1842 йил (бундан 182 йил олдин) – Хива хони Оллоқулихон оғир касалликдан вафот этди. У Чоржўйга юриш қилиб қалъани қамал қилган пайтда оғир касалга дучор бўлиб, орқага қайтишга мажбур бўлган эди. Уни ўзи ҳаёт вақтида тайёрлаб қўйган Паҳлавон Маҳмуд мақбарасига дафн этишган. У қарийб ярим аср яшаб, ўн етти йил ҳукмронлик қилди.
Оллоқулихон вафот этгач, ҳукмдор вафоти халққа эълон қилинмасдан олдин унинг валиаҳди расман хон кўтарилиб, унга давлатни бошқаришдаги барча ваколатлар топширилгандан сўнггина ҳар иккала ҳодиса бир вақтнинг ўзида эълон қилинган. Бу ҳолат хонликда удумга айланган эди. Буни қуйидаги маълумот ҳам тасдиқлайди.
“22 ноябрдан 23 ноябрга ўтар кечаси, – деб ёзади ўша вақтда Хивада бўлган рус элчиси Данилевскийнинг ҳамроҳларидан бири, – Оллоқулихон жаноби олийлари бу дунёдан у дунёга сафар қилдилар. Эртасига кечаси унинг валиаҳди тахтга ўтирди. Шуниси ажибки, Хивада хон уруғларининг тахтга меросхўрлик ҳуқуқи бўлишига қарамай, шу билан бирга, хоннинг халқ томонидан сайланиш ҳуқуқи ҳам сақланган.
Мамлакатнинг оқсоқол ва мўътабар кишилари кечаси хон саройига тўпланишиб, хон уруғларидан бирини хон қилиб кўтардилар. Хон сайланадиган кишини ечинтириб, бошдан оёқ янги либослар кийгизадилар, хоннинг кошонасига олиб кириб, кигизга ўтирғизадилар ва уч марта ҳавога ирғитиб “хон, хон, хон!” деб нидо қиладилар. Тахтга ўтқизиш маросими ана шундангина иборат”.
@Xorazm_tarixidan