Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi Kitob tuman bo'linmasi


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Jamiyat hayotining tanasi iqtisodiyot bo'lsa, uning joni va ruhi ma'naviyatdir.
Respublika Ma'naviyat va Ma'rifat markazi Kitob tuman bo'limi axborot xizmati

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


💥YUZ GʻAZAL -YUZ JAVOHIR
❇️ Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi Qashqadaryo viloyati bo‘limi tomonidan taqdim etilgan yangi loyiha Kitob tumanidagi ta’lim dargohlarida boshlandi!
✔️ Gʻazal mulkining sultoni Alisher Navoiy tavalludining 582 yilligi hamda shoh va shoir Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 540 yilligi munosabati bilan o‘tkazilayotgan “Yuz g‘azal – yuz javohir” tanlovining maktab bosqichi tumandagi 69-umumiy o‘rta ta’lim maktabida ko‘tarinki kayfiyatda tashkil etildi.
🎁🎁💐💐 Gʻoliblikni qo‘lga kiritgan yoshlar tuman bosqichida ishtirok etish huquqini qo‘lga kiritishdi.


Репост из: Sattorova Gulandom O‘zMTDP deputat ResMMM Kitob t. bo'limi
💥ЮЗ ҒАЗАЛ -ЮЗ ЖАВОҲИР
❇️ Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими томонидан тақдим этилган янги лойиҳа Китоб туманидаги таълим даргоҳларида бошланди!
✔️ Ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Юз ғазал – юз жавоҳир” танловининг мактаб босқичи тумандаги 69-умумий ўрта таълим мактабида кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.
🎁🎁💐💐 Ғолибликни қўлга киритган ёшлар туман босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.


Репост из: QASHQADARYO MA`NAVIYAT
“Ulug‘lar vasfi” kitobi taqdimoti

Kitob tumani hokimligi, Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi tuman bo`linmasi hamda Xoja Buxoriy o‘rta maxsus islom bilim yurti hamkorligida “Ulug‘lar vasfi” kitobi taqdimoti o‘tkazildi. Unda Yozuvchilar uyushmasi a’zolari, ijodkorlar, turli soha vakillari hamda talaba-yoshlar ishtirok etdi.

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a’zosi, “Kitob ovozi” gazetasi bosh muharriri Salohiddin Isomiddinov qalamiga mansub ushbu kitobda Xo‘jailmkoni qishlog‘i tarixi, me’moriy obidalar, fayzli ziyoratgohlar hamda ana shu ulug‘ go‘shada yashab o‘tgan Naqshbandiy tariqati ulug‘ me’mori Movlono Muhammad Darvish, Movlono Xojagiy Imkanagiy hamda Movlono Abul Qosim va Mirzo Kamol Oxund kabi ilm ahllari to‘g‘risida hikoya qilinadi.

Kitob Yozuvchilar uyushmasi homiyligida 1000 nusxada chop etilgan.

📸 Kitob tumani hokimligi

https://t.me/qashqadaryo_manaviyat


Репост из: Шоира Набиева Кашкадарья г. Карши
Қизларингизга илм беринг! Улар миллатни тарбиялайдилар!

Биласизми Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар, давлатдан катта тўёна, агар фарзанд кўрсалар бошқа ўқимаган аёлларга нисбатан кўпроқ суюнчи пулларини оладилар. Хўш нима учун шунақа? Чунки буюк ислоҳотчи Ли Куан Ю мамлакатнинг муаффақияти аввалом бор илмли,зиёли  аёллар ва оналарга боғлиқлигини тушуниб етганди. Тарих кўрсатдики Ли Куан Ю юз фоиз хақ бўлиб чиқди.

Ақлли ва илмли аёл, илмсиз, дунёқараши паст аёллардан кўра дунёга, хаётга реал кўз билан бахо бера оларкан. Бундай аёллар замонавий тенденциялар ва хаққонийлик билан ўз хаётлари ва оилаларини келажагини қура оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига, фарзандларига тўғри йўналишларни бера олиш қурбига эга бўладилар. Энг камида бундай аёллар ўз соғлиқларига ва оила соғлиғига катта эътибор бера оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига  келажак истиқболларига олиб борувчи порлоқ йўлларни кўрсата оладилар, керак пайти танқид қилиб,  зарур пайтда мақтов билан муаффақиятларга эриштира оладилар.

Илмли, ақлли аёллар қорин ғамидан, уйдаги мебель, идиш-товоқ, латта-путта  каби майда нарсалардан юқори турадилар. Улар мўлжални жуда юқори оладилар ва оилани юксакликка олиб чиқиш режаларини қила оладилар. Бундай аёллар ўз эрлари ва фарзандларига китоб тутқазадилар ва илм-фанга йўналтирадилар.

