Kun Mavzulari


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Abdulloh ibn Muborak rahimahulloh aytadilar:
"Kishi ilm talabida ekan u olimdir.
Ammo qachonki "men olim bo‘ldim" deb o'ylasa u johildir"
(Al-Mujalasa)
📲 https://t.me/kun_mavzular

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Янги йилни нишонлайдиган ва бир-бирини табриклайдиган, номи мусулмону аммо ғайридинларнинг амалини қилиб юрадиганларга юбориб қўйиладиган видео экан.

Агар яқинларингиз орасида янги йил кутиш учун арча ясатиб, дастурхон тузаб нишонлашга ҳаракат қилиб юрганлар бўлса огоҳлантиринг. Бу мусулмоннинг байрами эмас. Биз мусулмонларга ундан яхшироқ бўлган икки ҳайит - Рамазон ва Қурбон ҳайитлари берилган. Ана ўша икки ҳайитда ҳар қанча байрам қилсак ярашади.

Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, Қиёмат куни ана ўшалар билан тирилади.
Аллоҳга ширк келтирадиган, Унинг боласи бор дейдиган кофир қавм билан жаҳаннамда ёнишни истамаган мусулмон одам, Ислом ақидасига зид бу каби байрамларни нишонламайди!

Аллоҳ ислоҳ қилсин!
Ҳар бир мусулмонга ўз динини яхшилаб ўрганиб амал қилиш насиб қилсин.
Йўқса, жоҳиллиги сабаб, ичи тўла ширк бўлган байрамларни нишонлаб, охиратига зарар келтираётганини, ўзига зулм қилаётганини билмай ўтиб кетади. Аллоҳ сақласин.

@kun_mavzular


#Yangi_yil

Musulmonlar kofirlarga taqlid qilib yangi yil munosabati bilan dam berishligi joiz emas.

Yangi yil munosabati bilan narhlarni tushirishi joiz emas.

Umuman olganda musulmon kishi kofirlarga taalluqli bayramni e'zozlashi va uni hurmatidan muboh boʻlgan biror ishni qilishi joiz emas.

Bu aslida muboh amallar-ku, deb hiyla qilish, buni ochiqchasiga qilayotganlardan yomonroqdir.

Chunki yahudlardan ochiq gunoh qilganlari emas, balki dinga hiyla qilganlari maymun va choʻchqaga aylangan.

@kun_mavzular






Янги йил билан табриклаш

Ҳанбалий мазҳаби йирик олимларидан Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ "аҳкаму аҳлиз зимма" китобларида кофирларни байрамлари билан табриклаш ҳақида қуйидагиларни айтадилар:

"Куфрнинг хос шиорлари билан табриклаш уламолар орасида ҳаром эканига иттифоқ бор.

Масалан, уларнинг байрамлари ва рўзалари билан табриклаб "байрамингиз муборак" дейиш каби.

Буни айтган одам куфрга тушиши ҳам мумкин ва ҳаром амаллардандир.

Бу уларни ҳочга сажда қилгани билан табриклаш даражасидадир.

Балки, бу Аллоҳ ҳузурида ароқ ичиш, одам ўлдириш ва зино қилиш билан табриклашдан кўра гуноҳи каттароқ ва кўпроқ ғазабини чиқаргучироқдир.

Динни (заррача) қадрламайдиганлар бу каби ҳаромларга тушадилар. Қилган ишларининг қабоҳати қанчалик ёмон эканини билмайдилар.

Ким бирор бандани маъсият ёки бидъат ёки куфр билан табрикласа, ўзини Аллоҳнинг ҒАЗАБИГА кўндаланг қилган бўлади..." Иқтибос тугади.


Биродарлар, кофирларнинг байрамларини нишонлаб, бир биримизни ва кофирларни табриклаб куфрга, ҳаромга тушиб Аллоҳнинг ҒАЗАБИГА дучор бўлмайлик.

Йилда бир марта келадиган бир жирканч ботил байрам сабабли абадий жаҳаннамда ёнмайлик...

📚📚📚📚

Исо алайҳис саломни илоҳ, Аллоҳнинг ўғли деб эътиқод қиладиган кофирлар ўз йил ҳисобларини ўзлари илоҳ деб билган Исо алайҳис салом туғилган вақтдан бошлаб ҳисоблашган.

Янги йилни нишонламоқчи бўлган одам, сиз Исо алайҳис салoмни илоҳ деб билмасангиз, христианлар сафида туриб янги йилни нишонламанг.


Аллоҳ ҳаммамизни бундай куфр, ширк байрамлардан асрасин.

Иймонда собит қилсин.
📚📚📚📚📚
Янги йил бу кофирларнинг байрами.
Кофирларнинг байрамларини нишонлаш ҳаром эканлигига уламоларимиз иттифоқ қилишган.

Оятда Аллоҳ таоло айтади:




"Улар (яъни, Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермаслар ва лағв (беҳуда сўз ё амал) олдидан ўтган вақтларида, олижаноблик билан (яъни, ундан юз ўгирган ҳолларида) ўтурлар."

Фурқон 72

Бу оятдаги "Лағв" сўзини  Абул Олия, Товус, Муҳаммад ибн Сийрийн, Зоҳҳак ва бошқа Робиъ ибн Анас ва бошқа салаф уламоларимиз МУШРИКЛАРНИНГ БАЙРАМЛАРИ" деб тафсир қилганлар.

БИРОДАРЛАР, КОФИРЛАРНИНГ БАЙРАМЛАРИДАН ЮЗ ЎГИРИБ РОҲМАННИНГ ХОС БАНДАЛАРИДАН БЎЛАЙЛИК.


  
Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Ким ўзини бирон қавмга ўхшатса, у ўшалардандир."

(Абу Давуд ривояти)

Биродарлар, кофирларнинг байрамларини нишонлаб улардан бўлиб қолмайлик...
Абдуллоҳ Ибн Амр ибн ал Ос родияллоҳу анҳума айтадилар:

"Ким мушрикларнинг ерида яшаса ва уларнинг НАЙРЎЗ ва МЕҲРИЖОН байрамларини қилса ва ўлгунча (яъни тавба қилмасдан) уларга ўзини ўхшатса, қиёмат куни ўшалар билан бир жойда тўпланади."
Байҳақий ривояти

Биродарлар, кофирларнинг байрамларини нишонлаб, уларга ўзимизни ўхшатиб қиёматда улар билан бир жойга тўпланиб азобланишдан қўрқайлик.


Аллоҳ ҳаммамизни бу куфр байрамларидан ҳазар қиладиган бандаларидан қилсин!

@kun_mavzular


Батафсил шу ерда)




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Изохсиз


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Satan klaus


ЯНГИ ЙИЛ

Кофирлардан олиб андоза
Арча тузаб ўйин қилдилар
Ярим тунда ичиб май, бўза
Қоробобони раззоқ билдилар

Рамазон не билмас боласи
Янги йилни пойлаб кун санар
Харом асли халоллаб берган
Мехробдаги алдар кўсалар

Байтуллоҳни бир четга суриб
Арчасини тавоф қилдилар
Янги йил деб совғалар бериб
Бу гуноҳин савоб билдилар

Мусулмонлар рўза соғиниб
Икки бора хайит қилганлар
Янги йилни қутлаб , чўқиниб
Роббисига исён қилмаслар

Кофирларнинг болалари у
Қорбободан совға сўроқлар
Қўлда шароб тилаклар айтиб
Эркак аёл бирга ўйноқлар

Мўмин бўлган аслига қайтсин
Бизга кофирликдан улуш йўқ
Гуноҳларга истиғфор айтсин
Янги йилда давра қуриш йўқ

Қуръон ўқиб динни ўрганинг
Арчаларга бўлманг парвона
Уйингизда ислом ўрнатинг
Жаханнамга бўлмай равона

Ғаюрликда тенги йўқ бўлган
Ғаюр инсон умматларимиз
Росулуллоҳ, издоши бўлган
Асхоблардан ибратланамиз

Ким харомни халол санаса
Роббисига кофир бўлибди.
Янги йил байрам деб қараса
Ўз динидан ғофил бўлибди

@kun_mavzular




‼️Бугунги мавзу "Янги йил" хақида‼️


ЯНГИ ЙИЛ!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади:

قال عمر بن الخطاب: (اجتنبوا أعداء الله في عيدهم)، رواه البيهقي ١٨٦٤١، بسند صحيح.

«Аллоҳнинг душманлари ўзларининг байрамларини нишонлаётган пайтларида уларга яқинлашманглар».

(Саҳиҳ иснод билан Имом Байҳақий ривояти, 18641).


Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Агарда мусулмонлар кофирларнинг байрами кунида, улар айнан шу учун фойдаланадиган бирор нарсани уларга сотсалар, хоҳ у егулик бўлсин, хоҳ либос, ҳушбўй тутатқи ва ҳоказо, ёки шу каби нарсаларни совға сифатида тақдим этсалар, албатта бундай амал Исломда ҳаром саналган кофирлар байрамининг ўтказилишида қилинган ёрдам тури ҳисобланади».

(Ал-Иқтидо 2/15).

Аллоҳ таоло айтади:

وَقَدۡ نَزَّلَ عَلَيۡكُمۡ فِي ٱلۡكِتَٰبِ أَنۡ إِذَا سَمِعۡتُمۡ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ يُكۡفَرُ بِهَا وَيُسۡتَهۡزَأُ بِهَا فَلَا تَقۡعُدُواْ مَعَهُمۡ حَتَّىٰ يَخُوضُواْ فِي حَدِيثٍ غَيۡرِهِۦٓ إِنَّكُمۡ إِذٗا مِّثۡلُهُمۡۗ إِنَّ ٱللَّهَ جَامِعُ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ وَٱلۡكَٰفِرِينَ فِي جَهَنَّمَ جَمِيعًا

"Батаҳқиқ, сизларга китобда: «Аллоҳнинг оятларига куфр келтирилган ва уларни истеҳзо қилинган чоғда, бошқа гапга ўтмагунларича улар билан ўтирманглар», деб туширди. Агар ўтирсангиз, сиз ҳам уларга ўхшашсиз. Албатта, Аллоҳ мунофиқ ва кофирларнинг барчасини жаҳаннамда жамловчидир".

(Нисо сураси, 140-оят).

Ким бир қавмга тақлид қилса...

وَلِأَبِي دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيِّ: مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий ﷺ «Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дедилар.

(Абу Довуд ва Табароний ривоятлари).

@kun_mavzular


"Янги йил байрами бу замонавийлик"ми?

Ҳозирги кунда яқинлашиб келаётган йил тугаши, барча Ўрта Осиё давлатлари ва халқлари орасида "Янги йил" деб номланган байрамни нишонлаб тугатилиши ёш болалик чоғимиздан қон-қонимизга сингиб катта бўлганмиз.

Аллоҳ таоло хидоятга йўллаб қўйгач билдикки, бу байрамлар биз мусулмонларнинг эмас, ғайри динларнинг байрами эканини ва бизнинг икки Ҳайит байрамимиздан бошқа байрамлар динимизда йўқлигини.

Ҳозирги кунда бу байрамни мусулмонлар орасида кўпчилик нишонламай қўйган деб эътибор бермас эдим. Аммо бир аёлнинг мулоҳазаларини эшитиб, бу аёллардан бўлган шайтонлар бор экан, ҳали бери исломий тушунчалар авлодлар қалбига сингмайди, деб ўйлаб қолдим.

Эмишки, "янги йил – замонавий байрам ва одамлар ҳам замонга мослашиб буни байрам қилиши тўғри бўларкан. Байрам қилмаганлар эса феодал ҳисобланармиш".

Ажиб таъриф берилган ушбу сўзлар икки оғиз холос. Аммо моҳиятан олиб қаралса, бу аёл мисолида жамиятдаги оналар аслида тарбиясиз ва динсиз фарзанд етиштиришларининг бир сабабини кўрдим.

Она оилада диндор бўлса, бутун оила исломий муҳитда яшаши мумкин, агар аёл динда қусурли бўлса, фарзанд ва жуфти ҳам динда қусурли бўлиб, яшаб ўтишлари турган гап.

Ҳозирги кунда аёллар шундай ёмон қуролга айланишдики, улардан жамиятдан динни олиб ташлаш учун яхшигина фойдаланилябди. Масалан, "чидама" – деб номланган сарлавҳа билан феминизм тарғиб қилинябди. Псиҳологлар аёллардаги ўзига ишончни оширгани сари оиладаги уруш, тўпалонлар кўпайябди. Бу жанжаллар ё ажрашиш билан ва ёки эркакнинг "хоп" деб ҳамма нарсага кўз юмиб, қўпол қилиб айтганда, " қул" бўлиб, рози бўлиб яшашига олиб келмоқда.
Туғилган кунни номини "шукрона кун" қилиб ўзгартириб, нишонлаш ҳам аёллар томонидан ўйлаб топилди, эркак келишига романтика қилиб, шам ёқиш ҳам аёл томонидан ўйлаб топилди, уят жойларидан касаллик топиб, курслар таклиф қилиш ва даволаш гимнастикалари аёллар томонидан ўйлаб топилди, ҳар хил сирдошлик таклиф қилиниб, оилавий сирлар очишлик аёллар томонидан ўйлаб топилди...

