QASHQADARYO MA`NAVIYAT


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


‼️ ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

❇️ Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, “Маънавий юксалиш” газетаси таҳририяти, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳамкорлигида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ўртасида “Хотира - муқаддас, жасорат – мангу” деб номланган ижодий ишлар танлови ўтказилади!

✅ Танлов иштирокчилари ўзлари ўқиган, уруш мавзуси акс этган асар ҳақидаги фикрларини 3-4 қоғоз ҳажмида, таъсирчан услубда баён қилишлари керак. Бунда мақоланинг бошқа манбалардан кўчирилмагани, мавзу моҳияти очиб берилгани ҳамда имло хатоларидан холи эканига асосий эътибор қаратилади.

📃 Ижодий ишлар (+99899) 623-08-45 телеграм рақами орқали қабул қилинади. Мақолаларни топширишнинг охирги муддати 7 май куни соат 18:00 гача.

🥇🥈🥉 ўрин ғолибларини махсус ҳакамлар аниқлайди, энг яхши мақола муаллифлари эсдалик совғалари билан рағбатлантирилади.


МАРДЛИКНИНГ МУНОСИБ ЭЪТИРОФИ

9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, ёшлар Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фахрийлари хонадонларида бўлиб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатмоқда.

Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳамда вилоят мудофаа ишлари бошқармаси вакиллари Қарши шаҳридаги Комилон маҳалласида умргузаронлик қилаётган, 96 ёшли Аҳмад бобо Жалилов хонадонида бўлиб, отахонни яқинлашиб келаётган байрам билан табриклади. Фахрийга совғалар топширилиб, унинг муҳим ҳаётий мулоҳазалари тингланди.

❇️ Айтиш ўринли, Президентнинг жорий йил 20 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонига асосан уруш қатнашчилари ва ногиронларига 12 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти тантанали равишда топширилади.


#Китоб_жавонингизга

📚 Янги ва яхши китоб ўқимоқчимисиз? Қолаверса, улар китоб жавонингизни безаб, кўрган кўзни ёндирадиган, фарзандларни-да ўқишга “мажбур” этишини истайсизми?

✳️ Яқинда “Янги аср авлоди” нашриёти адиб Хуршид Дўстмуҳаммаднинг қарийб ярим асрлик ижодини саралаб, 4 жилдда нашр этди. “Ҳикоя”, “Қисса”, “Роман” ва “Изҳор” деб номланган жилдларни ўқир экансиз, қаршингизда нафақат соҳир ижодкор, балки ажойиб дўст, дарёдил устоз, садоқатли шогирд, чин Инсон гавдаланади.

‼️ Шундай экан, ушбу янги китоблар мутолаасига шошилинг, бир дунё маънавий бойлик оласиз...


#Мурувват

Ўксик қалбларга қувонч улашилди

Рамазон – раҳмат ва мағфират, дилларга эзгулик улашиладиган ойдир. Шунга мувофиқ, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими ҳамда Олий ҳарбий авиация билим юрти вакиллари Қарши шаҳридаги ногирон болаларга мўлжалланган “Мурувват” интернат уйида бўлишди.

Учрашув давомида тарбияланувчиларга турли совғалар топширилди. Ҳарбий оркестр ижросидаги куй-қўшиқлар болажонлар қалбига хушнудлик улашди.

❇️ Маълумот ўрнида: Қарши шаҳридаги “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйи 2018 йилда Президент ташаббуси билан қайта реконструкция қилинган.

4 ёшдан 18 ёшгача бўлган ақлан заиф ва ногиронлиги бўлган болалар яшаб, тарбияланадиган муассаса қарийб ярим аср аввал ташкил этилган.


Репост из: Shahnoza Soatova blogi
Тилларига занжир осган итбалиқлар

“...юлдузлар йироқлигидан, ой ойдинлигидан, офтоб оташлигидан, ер юмшоқлигидан, тош қаттиқлигидан, сув суюқлигидан, тун қоронғилигидан, йўл узунлигидан норози қичқирмоқда. Одамлар жим, одамлар жим, одамлар жим!”