Хар қандай буюк эркакнинг ортида буюк аёл туради деб бежизга айтилмаган. Интеллекти юқори аёл албатта буюк фарзандларни камолотга эриштирадилар. Отадан қон, жисм ўтсада, ақл, тафаккур кўпроқ онадан ўтади. Шунинг учун илмли, иймонли аёлларга уйланиш мақсадга мувофиқдир.

Интеллектуал ўткир билимга эга, ақл-фаросатли аёллар ўз эрларини йўқотган тарзда хам, ёки уларнинг аблах бўлиб чиқишидан қатъий назар барибир ўз хаёт йўлларини топиб кета оладилар. Чунки бундай аёллар ўз оилаларини иқтисодий-маънавий жиҳатдан қўрғон каби химоялаш усулларини топа оладилар.

Нима учун интеллектуаллар ўзларига жуда иқтидорли интеллектуал кучли аёлларни танлаганлар. Чунки улар биладилар фақат кучсиз одамлар ўзларидан хам кучсизларни танлашларини, улар ўзларига мос ва хос, замон билан хамнафас юрувчи жуфтни бежизга танламаганлар. Чунки бундай кучли одамларга фақатгина шунақа кучли аёлларгина илхом бера оладилар.

Хўш биздачи? Бизда эса "Аёл бахти" номли тренинглар. Аёлларга  ёш қизалоқлигидан бўйсуниш, овқат қилиш, тикиш-бичиш, ўз хаётини қурбон қилиш йўллари ўргатилади. Тенденциялар қанчалик ўзгармасин, дунё қанчалик тараққиётга қадам қўймасин биздаги қарашлар халиям XV асрдаги ахволда. "Бўлмаса эрсиз қоласан ва тамомсан" принциплари устунлигича қолмоқда.

Дунё аёлнинг бўғирсоқ пиширишни билиши ёки билмаслигига эмас, балки унинг тафаккури ва профессионализмига хайратланади.

Ўзингизнинг истеъдодингизни, билимингизни намоён қилишдан, янги ғояларингизни амалга оширишдан хеч қачон қўрқманг, эски стреотиплардан баралла воз кечинг. Кир ювуш ва овқат қилишни истаган пайтда ўрганиб олиш мумкун, аммо мияни билимга, тафаккур ва кўникмаларга тўлдиришга кейин кеч бўлиши мумкин.


Репост из: JONLI BOLTA — News
#Огоҳ_бўлинг!

⚡️Тақиқланган экстремистик ташкилотларни сайт ва каналлари рўйхати!

Ўзбекистон Республикаси Олий судини қарорига кўра, интернет жаҳон ахборот тармоғининг “najot,info” ва “hizb-uzbekiston,info” веб-сайтлари ҳамда “Facebook”, “Youtube” ва “Telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги номлардаги профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик деб топилган,-

1. “Абу Салоҳ дарсликлари”
2. “Жаннат ошиқлари”
3. “Шом овози”
4. “Тавҳид ва жиҳод”
5. “Islam Abu Khalil”
6. “Полвон Новқатлик”
7. “Сохиб Махмудов”
8. “Фаррухбек Абдуллаев”
9. “Мамарахимов Абдурахим Миркомилович”
10. “Мухожир Полвон”
11. “Abu Aisha”
12. “Turkiston”
13. “Хуррият инфо”
14. “Нажот”
15. “ал-Ваъй”
16. “Роя”
17. “Usulul fiqh”
18. “Mustalahul hadis”
19. “Darslardan qisqa lavhalar”
20. “Fiqh ahkomlari”
21. “Tavhid darsi”
22. “Qiyomatdan avvalgi fitnalar”
23. “Savol va javoblar”
24. “Foida Mp3”
25. “Foida va qoidalar”
26. “Tafsir darslari”
27. “Talbisu iblis darslari”
28. “Islomni buzuvchi amallar darslari”
29. “Nomoz va benomozga taluqli masalalar”
30. “Ayollar darslari silsilasi”
31. “Aqiyda darslari”
32. “Silsilaviy darslar va ma’ruzalar”
33. “Muhim darslar”
34. “Aqiydatul vositiya”
35. “Mustalahul hadis”
36. “Alfatx”
37. “Talabalar uchun darslar”
38. “АЛЪ-ФАТҲ ТВ”
39. “DA’VAT UZ”
40. “HIDOYAT TV”

Рўйхат тўлдирилган бўлиши мумкин!

Юқоридаги сайт, профил ёки телеграм/ютуб каналлардан эҳтиёт бўлинг. Билмасдан аъзо бўлиб, эртага айбсиз айбдор бўлиб қолманглар.