Санасангиз саноғи тугамайдиган бу каби жамиятни айнитиб турган аҳлоқсизликлар бора-бора мевасини бериб келябди. Нафс кўзи билан қарайдиган аёллар эса Шайтон ва ғарбнинг ноғорасига осонгина ўйнаб келишаябди. Ажаб холатлар юз берябди. Айтишга уяласан инсон...

Аёлларнинг бу ички урушлари тўхтамас экан, эркаклар эркаклигини йўқотган жамият вужудга келади. Фарзандлари эса арзимас шамолларга ҳам синиб кетадиган бўлиб, вояга етишади...

Бироз тўхтанглар ва фикр қилинглар! Сизга ислом буюрган хукмлардан ташқарига чиқишни тўхтатинглар!!

Унутманг!
Таъқиқланган худудлардан чиқишингиз ислом умматини таг-томири билан суғуриб юборадиган бўронга айланиб борябди.

Сиз шу уммат йигити ва қизларини мўмин холатда тарбиялаб беришга мажбурсиз. Агар бундай тарбия қилолмас экансиз, қиёматгача бўладиган ёмонликлардан сизга насиба бориб туради, ин шаа Аллоҳ.

@kun_mavzular


Туяқушлар тошчаларни тановул қилиши — уларнинг ҳазм қилиш жараёнининг бир қисми ва бу табиий ҳолат. Бу ҳолат фақат туяқушларгина эмас, балки кўплаб қушларда ҳам кузатилади.

Туяқушлар нима учун тошчаларни ейди?
1. Ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ:
• Туяқушларда тишлар йўқ, шу сабабли улар овқатни чайнай олмайди.
• Улар овқатни тўғридан-тўғри ютиб юбориб, ошқозонга юборадилар.
• Ошқозоннинг “қуйи қисми” — мускулли ошқозон (гастролитлар жойлашадиган қисм) шўрва, дон ва ўсимликларни майдалаш учун тошчалардан фойдаланади.
2. Тошчаларнинг вазифаси:
• Ошқозонга тушган тошчалар овқатни механик усулда майдалаб, уни ҳазм қилишга ёрдам беради.
• Бундай тошчалар “гастролитлар” деб аталади.
3. Қўшимча фойдалар:
• Тошчалар туяқушларнинг ҳазм қилиш жараёнини тезлаштиради ва оқсил, углеводлар ҳамда бошқа моддаларнинг организм томонидан яхши ўзлаштирилишини таъминлайди.
4. Табиий инстинкт:
• Туяқушлар инстинктларга асосланган равишда, қаттиқ ва ечилмайдиган тошчаларни истеъмол қилади. Бу уларнинг эволюцион механизмларидан бири.

Қизиқарли фактлар:
• Бир туяқушнинг ошқозонида ўртача 1 кг гача тошча бўлиши мумкин.
• Улар тошчалар билан бир қаторда ейилмайдиган кичик метал буюмларни ҳам тушунмай ейиши мумкин, шу сабабли табиий муҳитда бўлмаган хатарли жисмлардан сақлаш керак.

Туяқушлар тошчаларни ейиш орқали табиатда ўз эҳтиёжларини қондириб, ҳазм қилиш жараёнини самарали тарзда амалга оширадилар. Бу ҳолат уларнинг оддий ва табиий ҳаёт тарзининг ажралмас қисми ҳисобланади.
@kun_mavzular


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
McDonald's картошкалари микроскоп остида.
@kun_mavzular


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тўй қачон?)


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Qon oqayotgan, unutilgan chuqur yara:

"Sharqiy Turkistondagi uyg'ur birodarlarimizning qonli yarasi"

Islom millatining peshonasidagi chuqur yara.

Ey Allohim, ularga mehribon bo‘l, rahm qil, ularni sobit qadam qil, hamda zolimlar zulmidan ularni ozod et.

@kun_mavzular


📃Ажойиб одамлар.

Дарсда бир хадис ўқигандим. Жуда кўп у хадис хақида мулоҳаза қилдим. Аммо тўлиқ ечимини топишга қийинчилик топдим. Хозирги кунда эса бу хадиснинг шархини хаётий мисолларда кўриб хайратландим, тўғриси.