Темурпўлат Тиллаевнинг “Ўлим ўпқони” асарини кеча ўқиб тугатдим - ҳақиқий триллер! Мистика, фантастика аралаш ўта реалистик тасвир. Даҳшатли воқеалар шу қадар тиниқ. серранг ва реал тасвирланганки... Айниқса етти кун ёққан ёмғир фонида содир бўлаётган фалокатларни дераза ортида ростанам ёмғир ёғиб турганда ўқиш... даҳшат босди мени. Мана сўзнинг қудрати! Бир ухлаб туриб, бозорга бориб, концертга тушиб келдим ҳамки таассуротлар хиралашмаяпти, эҳтирослар босилмаяпти. Балки ёзсам тинчланарман.

Тасаввур қилинг, нотаниш асарни ўқий бошладингиз. Ровий сюжетни баён қиляпти: дўсти унга ўзининг дўстининг сирли ўлими ҳақида ҳикоя қиляпти ва шу аснода у марҳумнинг кундалигини ўқиб беряпти. Асосий воқеалар ўзи шу кундаликда ёзилган, аммо унгача ўқувчи нечта ҳикоя ичидаги ҳикоялардан ўтиб бориши, қанча даҳшатларни бошдан кечириши керак. Дафтарни ҳар бир ҳикоячи ўқийди ва эси оғиб қолаверади. Охирида ўша дафтарга етиб борган ўқувчини ҳам даҳшат босади - мен ҳам эсдан оғаманми энди деб. Композиция шунақа - квест, лабиринт!

Сюжетга жойланган фикр эса ундан ҳам даҳшат - қаҳрамон ҳақиқат қидиради, топади, топган ҳақиқатини ичда сақласа, эсдан оғиб ўлади, бировга айтса, ўлдиришади. Айтсам ўлдирурлар, айтмасам ўлам... Тилларига занжир осган итбалиқлар дейди қаҳрамон жим юрганларни.

Ёшлигимда қўрқинчли фильм кўрсам, қўрқсам ҳам охиригача борардим - бу менга қўрқувларимни енгиш учун тренировка бўларди. Фильм охиригача жорий қўрқувни енгиб боришни эплаш осон, аммо фильмни кўриб бўлгач давом этадиган қўрқувнинг узун думини кесиб ташлаш қийин бўларди: неча кунгача кечаси ҳовлига елғиз чиқишга қўрқиб юрардим. Ўша ҳолатдаман, хуллас.

Адреналин иштиёқмандлари учун зўр асар, эсдан оғдирай дейди. Ҳажми ҳам катта эмас: 60-70 бетлар. Икки соатда ўқиб чиқдим. Лекин бир умр унутмасам керак шу икки соатни.

@shahnozxon


Репост из: “Аkademnashr” nashriyoti
Ўзбек адабиётида Темирпўлат Тиллаев деган адибни бугунги ёшлар деярли билмайди, танимайди, умуман олганда, у Қашқадарё вилоятда ҳаётнинг одатий ташвишлари билан андармон бўлиб умр кечираётган бўлса-да, бугунги адабий жараён учун унут бўлган адиблар сирасига киради. Бунинг ўзига хос асосли сабаблари бор.

Ўтган асрда китоб жавонларини тўлдирган, шов-шув қилинган, кўкка кўтарилган қанча асарлар вақт синовидан ўтолмади, тузум байроғини кўтариб, яловбардор бўлган ёки фақат оёғининг остини кўрсатадиган кўзойнак таққан қанчадан-қанча адиблар унутга айланди ва унутилмоқда.

Аммо, мен шуни ишонч билан айта оламанки, Темирпўлат Тиллаевнинг ўша даврларда эълон қилган асарлари вақт синовидан бемалол ўтди, улар бугунги ўқувчини ҳам ҳаяжонлантира олади, бугун ҳам бу асарларда кўтарилган муаммолар долзарблигича турибди ва агар бу адибнинг асарлари бўлмаса, ўтган асрнинг замонавий ўзбек адабиёти ҳақидаги тасаввуримиз ҳам тўлиқ бўлмайди.

