VERUM INFO


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


VERUM INFO - сўнгги тезкор янгиликлар.
Ушбу каналда мамлакатимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишингиз мумкин.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Олмалиқда ёш болаларни аҳлоқсиз харакатлар қилишга мажбурлаган фуқаронинг шахси ички ишлар ходимлари томонидан аниқланди.

Суриштирув давомида ушбу шахс рухий касалликлар диспансерида рўйхатда туришлиги маълум бўлди.

Суриштирув ишлари давом этмоқда.

@Verum_info


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
24 млн АҚШ долларига ер олиб бермоқчи бўлган Давлат хизматлари маркази ходими қўлга олинди

Тошкент вилояти Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази ходими ўзганинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, унга Тошкент туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 10 гектар суғориладиган ер майдонини 24 млн АҚШ долларига сотиб олиб беришини айтиб, ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб бериш эвазига келишилган суммадан 1,5 млн АҚШ доллари беришни талаб қилади.

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 200 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

@Verum_info


Фирибгарлик учун судланаётган фуқарони ҳимоя қилаётган адвокатнинг ўзи ҳам фирибгарлик жиноятини содир этди

Тошкент шаҳрида адвокат Ж.Р Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 211-моддаси билан судланиб, жавобгарликка тортилди.

ЖИБ Шайхонтоҳур тумани суди хусусий ажримига кўра, адвокат ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбланаётган фуқаро Ш.Д.нинг ҳимоячиси сифатида иштирок этаркан, уни ва иш бўйича судланаётган яна бир фуқарони “қамоқдан олиб қолиш учун” судьяга пора бериш мақсадида судланувчининг онасидан 15 минг АҚШ доллари олаётган чоғида ушланган.

Шу тариқа адвокат фирибгарликни фирибгарлик билан “ёпиш”га уриниб, юзи қора бўлди. Касбини, ҳамкасбларини ёмонотлиқ қилди.

Жамиятимизда адвокатурага ишонч шусиз ҳам ҳавас қилгулик эмас. Бунақа воқеалар эса, афсуски, халқнинг кўнглини баттар совитади.

Касб шаънини, ўз шаънингизни эҳтиёт қилинг.

Адвокатнинг қонундан бошқа қуроли бўлмаслиги керак!


@Verum_info


Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида қонун ва қонуности ҳужжатларига зид равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган 6 нафар мансабдор аниқланди.

1. Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков “Total Oil” МЧЖ;

2. “Ахборотлаштириш Бош маркази” ДУК раҳбари Д.Сариходжаев “Musammo” МЧЖ;

3. Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими С.Носирова “Sabina Issiq Nonlari 777” ва “Ko‘mir Sanoati” МЧЖлар;

4. Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими У.Файзиев “Zarafshan Golden Group” ва “Zarafshon Grand Invest” МЧЖлар, “Ғани Бобо Чорваси” фермер хўжалиги;

5. Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими А.Сайфутдинов “Sanico Group” ва “Uv-Maks” МЧЖлар;

6. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбари Б.Шарипов “Каромат Ойижон-Сурхон” фермер хўжалигида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича мазкур давлат органлари ва уларнинг юқори турувчи идораларига Антикоррупция агентлиги томонидан тегишли тақдимномалар киритилган. Шунингдек, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам берилиши, яъни мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектларидаги фаолияти тугатилиши чоралари кўрилмоқда.

@Verum_info


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун Бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳрида “Азия Инвест Фаворит” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларнинг фуқароларга сотилиши юзасидан келиб чиққан низоли вазият қатнашчиларини қабул қилган.

“Сайёр қабулда мазкур масалани ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тузилган Ҳукумат комиссияси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди”, дейилади Бош вазир матбуот котиби хабарида.

Қабул якунида улар билан навбатдаги якуний учрашув жорий йил август ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилиши маълум қилинди.

Видео манбаси

@Verum_info


#Биласизми

❗️Абитуриентлар қайси ҳолларда тест синовларидан четлаштирилиши мумкин?

Батафсил инфографикада

@Verum_info


Президент фармони билан республикада фаолият юритувчи давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари бакалавриати ва магистратурасига қабул бир ўқув йилида бир марта амалга оширилиши белгиланибди.

@Verum_info


“Компрамат.узб иши” ёпиқ судда кўрилади

Дастлаб очиқ тарзда, ОАВ вакиллари иштирокида бошланган суд процесси судланувчиларнинг илтимосига кўра ёпиқ кўриладиган бўлибди.

@Verum_info


2022 йил (йиллик) инфляция даражасидан келиб чиқиб, 2023 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил этди.

© Статистика агентлиги

@Verum_info


#Тезкор
⚡️⚡️Афғонистонда 12:26 да зилзила содир бўлди кучи Ўзбекистонинг қатор вилоятларида сезилди

Магнитуда М=5,4.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхандарё вилоятида 3 балл, 239 км.
Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 416 км.
Жиззах вилоятида 2-3 балл, 421 км.
Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 432 км.
Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 433 км.
Фарғона вилоятида 2-3 балл, 442 км.
Андижон вилоятида 2 балл, 503 км.
Наманган вилоятида 2 балл, 504 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 511 км.

@Verum_info


Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Жидда шаҳрида “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Тадбир доирасида қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

@Verum_info


Расмий баёнот

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида 13 июль куни 2 нафар фуқаролар ов қилиш қоидаларини қасддан бузиб, Ўзбекистон Қизил китобига қиритилган “Жайрон” кийикларини овлаётган вақтида уларни тўхтатмоқчи бўлган экология бўлими ходимига ов милтиғидан ўқ узиб тан жароҳати етказганлиги бўйича Қоровулбозор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 202 (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) ва 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши тергови устидан прокурор назорати ўргатилган.

🌐 Бош прокуратура матбуот хизмати

@Verum_info


Бухорода фуқаролар номига 165 млн сўм кредит олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

Бухоро тумани “Янги Турмуш” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Р.А. ўз мансабидан фойдаланиб, ўзи фаолият олиб бораётган маҳалла фуқаролари номига 33 миллион сўмдан, жами 165 миллион сўм, 14 фоизли имтиёзли кредит маблағларини олишга эришган.

У электрон базага киритиш йўли билан АТБ «Агробанк» Бухоро тумани филиалидан кредит маблағларини олишга эришиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@Verum_info


17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Тбилисида Грузия Республикаси ҳукумати билан музокаралар ўтказди.

Грузия Республикаси Бош вазири Ираклий Гарибашвили юзма-юз учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига Грузиянинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлагани, босиб олинган ҳудудларини тан олмагани учун миннатдорлик билдирган.

@Verum_info


Ташаббусли буджет жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми 17-июлдан (соат 10:00 дан) бошлаб ўтказилади.

Унга кўра:

Биринчи босқич
–  фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17.07.2023 - 06.08.2023 давомида;

Иккинчи босқич – лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 06.08.2023 - 26.08.2023 давомида;

Учинчи босқич  – лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26.08.2023 - 15.09.2023 давомида ўтказилади.

@Verum_info


Азимов Дилшод Суръатович “Ўзсувтаъминот” АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@Verum_info


Ҳукумат қарори билан Рахметов Хикматилла Нарзуллаевич “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

У аввал “East Mining Invest” МЧЖ раҳбари, тадбиркор бўлган.

@Verum_info


Зуфар Ғиясович Нарзуллаев “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ раиси этиб тайинланди.

У 2017 йилдан буён “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

@Verum_info


✔️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари

@Verum_info

Показано 19 последних публикаций.

8

подписчиков
Статистика канала