Ўзингиз билиб билмасдан, қайсидир бир постга "лайк" ва "поделиться" босиб қўйманг! Бунинг учун Жиноят кодексини 244-1 моддаси 3-қисмига кўра 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси мавжуд!

Қонун оддий одамларни кечирмайди! Ўзингиз ва яқинларингизни огоҳ қилиб қўйинг!

P.S. Ҳурматли ота-оналар фарзандларизни қўл телефонларини текшириб қўйинглар! Қанчадан қанча ёш, тушунмаган болалар қамалиб кетишмоқда! У каналларда ибрат ва яxшилик йўқ!

👉 @Jonli_Bolta - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда


#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун ҳафтанинг Сешанба куни
31-январ 2023-йи
л,
09-ражаб 1444-йил.

Аллоҳ барчамизга ушбу кунини хайрли ва барокатли қилсин!




Репост из: OYINA.UZ
O‘zbek tilidagi IT atamalari lug‘ati yaratildi

Batafsil:
https://oyina.uz/uz/posts/13871

Rasmiy sahifalarimiz👇

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube


Репост из: @Ubaydulloxon @Murtozayev@
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: @Ubaydulloxon @Murtozayev@
Islom Karimovning xotirasiga bagʻishlangan vedio rolik 66-maktab targʻibotchisi Murtozayev Ubaydulloxon


Репост из: MARKAZ XABARLARI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📚Baxt — faqat boylikda, deb hisoblovchi kishida, albatta, kibr mavjud. Baxillik mavjud, xiyonat va riyo mavjud.

TOHIR MALIK

🌐
@manaviy_markaz


Репост из: MTRK ǀ Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ziyorat
#29jan #madaniyat

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur


Репост из: QASHQADARYO MA`NAVIYAT
Қадрдонлар!  "Янги Ўзбекистон юлдузлари"  танлови жуда юқори руҳда бўлиб ўтди. Аввало, сараланганлар сафида бўлиш, устозларим профессор Жамила Шермуҳаммедова ҳамда Феруза Муҳиддиновалар қаторида туриш ҳам эътироф,  ҳам масъулият экан. Менга руҳий-маънавий мадад берган устозларимга, дўстларимга, барча овоз бериб, ишонч билдирган инсонларга миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир овоз- бир ишонч. Ишончларингизни оқлаш, она юртимиз равнақи йўлида бор кучим билан меҳнат қилишга барча имкониятларимни сарфлайман. Ҳамма-ҳаммага яхшиликлар соғиниб, эҳтиром билан,
Лола Саодатова