Назар Эшонқул

@akademnashr


#янги_нашр

📚 Чинакам асарлар ўз ўқувчисини қачон бўлмасин албатта топа олишини ‼️ чекка бир сарҳадда, мансаб ва адабий муҳитдан айри яшаб, бундан чамаси 20 йиллар аввал “Ўлим ўпқони” номли китобини ўқирманлар эътиборига ҳавола этган қамашилик адиб Темирпўлат Тиллаев яна бир карра исботлади – сара китоблари орқали тилга тушган “Академнашр” нашриёти яқинда ўша “Ўлим ўпқони”ни ўзига хос дизайнда чоп этди.


Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан турли идоралар вакиллари уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиб, совға-саломлар билан йўқлашмоқда.

Хусусан, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими вакиллари Иккинчи жаҳон урушида иштирок этиб, фронтнинг оловли нуқталаридаги аёвсиз қирғинбаротларнинг бевосита гувоҳи бўлган Вера Носирова хонадонида бўлишди.
Учрашув асносида машъум уруш хотиралари ёдга олинди, тинчлик қадри ва бугунги осойишта кунлар ҳақида суҳбат қурилди.
Батафсил бу ерда... 👇👇👇
https://telegra.ph/%D2%B2arbijlar-va-manaviyat-marifat-so%D2%B3asi-vakillari-urush-%D2%9Batnashchilari-%D2%B3olidan-habar-oldi-04-27


МИЛЛАТ ЮКСАК МАЪНАВИЯТ, КОМИЛ АХЛОҚ БИЛАН БАРҲАЁТ

“Ёв қалъани олмоқчи бўлса, ҳужумни посбонни босишдан бошлайди. Посбонни қўлга олиш — қалъага раҳна солиш демакдир. Бизнинг посбонимиз бўлган уятимизга ҳамла қилмоқдалар”, деб ёзганди, бир пайтлар улуғ адибимиз Абдулла Қаҳҳор. Ўйлаб кўрайлик, биз учун уят нима? Уят-бу миллатнинг ор-номуси, шаъни, қизлар ҳаёси, ибоси, иффати, йигитлик ҳамияти ва ғуруридир! Ҳақиқатдан ҳам бугун бу қадриятлар маънавиятимиз, миллий ўзлигимиз, инсонийлигимиз посбонидир.

Батафсил бу ерда...👇👇

https://telegra.ph/MILLAT-YUKSAK-MANAVIYAT-KOMIL-AHLO%D2%9A-BILAN-BAR%D2%B2AYOT-04-27


#Иқтибос

📌 - Ахир уруш шахмат ўйинига ўхшайди деб айтишади-ку, - деди Пьер.
- Тўғри, ўхшайди, лекин шахмат ўйинидан бунинг жиндай фарқи бор: шахмат ўйинида сен ҳар гал юришдан олдин истаганингча ўйлашинг мумкин, вақт-фурсат деган гап билан ишинг йўқ, тағин шуниси ҳам борки, шахмат ўйинида от пиёдадан кучлироқ, икки пиёда ҳамиша бир пиёдадан кучлироқ бўлади, урушда эса баъзан бир батальон дивизиядан кўра кучлироқ, баъзан бир ротадан кучсизроқ бўлиши мумкин.


