Фирибгарлик учун судланаётган фуқарони ҳимоя қилаётган адвокатнинг ўзи ҳам фирибгарлик жиноятини содир этди
Тошкент шаҳрида адвокат Ж.Р Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 211-моддаси билан судланиб, жавобгарликка тортилди.
ЖИБ Шайхонтоҳур тумани суди хусусий ажримига кўра, адвокат ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбланаётган фуқаро Ш.Д.нинг ҳимоячиси сифатида иштирок этаркан, уни ва иш бўйича судланаётган яна бир фуқарони “қамоқдан олиб қолиш учун” судьяга пора бериш мақсадида судланувчининг онасидан 15 минг АҚШ доллари олаётган чоғида ушланган.
Шу тариқа адвокат фирибгарликни фирибгарлик билан “ёпиш”га уриниб, юзи қора бўлди. Касбини, ҳамкасбларини ёмонотлиқ қилди.
Жамиятимизда адвокатурага ишонч шусиз ҳам ҳавас қилгулик эмас. Бунақа воқеалар эса, афсуски, халқнинг кўнглини баттар совитади.
Касб шаънини, ўз шаънингизни эҳтиёт қилинг.
Адвокатнинг қонундан бошқа қуроли бўлмаслиги керак!
@Verum_info