Xorazm tarixi


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Xorazmning qadimgi davrdan to 1924-yilgacha bo‘lgan tarixi haqida

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


«Аршин мол олон» мусиқали комедиясини илк бор ўзбек тилига ким таржима қилган?
Жамият
09:27
Ватанимиз тарихидаги 25 декабрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.
“Ўзбек халқи байрамлари” китобида ёзилишича, қишки энг узоқ тун ва энг қисқа кун (21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси) содир бўлганидан кейин, 25 декабрдан Қишки чилла бошланади. У қишнинг авжи энг совуқ вақтига тўғри келади ва 5 февралгача – 40 кун давом этади. Чилла атамаси форс-тожик тилидаги «чил» сўзидан олинган бўлиб, «қирқ» деган маънони билдиради. Чилла инсон ҳаётидаги хатарли, энг оғир ва энг масъулиятли даврни англатувчи сўз ҳисобланади. Удум бўйича чилла 40 кундан иборат бўлиб, унинг 20 куни кичик чилла, 20 куни эса катта чилла дейилади. Усмон Қорабоевнинг қайд этишича, 25 декабрда табиатда ўзгаришлар содир бўла бошлагани сезилади. Шу боисдан бу сана кўпгина халқларда байрам сифатида нишонланади.

1842 йил (бундан 182 йил олдин) – узоқ музокаралардан сўнг Россия империяси ва Хива хонлиги ўртасидаги муносабатлар тарихида илк бор давлатлараро алоқаларни йўлга қўядиган “Мажбуриятлар акти” номли шартнома имзоланди. Баъзи манбаларда ушбу ҳужжат “Келишув Акти” деб номланган ва имзоланган санаси 1842 йил 27 декабрь кўрсатилган. Тарихчи Шавкат Саидовнинг қайд этишича, келишув тўкқизта банддан иборат бўлиб, ўзаро муносабатлардаги барча муаммоларни қамраб олган, ҳатто шартномада икки давлат ўртасидаги чегара ҳам аниқ кўрсатилиб, у Сирдарё ва Устюрт платоси орқали ўтиши ҳақида алоҳида банд киритилган эди.

Бироқ мазкур шартнома ҳам ўзаро муносабатлардаги зиддиятларга чек қўймайди. Бунинг асосий сабаби, Хива ҳукуматининг қатъий норозилигига қарамай, россиялик ҳарбийлар бевосита хиваликлар манфаатлари бор ҳудудларда ҳарбий қалъа ва истеҳкомлар қуришни давом эттиргани ҳамда рус маъмурлари жўнатган элчилик миссиялари ҳарбий-сиёсий мақсадларда ташкил қилингани эди.
@Xorazm_tarixidan


Репост из: XORAZMIYLAR
🖇 Har bir kitobda yo bir naf, yo o‘rnak, yo ilinj, yo odob, yo fikr, yo umid bor.


✍️
Mahmud Zamaxshariy


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
| Telegram | Facebook | Youtube| Instagram|


Репост из: Fikrat
⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️
Mavzu: Quddusni ozod qilgan xorazimliklar

Ekspertimiz: tarixchi Nurbek Allabergenov

Tomosha qiling ➡️ https://youtube.com/live/ubhMENhvFmQ?feature=share

Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling
telegram |instagram | facebook | youtube | fikratonline




1809 йил (бундан 215 йил олдин) – Хива яқинидаги Қиёт қишлоғида Эрниёзбек мироб оиласида шоир, тарихчи ва таржимон Муҳаммадризо Огаҳий дунёга келди. У йигирма ёшида Хива хони Оллоқулихон томонидан мироб этиб тайинланган. Ўттиз олти ёшида отдан йиқилиб, оёғи “шакарланг” (шол) бўлиб қолган. У йигирма саккиз йил давомида мироблик қилиб, қирқ саккиз ёшида истеъфога чиққан. Олтмиш саккиз йил умр кўрган Огаҳий умрининг охиригача моддий муҳтож, ғамгин, касалманд аҳволда кун кечирган.

Унинг 18 минг мисрадан иборат лирик куллиёти – “Ошиқлар тумори” бизгача тўла етиб келган. Огаҳийнинг юксак инсонпарварлик руҳи билан суғорилган ғоялари хон ва шоир Муҳаммад Раҳимхон II Ферузнинг сиёсий-маърифий тарбиясига таъсир қилган. У тарихчи олим сифатида тарихий асарлар, Хива хонларига, йирик тарихий шахсларга бағишлаб қасидалар ёзган.

Огаҳийнинг “Қасидаи насиҳат” асари Ферузга бағишланган. Феруз Огаҳийнинг давлатни бошқариш тўғрисидаги маслаҳатларига қулоқ тутган, унинг ҳикматли байтларини мармар тошларга ёздириб, арзхоналарга қўйдирган, кўп эзгу ишларни амалга оширган.

@Xorazm_tarixidan


Репост из: «Sharqshunos tahlilchilar» intellektual klubi
Turkiya Suriyada g'olib bo'ldi...

Turkiya Suriyada g'olib bo'ldi, ammo endi tinchlik o'rnatishga yordam berish uchun o'z ta'siridan foydalanishi kerak. Hech bir inqiroz Turkiyaning mintaqaviy va xalqaro siyosatdagi o'rnini Suriya mojarosi kabi qayta belgilamadi. Turkiya Suriya bilan eng uzun quruqlik chegarasiga ega, bu 900 km dan ortiq. Shuning uchun Suriya Turkiya uchun nafaqat tashqi siyosat, balki ichki siyosat masalasidir.

Turkiya Suriya mojarosining borishini shakllantirgan boʻlsa, Suriya mojarosi oʻz navbatida Turkiyaning ichki siyosati va xalqaro munosabatlarining oʻn yildan ortiq dinamikasini shakllantirdi. Turkiya va Suriya inqirozi o'rtasidagi munosabatlar o'zaro qayta shakllanish hikoyasi bo'ldi. Suriyada mavjud boʻlgan etnik, mazhab va mafkuraviy oʻziga xoslik boʻlinishlarining deyarli barchasi Turkiyada ham mavjud. Turkiyada, shuningdek, 3,6 millionga yaqin suriyalik qochqinlar boshpana topgan, bu esa oʻta oʻng va ksenofobik partiyalarning paydo boʻlishiga olib keldi va mamlakatdagi millatchilik siyosatining mohiyatini qayta belgilab berdi. Suriyadagi barcha tashqi o‘yinchilar ichida Turkiya Suriya muxolifatining eng sobiq tarafdori bo‘lib qoldi. Bu mojaroning Turkiya uchun xavfsizlik, siyosiy va iqtisodiy nuqtai nazardan va qochqinlar oqimi ko'rinishidagi katta xarajati hisobga olinsa, bu umumiy bo'lmagan siyosat bo'ldi. Hukumat siyosatining ashaddiy tanqidchilari, Turkiya muxolifati uzoq vaqtdan beri Anqaraning hozir hokimiyatdan ag'darilgan Asad rejimi bilan munosabatlarni normallashtirishi va muxolifat guruhlarini qo'llab-quvvatlashni to'xtatishini yoqlab keldi. 

Asadning qulashi bilan Prezident Rajab Toyyib Erdo‘g‘on va uning hukumati o‘z siyosati oqlanganini his qilmoqda. Turkiya Hayat Tahrir as-Shom tomonidan boshqariladigan hududlarga xalqaro yordam oqimini boshqardi, bu esa mahalliy aholi orasida guruhning qonuniyligini oshirdi. Turkiya chegarasi orqali amalga oshirilgan savdo ham HTSga iqtisodiy yordam berdi. Yillar davomida Turkiya bilan yaqin aloqalar o'rnatgan aktorlar Damashqda ko'proq ta'sir va kuchga ega bo'lishga tayyor ekan, Anqara Suriyada muhim ta'sir vositalarini qo'lga kiritishga tayyor.

Damashqda qochqinlarni kutib olishga tayyor do'stona hukumat tuzilishi mumkin; Asadning ketishi esa Anqaraning uzoq vaqtdan beri kutilgan maqsadini amalga oshirib, qolgan AQSh qo'shinlarining ketishi uchun deraza ochishi mumkin. Agar u kutilayotgan potentsial xavflardan qocha olsa, Turkiya Suriyadagi fuqarolar urushida yaqqol g‘olib bo‘lishi mumkin.

