«Аршин мол олон» мусиқали комедиясини илк бор ўзбек тилига ким таржима қилган?
Жамият
09:27
Ватанимиз тарихидаги 25 декабрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.
“Ўзбек халқи байрамлари” китобида ёзилишича, қишки энг узоқ тун ва энг қисқа кун (21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси) содир бўлганидан кейин, 25 декабрдан Қишки чилла бошланади. У қишнинг авжи энг совуқ вақтига тўғри келади ва 5 февралгача – 40 кун давом этади. Чилла атамаси форс-тожик тилидаги «чил» сўзидан олинган бўлиб, «қирқ» деган маънони билдиради. Чилла инсон ҳаётидаги хатарли, энг оғир ва энг масъулиятли даврни англатувчи сўз ҳисобланади. Удум бўйича чилла 40 кундан иборат бўлиб, унинг 20 куни кичик чилла, 20 куни эса катта чилла дейилади. Усмон Қорабоевнинг қайд этишича, 25 декабрда табиатда ўзгаришлар содир бўла бошлагани сезилади. Шу боисдан бу сана кўпгина халқларда байрам сифатида нишонланади.
1842 йил (бундан 182 йил олдин) – узоқ музокаралардан сўнг Россия империяси ва Хива хонлиги ўртасидаги муносабатлар тарихида илк бор давлатлараро алоқаларни йўлга қўядиган “Мажбуриятлар акти” номли шартнома имзоланди. Баъзи манбаларда ушбу ҳужжат “Келишув Акти” деб номланган ва имзоланган санаси 1842 йил 27 декабрь кўрсатилган. Тарихчи Шавкат Саидовнинг қайд этишича, келишув тўкқизта банддан иборат бўлиб, ўзаро муносабатлардаги барча муаммоларни қамраб олган, ҳатто шартномада икки давлат ўртасидаги чегара ҳам аниқ кўрсатилиб, у Сирдарё ва Устюрт платоси орқали ўтиши ҳақида алоҳида банд киритилган эди.
Бироқ мазкур шартнома ҳам ўзаро муносабатлардаги зиддиятларга чек қўймайди. Бунинг асосий сабаби, Хива ҳукуматининг қатъий норозилигига қарамай, россиялик ҳарбийлар бевосита хиваликлар манфаатлари бор ҳудудларда ҳарбий қалъа ва истеҳкомлар қуришни давом эттиргани ҳамда рус маъмурлари жўнатган элчилик миссиялари ҳарбий-сиёсий мақсадларда ташкил қилингани эди.
@Xorazm_tarixidan