Кечадан бери танишлар мендан сўраган савол: "Сурияда энди нима бўлади?"
Жавобим шундай:
"Қарши курашиш, бошқа масала. Ҳукмрон бўлиб бошқариш эса умуман бошқа масала. Ҳозир аниқ бир нарса дейиш қийин.
Толибон Американинг қўғирчоқ ҳукуматини ағдарди. Ўшанда, Афғонистон расво бўлади, дейишди. Ҳозир иқтисоди ривожланяпти. Сурияда ҳам нима бўлишини аниқ айтиш қийин.
Аниғи шу-ки, ҳозир ўтириб айтган гапимиз, ҳудди телевизор кўриб "гол ур, ошир," дейдиган футбол фанатига ўхшаш бўлади.
Улар энди нима бўлишини қўйиб турайлик. Бизчи? Қиш келди, электр узилиш бор. Газда муаммо бўляпти. Ҳалигача миллионлаб одам таппи ва кўмир ёқади. Метан-бензин масаласи алоҳида бир дард. Совуқдан касал бўлинса, дори қиммат. Шифокорларни малакалиси кам. Мактаб таълими бир аҳвол, йўллар бир аҳвол. Ва энг асосийси бизда уруш йўқ. Нега бундай яшаш керак? Узоқдагиларга ақл ўргатишни қўяйлик. Бизни ҳолимиз нима бўлади?"
©Санжар Хўжа
@kun_mavzular