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz👇
📝Twitter 📹YouTube 📝Facebook 📷Instagram 📨Telegram




Ey Ulugʻ Turon, arslonlar oʼlkasi!
Senga ne boʻldi? Holing qalaydir? Nechuk kunlarga qolding?
Ey Temurlarning, Oʼgʻuzlarning, Atillalarning shonli beshiklari!
Qani u chiqdigʻing yuksak oʻrinlar? Qullik chuqurlarigʻa nedan tushding?!
Dunyoni "urho"lari bilan titratgan yoʻlbars yurakli bolalaring qani? Yer tuprogʻini koʻklarga uchraturgʻon togʻ gavdali oʻgʻlonlaring qani? Nechuk tovushlari chiqmaydir?
Yer yuzining bir necha polvonlari boʻlgan botir turklaring qani? Nechun chekindilar? Nechun ketdilar? Kurash maydonlarini oʻzgalarga nechun qoʻydilar? Nechun... Nechun... nechun? Gapir menga, ey Ulugʻ Turon, arslonlar oʻlkasi! Senga ne boʻldi?!
Yer yuzining buyuk saltanatlarini sen kurmadingmi? Hindistonning, Eronning, Ovroʻpaning ulugʻ xoqonlarini sen yubormadingmi? Ey xoqonlar oʻchogʻi! Ey qahramonlar tuyogʻi! Qani u chaqmoq chaqishli botir xoqonlaring? Qani avvalgi oʻq yurishlik, otli beklaring? Nechun "urho"laring eshitilmaydir?
Dunyo xalqini boʻysundirgan saltanatlarini nechun buzildi? Insonlik olamini qanotlari ostinda olgan xoqonligʻing nechun kuchi oʻldi? Kuchingmi ketdi? Kimsasizmi qolding?
Yoʻq...yoʻq... Tangri haqqi uchun yoʻq!..Sen kuchsiz emassan, sen kimsasiz emassan!
Ey Ulugʻ Turon, arslonlar oʼlkasi!
Qaygʻurma! Eski davlating, eski saltanatning, eski yigitlaring, eski arslonlaring hammasi bor, hech biri yoʻqolmamishdir.
Yolgʻiz... Ox, yolgʻiz... tarqalmishdir.

🖋Abdurauf Fitrat


🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги билан барча ватандошларимизни муборакбод этамиз!
@Xorazm_tarixidan




1842 йил (бундан 182 йил олдин) – Оллоқулихоннинг ўғли Раҳимқулихон Хива хонлиги тахтига ўтирди. Оллоқулихон вафот этган вақтда у Ҳазораспда ҳоким эди. Укаси Муҳаммадамин иноқ отаси Оллоқулихон вафот этгач, унга нома юбориб, тезликда етиб келишини сўрайди. Воқеадан хабар топган Раҳимқули сешанба куни пешинда Хивага етиб келади. Муҳаммадамин иноқ барча шаҳзода ва бекзодаларни, аркони давлатни тўплаб, мажлисга Раҳимқули тўрани чақириб, ундан хоразмшоҳлик тахтини қабул қилишини сўрайди. Янги хон тахтга ўтқизилгач, вафот этган хон – Оллоқулихонни ўз вақтида Паҳлавон Маҳмуд мақбарасида тайёрланган жойга дафн этадилар.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, XVI аср ўрталарида Хива хонлари Полвон ота (Паҳлавон Маҳмуд) мақбараси атрофида пайдо бўлган қабристонни ўзлари учун «абадият уйи» қилиб танлашган. 1842 йилда Оллоқулихон вафот этгач, шу жойга дафн қилинади, шу билан мақбара ичида кейинги қабрлар учун жой ҳам қолмайди. “Хоразм қўнғирот иноқлари шажараси” китобида ёзилишича, Раҳимқулихондан бошлаб кейинги хонлар ва уларнинг яқинлари учун шаҳарнинг шарқий томонидаги Чодирли эшон қабристонидан жой танланади.
@Xorazm_tarixidan






