1221 йил (бундан 803 йил олдин) – ҳижрий 618 йил шаввол ойининг саккизинчи куни (милодий 1221 йил 25 ноябр)да Синд дарёси бўйида Жалолиддин Мангуберди ва Чингизхон ўртасида жанг бўлиб ўтди. Бир қатор ўрта аср мусулмон тарихчиларининг таъкидлашларича, бундай қонли, кескин ва даҳшатли жанг бунгача тарихда рўй бермаган.
Тарихчилар Баҳодир Эшов ва Аброр Одиловларнинг қайд этишича, Жалолиддин ва унинг қўшини мисли кўрилмаган даражада жасорат ва баҳодирлик намуналарини кўрсатди. Фақат учинчи кунга келиб, Чингизхон қўшини устунликка эриша бошлади. Жалолиддиннинг тахминан 7-8 ёшли ўғли Чингизхон қўшини қўлига тушиб қолиб, ўлдирилади.
Жангда мардонавор курашган Амин Малик ва бошқа кўплаб саркарда, навкарлар ҳам ҳалок бўлдилар. Чингизхон қандай қилиб бўлмасин Жалолиддинни тириклайин қўлга олишга буйруқ берди. Жалолиддин эса уни қўлга олишга интилаётган мўғул қўшини қуршовини фақат шахсий баҳодирлиги туфайли ёриб чиқиб, Синд дарёси бўйига етиб келишга муваффақ бўлади. Дарё бўйида уни онаси Ойчечак ва ҳарамдаги бошқа аёллар кутиб туришар эди.
Шундоқ ҳам бу жангдан руҳан ва жисмонан эзилган Жалолиддинга улар “бизни ўлдиринг ва машъум асирликдан қутқаринг” дея мурожаат қилишади. Жалолиддин барча ҳарам аёлларини сувга чўктиришга кўрсатма беришдан бошқа иложи қолмайди. Ўзи эса оти билан сувга сакраб, дарёнинг нариги қирғоғи – Ҳиндистон томонга сузиб ўтади.
Жалолиддиннинг ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини йўқотмаслиги, унинг жасорати ва мардлигига, метиндек иродасига Чингизхон ҳам тан беради. Тарихчилардан Жувайний, Рашидиддин ва бошқаларнинг ёзишларига қараганда, Жалолиддиннинг жасоратига қойил қолган Чингизхон ўз ўғилларига қарата “Отанинг фақат шундай ўғли бўлиши лозим. У оловли жанг майдонидан ўзини қутқариб, ҳалокатли гирдобдан нажот қирғоғига чиқдими, ундан ҳали улуғ ишлар ва қиёматли исёнлар келади”, – дейди ва унинг орқасидан таъқиб этишни тақиқлайди.
@Xorazm_tarixidan