Мактуб
...га
Гул узмадим, гуллар аста илдизин
Ҳаё ила ўраб, суғурар ердан.
Эй, тошлардан унган гулларнинг қизи,
Нима ҳам топардинг дунёдан, эрдан.
Нечун дейсан, жимман, не учун дейсан,
Излагунча жавоб ботасан ўйга.
Бир гадойнинг эски тўнини кийсам,
Сен раққоса бўлиб чиқасан тўйга.
Ҳа, ҳа, ўша аҳвол, такрор ва такрор
Исмингни эслайман, соламан ёдга.
Мени тўлдирмаган, менсиз тўлган ёр,
Сўзман оёқларинг остида ётган.
Тўймайсан-а, нетай, тўймайсан топтаб,
Исқирт товонингни тупроққа тутиб.
Елкаларим узра ботмоқда офтоб
Иккимиз яратган бир Сўзни кутиб.
Кутганинг оқилми, топганинг жоҳил,
Билганинг кераклик, билмаганинг Ман.
Рангинланиб борган сўзман – ҳилма-ҳил
Пойабзал кўрмаган оёқларингда.
Тўймайсан ҳеч, э воҳ, саралаб, тошиб
Сочларингга қўнар сўзлардан ёмғир.
Тоғларга оғирлик қилган шу бошим
Жирканч хаёлингга тўкилар бир-бир.
Йўқ-йўқ, исмим айтма, унут, унутлик
Исмнинг айтарлик жаранги ортиқ.
Исмим – бутун борлиқ яратгувчи ЭРК,
Вужудингдан сўқир дилинга тортиб.
Торми, наҳот торми торимга жисминг,
Наҳот, наҳот сўзин қайтармоқдаман.
Эшак ҳавас қилган энг олий ҳисни
Қаердан ҳам билсин иркит оқбадан.
Дейман, дегим келган, забоним тоти
Забонинг тотиниб кўрмай қайтаман.
Мендан айро кетган менинг ҳаётим,
Тилсиз ҳисларимни қандай айтаман.
Балки тушунарсан баҳорнинг, қишнинг
Айтарин, кўзимга ташламасдан кўз.
Эй тўймаган, дунё сенга тегишли,
Менга тегишлиси – айтилмаган Сўз!
2021
t.me/Feruz_Nematullayev
...га
Гул узмадим, гуллар аста илдизин
Ҳаё ила ўраб, суғурар ердан.
Эй, тошлардан унган гулларнинг қизи,
Нима ҳам топардинг дунёдан, эрдан.
Нечун дейсан, жимман, не учун дейсан,
Излагунча жавоб ботасан ўйга.
Бир гадойнинг эски тўнини кийсам,
Сен раққоса бўлиб чиқасан тўйга.
Ҳа, ҳа, ўша аҳвол, такрор ва такрор
Исмингни эслайман, соламан ёдга.
Мени тўлдирмаган, менсиз тўлган ёр,
Сўзман оёқларинг остида ётган.
Тўймайсан-а, нетай, тўймайсан топтаб,
Исқирт товонингни тупроққа тутиб.
Елкаларим узра ботмоқда офтоб
Иккимиз яратган бир Сўзни кутиб.
Кутганинг оқилми, топганинг жоҳил,
Билганинг кераклик, билмаганинг Ман.
Рангинланиб борган сўзман – ҳилма-ҳил
Пойабзал кўрмаган оёқларингда.
Тўймайсан ҳеч, э воҳ, саралаб, тошиб
Сочларингга қўнар сўзлардан ёмғир.
Тоғларга оғирлик қилган шу бошим
Жирканч хаёлингга тўкилар бир-бир.
Йўқ-йўқ, исмим айтма, унут, унутлик
Исмнинг айтарлик жаранги ортиқ.
Исмим – бутун борлиқ яратгувчи ЭРК,
Вужудингдан сўқир дилинга тортиб.
Торми, наҳот торми торимга жисминг,
Наҳот, наҳот сўзин қайтармоқдаман.
Эшак ҳавас қилган энг олий ҳисни
Қаердан ҳам билсин иркит оқбадан.
Дейман, дегим келган, забоним тоти
Забонинг тотиниб кўрмай қайтаман.
Мендан айро кетган менинг ҳаётим,
Тилсиз ҳисларимни қандай айтаман.
Балки тушунарсан баҳорнинг, қишнинг
Айтарин, кўзимга ташламасдан кўз.
Эй тўймаган, дунё сенга тегишли,
Менга тегишлиси – айтилмаган Сўз!
2021
t.me/Feruz_Nematullayev