1921 йил (бундан 103 йил олдин) – Хоразм Халқ Совет Республикаси (ХХСР) Марказий Ижроия Кўмитаси ва Нозирлар Шўросининг кенгайтирилган кўшма мажлисида ХХСР Марказкўмининг раиси, ХХСР Нозирлар Шўросининг раиси, Марказқўм иш бошқарувчиси ва бўлим бошлиғи, молия нозири, дохилия нозири, хорижия нозири, ҳарбий ишлар нозири, туркман шўъбаси раиси, шунингдек, яна бир қатор раҳбарлар Хоразмнинг душмани деб эълон қилинди. Уларни отиб ташлаш ва қамашга қарор қилинди.
@Xorazm_tarixidan


1819 йил (бундан 205 йил олдин) – Никита Муравёв Хива хони Мухаммад Раҳимхоннинг элчилари Эшназарбой ва Яқуббойлар, шунингдек, туркман вакилларидан иборат дипломатик гуруҳ ҳамроҳлигида Хивадан Россияга йўл олди. Элчилар 1820 йилнинг 24 февраль куни Красноводск орқали Тбилисига етиб келади ва генерал Ермоловнинг қабулида бўлишади. Деярли икки ой давом этган музокаралар ва учрашувлардан кейин 1820 йилнинг 22 апрелида Тбилисидан Хивага қайтишга ижозат берилади.
@Xorazm_tarixidan


Репост из: Yoshlar turizmi/Молодежный туризм/Youth tourism
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Yangi Oʻzbekistonda yangi qadamlar"

🔻Faol talabalar va yosh liderlar diqqatiga!

⚡️Turizm qo‘mitasi hamda Yosh turizm elchilar Kengashi tomonidan o‘tkazilayotgan "Xalqaro talabalar turizm forumi" doirasida Birlashgan Millatlar Tashkiloti modeli loyihasi boshlanmoqda.

- Manzil: International mehmonxonasi (Bodomzor metro);
- O‘tkazilish sanasi: 10-11-dekabr kunlari;
- Tillar: o‘zbek, rus, ingliz

Ishtirok etish mutlaqo bepul!

Bu imkoniyatni qoʻldan boy bermang!
Oʻz mahoratingizni oshirish, global muammolarni muhokama qilish va hamfikr yoshlar bilan tanishish uchun ajoyib imkoniyat! Arizalar uchun qabulni ochiq deb e’lon qilamiz.


- Ro‘yxatdan o‘tishning oxirgi sanasi: 3-dekabr 20:00 gacha
(Joylar soni chegaralangan!)

👉 Hoziroq roʻyxatdan oʻting!

🇷🇺 На русском
🇬🇧 In English

💠Bizning sahifalarimiz:
🕊Telegram 📲Instagram


1221 йил (бундан 803 йил олдин) – ҳижрий 618 йил шаввол ойининг саккизинчи куни (милодий 1221 йил 25 ноябр)да Синд дарёси бўйида Жалолиддин Мангуберди ва Чингизхон ўртасида жанг бўлиб ўтди. Бир қатор ўрта аср мусулмон тарихчиларининг таъкидлашларича, бундай қонли, кескин ва даҳшатли жанг бунгача тарихда рўй бермаган.

Тарихчилар Баҳодир Эшов ва Аброр Одиловларнинг қайд этишича, Жалолиддин ва унинг қўшини мисли кўрилмаган даражада жасорат ва баҳодирлик намуналарини кўрсатди. Фақат учинчи кунга келиб, Чингизхон қўшини устунликка эриша бошлади. Жалолиддиннинг тахминан 7-8 ёшли ўғли Чингизхон қўшини қўлига тушиб қолиб, ўлдирилади.

Жангда мардонавор курашган Амин Малик ва бошқа кўплаб саркарда, навкарлар ҳам ҳалок бўлдилар. Чингизхон қандай қилиб бўлмасин Жалолиддинни тириклайин қўлга олишга буйруқ берди. Жалолиддин эса уни қўлга олишга интилаётган мўғул қўшини қуршовини фақат шахсий баҳодирлиги туфайли ёриб чиқиб, Синд дарёси бўйига етиб келишга муваффақ бўлади. Дарё бўйида уни онаси Ойчечак ва ҳарамдаги бошқа аёллар кутиб туришар эди.

