Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Экспорт юкларини ва уларни ташишларни суғурта қилиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (477-сон, 12.08.2020 й.) билан “Капитал, товар ва хизматлар (ишлар) экспорти ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
🧾 Низомга кўра, экспорт юкларини ва уларни ташишларни суғурта қилиш тижорат ташкилотлари бўлган ва тегишли турдаги суғурталашни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
⚠️ Суғурта қилдирувчи ким эканлигидан (экспорт қилувчи ёки молияловчи) келиб чиқиб суғурта шартномасининг бир неча тури фарқланади.
❌ Суғурта шартномаларини тузишда қуйидагилар тақиқланади:
• сиёсий таваккалчиликлар бўйича шартсиз франшиза (зарарнинг суғурта билан қопланмайдиган қисми) ўрнатилиши;
• тижорат таваккалчиликлари бўйича шартсиз франшиза миқдори – суғурта пулининг 50 фоизидан ортиқ бўлиши;
• логистика таваккалчиликлари бўйича шартсиз франшиза миқдори – суғурта пулининг 5 фоизидан ортиқ бўлиши;
• сиёсий таваккалчиликлар бўйича кутиш даври – 180 календарь кундан ортиқ бўлиши;
• тижорат таваккалчиликлари бўйича кутиш даври – 90 календарь кундан ортиқ бўлиши;
• логистика таваккалчиликлари бўйича кутиш даври – 30 календарь кундан ортиқ бўлиши.
📝 Суғурта қилдирувчи аризалар ва ҳужжатларни суғурталовчига бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда тақдим этишлари мумкин.
⏰ Суғурталовчи суғурта қилдирувчи томонидан зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан бошлаб 24 соат ичида тегишли суғурта шартномасини тайёрлайди ва унинг имзоланишини таъминлайди.
🗓 Суғурта товони суғурта ҳодисаси ва зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 15 календарь кунидан кечиктирмасдан тўланиши шарт.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot