Жалолиддин Мангуберди нега Грузияга юриш қилди?
Почему Джалал ад-Дин Мангуберди двинулся на Грузию?
Одатда Жалолиддин Мангубердининг Грузияга юриши тавсилотларини кўпчилик Грузин ва арман адабиётлари орқали оламиз. Сизнинг эътиборингизга Ибн ал-Асирнинг Жалолиддин ва Грузия ҳақидаги маълумотларни ҳавола қиламиз.
Бекзод Абдиримов. "Хоразмийлар изини излаб... "
Гуржиларнинг доимий равишда Жанубий Кавказдаги мусулмон ўлкаларга талончилик юришлари аҳолининг тинкасини қуритган эди. Озарбайжон, Арронга бостириб кириб истаган шаклда аҳолини ўлдирар, асир олар, шаҳарларни ўзларига қаратар, ва шундай шароитда уларга қарши туриб биладиган куч топилмаган эди . Ҳилот, нафақат Озарбайжон, балки Арзирум амири ҳам уларга тобе бўлиб, юборган хилъатларини кияр, ҳатто мусулмон амири бўла туриб, бошидаги тожининг устига хоч ишорасини тақиб қўйишга мажбур эди. Ўғли эса гуржи қироличасига уйланиб, христиан динига ўтишга мажбур қилинган. Дарбанд ва Ширвонда ҳам айни ҳолат эди. Мусулмон мамлакатлар ҳукмдорларининг ҳеч бири гуржиларнинг бу разолатларига жавоб бера олишга қодир эмас эди. Озабайжон отабеги Отабек Паҳлавон қўрқоқ одам эди. Гуржилар бу сафар Озарбайжонга талончилик юришларини қилиш эмас, балки бутунлай ўзларига қаратиб олишни, мусулмонлардан бутунлай тозалашни режалаштирадилар. Шу мақсадда ҳарбий ҳаракат бошлайдилар. Бироқ минтақада Жалолиддин Мангубердининг пайдо бўлиши уларнинг режаларини ўзгартириб юборди. Энди улар (гуржилар) ҳатто ўзлари юриш қилаётган Озарбайжон отабеги Ўзбекка мактуб йўллаб Жалолиддинга қарши биргаликда курашга чақиради. Мактубда: “Сен билан иттифоқ тузиб Жалолиддинга қарши ҳаракат қилмасак, олдин сенинг ўлкангни қўлга олади, сўнгра бизга келади ва иккаламизнинг мамлакатимиз унинг қўлига ўтади”, – деган фикрларни билдиради . Ибн ал-Асир шундай дейди: “Ниҳоят, жаноби Аллоҳ бу ерда яшаган мусулмонлар ва босқин остида бўлганлар ҳолига ачиниб ва уларнинг ҳолига раҳмат назари билан боқиб, Жалолиддин каби саркардани муяссар қилди. Жалолиддин гуржилар устига юриш қилиб бу ерда яшаётган мусулмонлар интиқомини олди” . Жалолиддин пойтахт Тбилисини жанг билан эгаллайди. Жангдан сўнг калимаи шаҳодат келтирганлар қутилиб қолади ва янги мусулмон бўлганлар Жалолиддин буйруғи билан суннат қилинади . Тарихчи Ганжалик Кирагоснинг хабар беришича, улар қиличда суннат қилинади. Айрим маълумотларда бугунги кунда Грузия ва Озарбайжонда “Қилич мусулмони” деб номланган аҳоли тоифаси номи айнан ўша қиличда суннат қилинганлар билан боғлиқлигини, “Қилич мусулмони” номли аҳоли уларнинг авлодлари эканлиги таъкидланмоқда . Лекин бу маълумот қай даражада тўғри, буниси аниқ эмас.
Тбилиси шаҳрининг эгалланишини мусулмон ўлкаларда яшаётган аҳоли катта хурсандчилик билан кутиб олди. Мусулмонлар бу фатҳни ҳар ерда бир-бирини бу хушхабар билан қутлашади . Ибн ал-Асир Жалолиддин Мангубердининг Кавказдаги мусулмонларни қутқаришда катта миссияни бажарганлигини завқу-шавқ билан тасвирлайди. Жумладан, у: “Исломнинг бу ҳудудга тарқалишидан то бугунгача Жалолиддин каби босқинчилар устига бундай юриш қилиш турсин, ҳатто уни орзу ҳам қилиб билмадилар. Салжуқийлар султонларидан қудратли Маликшоҳ ҳам гуржилар устига бу каби юриш қилиб билмади. Ваҳоланки, бу давлат унинг даврида энг юксалган ҳолатда эди. Буюк салжуқийлар султони Султон Санжар ҳам ислом дунёсининг катта қисмини ўз қўлида бирлаштирган пайтда Тбилиси шаҳрига юриш қилиб уни эгаллай олмади. Ниҳоят, гуржиларнинг Озарбайжон ерларига босқинчилик юришларига чек қўйиш ва улардан мусулмонларнинг қасосини олиш давлатининг катта қисми – Аллоҳ балосига йўлиққур – мўғуллар томонидан босиб олиниб вайрон қилингач, Хоразмшоҳ Жалолиддин чиқиб, юқорида қайд қилганимиз каби, бу ҳудудга келиб, уларга нисбатан қилиниши керак бўлган ишни бажарди. Субҳаналлоҳ! Бирон нарсани ирода қилган вақтида Унинг иши фақатгина “Бўл”, демоқлигидур. Бас, у (нарса) бўлур – вужудга келур. (Ёсин сурасидан) .
https://t.me/Jaloliddin_Manguberdi_Fondi