Шундоқ ҳам бу жангдан руҳан ва жисмонан эзилган Жалолиддинга улар “бизни ўлдиринг ва машъум асирликдан қутқаринг” дея мурожаат қилишади. Жалолиддин барча ҳарам аёлларини сувга чўктиришга кўрсатма беришдан бошқа иложи қолмайди. Ўзи эса оти билан сувга сакраб, дарёнинг нариги қирғоғи – Ҳиндистон томонга сузиб ўтади.

Жалолиддиннинг ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини йўқотмаслиги, унинг жасорати ва мардлигига, метиндек иродасига Чингизхон ҳам тан беради. Тарихчилардан Жувайний, Рашидиддин ва бошқаларнинг ёзишларига қараганда, Жалолиддиннинг жасоратига қойил қолган Чингизхон ўз ўғилларига қарата “Отанинг фақат шундай ўғли бўлиши лозим. У оловли жанг майдонидан ўзини қутқариб, ҳалокатли гирдобдан нажот қирғоғига чиқдими, ундан ҳали улуғ ишлар ва қиёматли исёнлар келади”, – дейди ва унинг орқасидан таъқиб этишни тақиқлайди.

@Xorazm_tarixidan


1842 йил (бундан 182 йил олдин) – Хива хони Оллоқулихон оғир касалликдан вафот этди. У Чоржўйга юриш қилиб қалъани қамал қилган пайтда оғир касалга дучор бўлиб, орқага қайтишга мажбур бўлган эди. Уни ўзи ҳаёт вақтида тайёрлаб қўйган Паҳлавон Маҳмуд мақбарасига дафн этишган. У қарийб ярим аср яшаб, ўн етти йил ҳукмронлик қилди.
Оллоқулихон вафот этгач, ҳукмдор вафоти халққа эълон қилинмасдан олдин унинг валиаҳди расман хон кўтарилиб, унга давлатни бошқаришдаги барча ваколатлар топширилгандан сўнггина ҳар иккала ҳодиса бир вақтнинг ўзида эълон қилинган. Бу ҳолат хонликда удумга айланган эди. Буни қуйидаги маълумот ҳам тасдиқлайди.
“22 ноябрдан 23 ноябрга ўтар кечаси, – деб ёзади ўша вақтда Хивада бўлган рус элчиси Данилевскийнинг ҳамроҳларидан бири, – Оллоқулихон жаноби олийлари бу дунёдан у дунёга сафар қилдилар. Эртасига кечаси унинг валиаҳди тахтга ўтирди. Шуниси ажибки, Хивада хон уруғларининг тахтга меросхўрлик ҳуқуқи бўлишига қарамай, шу билан бирга, хоннинг халқ томонидан сайланиш ҳуқуқи ҳам сақланган. 
Мамлакатнинг оқсоқол ва мўътабар кишилари кечаси хон саройига тўпланишиб, хон уруғларидан бирини хон қилиб кўтардилар. Хон сайланадиган кишини ечинтириб, бошдан оёқ янги либослар кийгизадилар, хоннинг кошонасига олиб кириб, кигизга ўтирғизадилар ва уч марта ҳавога ирғитиб “хон, хон, хон!” деб нидо қиладилар. Тахтга ўтқизиш маросими ана шундангина иборат”.

@Xorazm_tarixidan


Репост из: Uzdiplomat | Расмий канал
❗️Янгиланган ҳукумат таркиби эълон қилинди. Унда биронта янги вазир йўқ!

Лазиз
Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири;

Ботир Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;

Иброхим Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири;

Шавкат Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири;

Шерзод Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;

Илхам Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;

Жўрабек Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;

Бобир Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири;

Шерзод Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири;

Азиз Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

Асилбек Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;

Хилола Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;

Конгратбай Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири;

Адхам Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт вазири;

Озодбек Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири;

Акбар Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;

Бахтиёр Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;

Абдулла Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири;

Пўлат Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;

Баходир Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X


Репост из: UzA | Расмий канал
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Показано 20 последних публикаций.