизда ҳам шакллантириш керакми дейманда. Бизда оддий сув ичиш унча яхши шаклланмаган. Хоҳлаган бирорта болачага нима олиб берай десангиз, "Кола , "Сок" , "Компот" дейди. Японни боласи "Сув" дейди.
• Баъзида чанқаб кетиб, нимадир олай десам, ўғлим: "Сув олинг" дейди. "Сен Японияда туғилгандирсан, мен Ўзбекистонда туғилганман" дегим келади. Пул сарфлагандан кейин, қандайдир сув олгим келмайди борку🤣Албатта, нимадир зарарли ичимлик олишим шарт.
Сиз ҳам ошхонага кирганизда, нима ичимлик буюртма қилишингизни бир эслаб кўрингда)
• Хулосаи калом, сув ичиш кераклигини мен айтмасам ҳам, ҳамма билади. Аммо, маданият сифатида шаклланиши учун болаликдан, боғчаларимиздан бошлаш керагов. Балким, шунда Японлардек узоқроқ яшаб, қанд касаллиги, семизлик, юрак касалликлари каби кўп касалликлар камаярмиди...
• Постни ўқишингиз биланоқ, болангизни сумкасига "Иссиқ-совуқ" идишидан солиб қўйинг. Эрингизни эса Иссиқ-совуқ қилиб қўйинг ва лайкни иссиқ-иссиғидан босиб кетинг🤣
✍Баҳодир Искандаров
https://t.me/YaqinOzbek