Репост из: Яшин Тўраев ⚡
#биз_бошладик🎬

😲ИЙЕЕ, РАЪНО КЕЛИБДИ!!! 😊🙎‍♀️🙋🙋‍♂️

💁‍♂️Нимани бошлаганимизни дарров зийрак зеҳнингиз билан англаб олганингизни биламан. Ҳа, биз Китоб тумани, Севаз қишлоғидаги 🏢 45-мактабнинг иқтидорли ўқувчиларининг📝 "Истеъдод" тўгараги машғулотларини бошладик.
(Янги йилдан бериси, кечаётган совуқ ортидан вақтинча дарсимиз тўхтаб турганди-да) 👨‍🏫📖 Бошлаганда ҳам зўр иштиёқ, зўр кайфият ва энг асосийси қаттиқ соғинч билан бошладик. Нимасини айтасиз.🤦‍♂️
📑 Бугунги машғулотимизнинг бошланишиёқ қизиқ бўлди. Ўзимнинг-ку, сабрим чидамай, болалардан олдин бориб,🏃 хонани очиб турай, деб, доимги вақтимиздан бир соат🕰 олдин борсаам... 🤦‍♂️ Болажонлар мактабнинг дарвозасида чуғурлашиб турса, денг! 👬👫🤷‍♂️🙃😊 Ҳали, уларнинг бошқа фанлардан📚 машғулотлари бор эди-яя. 🤨🙄👨‍🏫
Сир бой бермадим.😐🤫 Худдики, уларни кўрмагандек, машинани🚗 ичида куймалана бошладим. Дарсга чорлов қўнғироғи 🔔чалинди ҳамки, кетишмаяпти. Қарасам, болалар машинани ичига киргудек. Тушдим. Кўчадамиз ҳам демай, баралла"АССАЛООМУ АЛААЙКУУМ! "деб, жарангдор салом беришди. Буёғи, дийдор-у, ҳол-аҳвол сўрашишга уланиб кетса-чии?! 🤝Янаям, олдиндан ҳамма дарс жадвалидаги📑 фан ўқувига кириши лозимлиги, менинг вақтли келишимнинг сабаби, яқинда туманда бўладиган" ЮЗ ҒАЗАЛ--ЮЗ ЖАВОҲИР"✍️🎤 танловига шогирдимиз, Шокирова Шахризоданинг тайёргарлигини қайта кўриб, машғулотимизгача ёд олган ғазалларини ўқишда мазмунидан келиб чиққан ҳолда оҳангдор,ҳаракатли ифодалаш устида ишлашимиз зарурлигини айтиб туриб ҳам нафақат ортимдан мактаб дарвозасидаёқ менга эргашган болалар билан хонагача бордик. Буёғи, баридан ошиб тушди. Хонамиз эшиги олдида-да, ҳаммадан аввал кириб, ёнимдан жой олишни режалаштириб турган ўқувчиларни кўрдим-у,ТУШУНДИМ!🤔 Машғулотларни бир соат⏰ олдин бошлашга мажбурман. Йўлакдаги болаларнинг "суюнчи" олишга топиб турган янгилиги ҳам бор экан.🏃🏃‍♀️ Раъно келибди!!! Раънони танийсиз. Жудаям иқтидорли, серқирра ижодкор қизимиз, Хўжаилмкони қишлоғида истиқомат қилувчи бобо-бувисиникида туриб, яшаб,ўша ердаги 44-мактабда ўқиётган ўқувчимиз. Раънонинг келиши ҳаммамизни севинтирди. Биринчи берган саволим шу бўлди:
-Қайтиб келдингми? Раъно жавобга оғиз жуфтлаб-жуфтламай, "сўфлёр"ларимиз етказиб қўяқолишди.
- Йўўқ, тўгаракка келибдии, кетадии🙎‍♀️👦.
Ичимдаги қувонч фахрга қўшилди. Ҳа-даа!!! Шогирдингиз, шунча йўлдан,🏞 бошқа мактабдан,🏛сизни қора тортиб келса, келганда ҳам шеър-у ҳикоялар ёзиб, 📒сиз, яъни устозидан баҳо олиш, ўзи аввал аъзоси бўлган (ҳозир ҳам тўгарагимизнинг энг фаоли эканлигини, исботлади💁‍♂️👍) тўгарак аъзолари--дўстлари даврасида ўқиб бериш учун келган бўлса, бунисига нима дейсиз?!
Хуллас, биз бошладик ва давом этамиз!!!

Постимизни эътибор билан ўқиб, 👍муносабат билдирган барча яхшиларга биздан ҳам🙋‍♂️🤝 респект!
Суратлар ва қисқача видеолавҳа, юқоридаги фикр, мулоҳаз-ю хабаримизни тўлдирса, не ажаб?! 🎞


Репост из: QASHQADARYO.UZ | RASMIY - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги - Qashqadaryo viloyati hokimligi
"Mard o‘g‘lon" davlat mukofotining 2023-yilgi saralash bosqichiga start berildi!

Ayni paytda Davlat mukofotiga 2023-yilgi saralash jarayonlari amalga oshirilmoqda.

Shu munosabat bilan, Respublika hamda xalqaro miqyosida oʻtkazilgan musobaqalar, loyiha va tanlovlarda gʻolib boʻlgan, jamiyatimiz hayotining turli sohalarida yuqori natijalarga erishgan hamda mardlik va jasorat, qatʼiyatlilik, halollik, vatanparvarlik kabi fazilatlari, shuningdek, oʻzining chuqur bilimi, tashabbuskorligi, ishbilarmonligi, shijoati va fidoyiligi bilan ajralib turgan iqtidorli 14 yoshdan 30 yoshgacha bo‘lgan yigitlar oʻz hujjatlarini joriy yilning 1-martga qadar yashash manzili joylashgan hudud boʻyicha Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimlariga topshirishi tavsiya etiladi.

👉Nizom bilan tanishish👈

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter


Репост из: Xoja Buxoriy madrasasi
#хайрли_кун

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Эрталаб уйғонганингизда тўрт нарсани айтишликни ўзингизга одат қилинг:

Биринчиси: Аллоҳим,  мен Сенга ҳар ишда таваккул қилдим!

Иккинчиси: Аллоҳим, бу куним Сенинг розилигингга эришишга бир васила бўлсин! Бу кунни менга хайрли ва баракали қил!

Учинчиси: «Роббим, менинг Қалбимни кенг қил! Менинг ишимни осон қил!»
(Тоҳа:25-26 оят).

Тўртинчиси: Аллоҳим, Сенга ўзим, аҳли - аёлим,(турмуш ўртоғим) фарзандларим ва барча яқинларимни топширдим. Ўз Қудратингга лойиқ қадар уларни ҳифз - ҳимоянгда асра!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


Telegram | Facebook | InstagramYoutube | TikTok | xojabuxoriy.uz
https://xojabuxoriy.taplink.ws

Показано 16 последних публикаций.

203

подписчиков
Статистика канала