📚 Лев Толстой “Уруш ва тинчлик”


#Эътироф

Ҳар йили Хотира ва қадрлаш куни арафасида Президентимиз томонидан юборилган пул мукофотини олаяпмиз. 2017, 2018 ва 2019 йилларда Тошкент шаҳрида ўтказилган байрам тантаналарида иштирок этдим. 2018 йилда бир гуруҳ уруш қатнашчилари сафида Россиянинг сўлим оромгоҳларида дам олиб қайтдим. Бундай дамларни кўриб, яшаган сари яшагиси келади-да кишининг! , дейди Ғузор тумани Совбоғ қишлоғилик уруш қатнашчиси Эрназар бобо Ҳасанов.
Давоми... 👇👇

https://telegra.ph/EHrnazar-bobo-%D2%B2ASANOV-YASHAGAN-SARI-YASHAGING-KELADI-04-27


#Иқтибос

📌 Урушларда жанг қилаётган одамлар дунёдаги энг ажойиб одамлардир, фронтнинг қизғин қисмларига кириб борганинг сари бундай ажойиб кишиларга кўпроқ дуч кела бошлайсан. Лекин урушни бошлаганлар, унинг оловига яна олов ташлаб турганлар иқтисодий рақобатдан, фойда ундиришдан бошқа нарсани ўйламайдиган тўнғизлардир. Мен урушда бойлик орттирганлар, уруш оловини ёққанлар урушнинг биринчи кунларидаёқ мамлакат фуқароларининг мухтор вакиллари томонидан отиб ташланмоғи зарур, деб ҳисоблайман.

📚 Эрнест Хэмингуэй “Алвидо, қурол”


#Хотира_муқаддас_қадр_абадий

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 12 миллион сўмдан пул мукофоти берилади

Президентнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги ✍️ фармонига асосан 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги нишонланиши муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда ногиронларига 12 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

❇️ Таъкидлаш жоиз, айни пайтда Қашқадарёда 22 нафар уруш ва меҳнат фронти қатнашчиси умргузаронлик қилмоқда.


#Йигитлик_бурчи

САМО ПОСБОНЛАРИ ҚАСАМЁДИ


Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юрти ✈️ муддатли ҳарбий хизматчиларининг Ватанга қасамёд қилиш тантанали маросими ўтказилди. Юртга хизмат қилишни шарафли бурч деб билган ўғлонларга Президент совғалари топширилди.

‼️ Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28−30 январь кунлари Қашқадарёга ташрифи чоғида Қарши туманидаги Хонобод ҳарбий аэродромида ҳам бўлиб, ҳарбий учувчилар тайёрлаш, уларнинг амалий машғулотлар олиб боришида объектнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида 1994 йилда асос солинган Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртини Қарши шаҳрида қайта ташкил этиш таклифини берганди.

2019 йилда эса Қарши сержантлар тайёрлаш мактаби негизида олий ҳарбий авиация билим юрти ташкил этилди. 73 миллиард сўм эвазига ўқув корпуси ва ёрдамчи бинолар замонавий кўринишга келтирилиб, энг сўнгги русумдаги тренажёрлар, ўқув-услубий қўлланмалар, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланди.


#Маънавиятга_сармоя
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ:

Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасига 2021 йилда 120 миллиард сўм, жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказига мамлакат миқёсида маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш учун 10 миллиард сўм, унинг ҳудудий бўлимларига жойларда маънавий-маърифий соҳаларни ривожлантириш учун 90 миллиард сўм, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 20 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.


Маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ✍️ мувофиқ:

✅ “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш;

✅ оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш;

✅ тарғибот-ташвиқот ва тарбия йўналишидаги ишларни илмий асосда ташкил этиш, соҳа бўйича илмий ва услубий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган доимий мониторинг тизимини жорий қилиш;

✅ эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, коррупция, оилавий қадриятларга беписандлик ва ёшлар тарбиясига масъулиятсизлик каби иллатларга барҳам беришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

✅ аҳолининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш маданиятини ошириш, ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш;

✅ маданият, адабиёт, кино, театр, мусиқа ва санъатнинг барча турлари, ноширлик-матбаа маҳсулотлари, оммавий ахборот воситаларида маънавий-ахлоқий мезонлар, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлигига эришиш;

геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, терроризм, экстремизм, ақидапарастлик, одам савдоси, наркобизнес ва бошқа хатарли таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш
маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди.

Показано 16 последних публикаций.

200

подписчиков
Статистика канала