Хадис.
📚Савбон розияллоҳу анҳу ривоят қилган хадисда:

«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
—"Аллоҳ таоло Ерни менга ўраб берди. Яқин қилиб, кўрсатиб қўйди. Ерни машриғини ҳам мағрибини ҳам кўрдим. Менга Ерни қаерлари кўрсатиб қўйилган бўлса, умматим шу жойларга эгалик қилади. Менга икки хазина берилди; қизил хазина ва оқ хазина(қизил хазина—тилла, оқ хазина—кумуш. Бундан мурод Рум ва Форс мусулмонларники бўлиши тушунилади).
—"Умматларимни умумий келадиган қурғоқчилик билан ҳалок қилиб юборма",—деб сўрадим.
Яна сўрадим;
—"Аллоҳим ўзларидан бошқалардан бўлганларни уларга душман қилиб қўйма, уларни қириб ташлайдиган ўзларидан бошқадан бўлган душманни Ер юзига хукмрон қилиб қўймагин", — деб Роббимдан сўрадим.
Шунда Роббим айтдики:
—"Эй Муҳаммад,(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мен агар бир ишга хукм қилсам, бу иш рад қилинмайди. Сиз умматингизга нимани сўраган бўлсангиз, шуларни бердим. Улардан умматингизни умумий қаҳатчилик билан ҳалок қилмаслигимни сўраган эдингиз, умматларингиз учун бердим. Ўзларидан бошқалардан бўлган душманларни уларни устидан хукмрон қилиб қўймагин деб, дуо қилгандингиз, бердим. Агар Ердаги ҳамма кишилар тўпланса ҳам умматингизни батамом яксон қилиб ташлолмайди. Ҳаттоки, умматингизнинг ўзи баъзисини баъзиси қириб ташламагунча, кофирлар уларнинг устидан хукмрон бўлолмайди. Умматингиздан баъзиси баъзисини асирга олмагунча, кофирлар уларнинг устидан хукмрон бўлолмайди"»
(Абу Довуд ”Сунан” ва Ибн Можа ривояти).

Бугунги кунда мусулмонларнинг хорлиги сабаби бу уларнинг нафсларидир. Бир- бирига биродарлиги ёдидан кўтарилиб кетган мусулмонларнинг устидан дин душманлари нима қилишса қилишябди.

Бу мусулмон аҳли шу даражада кўп фирқаларга бўлиниб кетганидан, хаттоки ака-уканинг ақидаси бошқа-бошқа бўлиб қолди...

Сурия аҳлининг ғалабаси ҳақида бироз тўхталадиган бўлсак, энг ажабланарлиси ва алам қиладигани – унинг ғалабасидан кофирлар хурсанд. Бир иккита араб давлатини ҳисобга олмасак, қолган мусулмон деб аталган давлатлар ҳали ҳам буни фитна деб, ҳали хақиқат очилади деб, давлатни қулашини пойлашябди. Ёки исломий иморат бўлишидан қаттиқ хавотирга тушушябди... Мужохидларни кимгадир ишлашини текширадимией, ҳали яна уруш бўлади дейдимией, астағфируллоҳ дейсан киши.
Яна бир оқим вакиллари бўлса, ўзлари куфр остида, иссиқ ўринларда, тотли хаётда яшаб келаётганлари камдек, энди Суриядаги воқеаларни фитна деб, аёллару-эркаклар оммага ёйишга ўтишганидир. Ўзлари дин учун лоақал битта эҳсон қилишга ярамаган инсонлар, иссиқ ўринларида ўтириб олиб, фитна деб дарс бериб турганлари нимаси энди. Бўлди энди тўхтанг эй фитначилар жамоаси. Бироз тўхтанг. Етар бари. Қачонгача бир-бирингизни ёмонлайсиз. Қачонгача бир-бирингизни ғалабангиз бўлиб турган, бўлиб ҳам куфр ва зулм устидан бўлган ғалабангизни қоралайсиз...
Тўхтанг бироз...

Сиз яшаб турган юртнинг об-ҳавоси, одамлари, географияси, хукумати бу Шом ери билан бир хил эмас! Билмаган нарсангизга, кўрмаган нарсангизга ва ҳис қилмаган нарсангизга фитна деб айтишдан тўхтанг!
Тўхтанг, эй биродарлар!
Ҳаё қилинг!
Мусулмон биродарингиз хаққидан ҳаё қилинг!
Хеч йўқ Аллоҳ таолога йўлиқишингизни ўйлаб ҳаё қилинг!
Бўлди энди, фитна дейишни бас қилинг!

@kun_mavzular

Показано 20 последних публикаций.