Mitti hikoyachalar


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


@adabiy_tahlil

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Бирор инсонга...

Бирор инсонга фойданг тегмаса, ҳеч бўлмаса зараринг ҳам тегмасин!

Бирор инсонни хурсанд қилолмасанг, ҳеч бўлмаса хафа ҳам қилма!

Бирор инсон ҳақида яхши сўз айтолмасанг, ҳеч бўлмаса ёмон сўз ҳам айтма!

Бировнинг ютуғидан хурсанд бўлолмасанг, ҳеч бўлмаса ҳасад ҳам қилма!


«Ўзингни тузат» саҳифасидан


Аёлларнинг ичидаги гаплари:

Семириб, озиш учун минг бир усулларни қўллаб, олдингизда хижолат тортиб турганимда "Бунча семириб кетдинг-э-э-э” демасдан, “Менга қандай бўлсанг, шундай ёқасан, бўғирсоқ" деб айтинг, майлими?

“Хотин”, "Ў", "Эй", "Хей", "Фишт" деб чақирманг. “Эркатойим”, “кичкинтойим”, “мойчечагим”, “маликам” деб исмимни айта қолинг, майлими?

Касал бўлганимда "Касалдан бошинг чиқмайди" деб иддао қилманг. “Шу дориларни ичиб ол”, “Аллоҳим суйган бандаларига дард беради" “кўрмагандай бўлиб кетасан” деб гапларингиз билан тузатиб юборинг, майлими?

Хато қилиб қўйсам, жахлингизни чиқарсам, уриб, сўкиб сочларимдан судраманг. Яхши гаплар билан тушунтириб, "Ўзинг ақллисан-ку, онашим" денг, майлими?

Менга "Сочинг узун, ақлинг калта" деманг. “Ўқи, излан, ривожлан. Олдимда олима аёл туришини хохлайман” дея менга бир уй китоблар олиб келиб беринг“, майлими?

Йиғласам, "Асабимини бузма увуллаб" деманг. "Йиғламагин, ягонам, хар бир тўккан кўз ёшинг учун Аллохдан сўраламан" денг, майлими?

Мени Аллох учун, қарилигимда ҳам, бетоблигимда ҳам, чиройим кетганида хам севинг, майлими...

https://t.me/+0x93iWID8p5mYzNi
😉😉


Синган ойна теорияси

1969 йилда жиноятчилик юксак бўлган ўлкаларнинг бирида жиноятчилик бўйича психолог Филип Зимбардо бир тажриба ўтказади.

Жиноятчилик юқори бўлган туманлардан бирига олд капоти салгина очиқ бўлган автомобилни қолдиради. Худди шу моделдаги автомобилни худди шу ҳолатда бойлар яшайдиган туманда ҳам қолдиради.

Жиноятчилик юқори бўлган туманда 24 соат ичида автомобилнинг ҳамма жойини ечиб олиб ўғирлаб кетишади, фақат капоти қолади. Бойларнинг маҳалласида эса бир ҳафтада ҳам ҳеч ким автомобилга тегинмас эмиш.

Профессор бир ҳафтадан сўнг ўз шогирдларига автомобилнинг бир ойнасини синдиришни буюради. Шогирдлар автомобилнинг фақатгина бир ойнасини синдириб қочишади.

Оқшомга қадар автомобил умуман таниб бўлмайдиган ҳолга келади. Барча ойналар синган, капотларига чизиб ташланган ва ичи ахлатга тўлиб кетибди.

Зимбардо шундай хулосага келади: “Илк ойнанинг синишига йўл қўймаслик керак ёки синган ойнани энг қисқа замонда тузатиб қўйиш керак, токи бошқалар бундан жасорат олиб бошқа ойналарни ҳам синдириб ташлашмасин.


Оддий тил билан тушунтирадиган бўлсам, ҳар ким ўзи учун жуда қадрли, ҳар кимнинг ўз ҳаёти ўзи учун қадрли ҳисобланади, ҳар қандай ҳолатда ҳам бировларни ҳаётингизга аралаштирманг, уларни ҳаётингиз ойналарини синдиришига йўл қўйманг, у ким бўлишидан қатъи назар, хоҳ отангиз, хоҳ онангиз, хоҳ бошқа яқинингиз, доимо ҳаётингиз жиловини ўз қўлингизда ушланг.

Ва шу билан бирга атрофингизни тозалаб туринг, агар атрофингиз биринчи тумандагидек, ўғри муттаҳамларга тўла бўлса, ҳаётингизни қанчалик ҳимоя қилманг, барибир синдиришади.

Атрофингиздаги муҳит яхши бўлган пайтда эса ҳаётингиз жиловини маҳкам тутинг, бирорта ҳам ойнангизни синдиришларига йўл қўйманг.


Майли сизга тошлар отсин,
Сиз беозор кулиб қўйинг,
Тош отганлар тошдек қотсин,
Бир табассум қилиб қўйинг.

Сизни ғийбат қилганларга,
Қалбингизни тилганларга,
Сизни ёв деб билганларга,
Бир табассум қилиб қўйинг.

Майли бўҳтонларни қучсин,
Иғволари елдек учсин,
Ўз чоҳига ўзи тушсин,
Бир табассум қилиб қўйинг.

Гар қалбингиз тиғласа ҳам,
Бағрингизни тирнаса ҳам,
Юрагингиз йиғласа ҳам,
Бир табассум қилиб қўйинг.

Юрманг сира қовоқ солиб,
Тақдирдан ҳеч қўйманг нолиб,
Йиғласангиз улар ғолиб,
Бир табассум қилиб қўйинг.

Сизга ўтмас таъмалари,
Кор қилмайди шаъмалари,
Куйиб кетсин ҳаммалари,
Бир табассум қилиб қўйинг.

Гуллар унсин изингизда,
Меҳр балқиб кўзингизда,
Дунё кулсин юзингизда,
Бир табассум қилиб қўйинг.

Майли сизга тошлар отсин,
Сиз беозор кулиб қўйинг,
Тош отганлар,тошдек қотсин,
Бир табассум қилиб қўйинг.


Англияда ўқиётган Ўзбекистонлик талабанинг таълим тизимимиз хақидаги фикрлари:

• Лондонда тили бурро тадбир уйиштириб "фаол" бўлганлар бир тийин экан.
• Мен ҳиндлар ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб мактабдаги олган билимларига тан беряпман.
• Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гурухдаги ҳамма математикани чачворади. Сиз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани хам эмас. Булар "чачворади". Шунақанги тенгламаларни улар мактабларидан ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман.
• Компютерни, офис дастурларини, ҳар хил программалар ва дастурлашни ўзимча яхши биламан десам. Бутун гуруҳ, ҳа ишонинг, ҳар бири мендан яхши билади.
• Дунёқараш жиҳатидан ххҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқарадию, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса ҳалиям кофе турларини фарқига бормайман.
• Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб "Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман" деманг.
• Мен шунақа деб хато қилганимни билдим. Биз ростдан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак, ростдан ўқишимиз керак.
• Лондонга келиб билдим. Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларни амалиётга татбиқигача...
• Бизни яна энг катта айбимиз бу номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: Бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфияни олаётган болалар келиб Ню Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шаҳарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага хам ишга кира олмайди. Нега?
• Чунки у ерда биздаги "фаол талаба"дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун "Компаниям фахрим" деган видео ясаб келсангиз ўтмайди.
• Бу ерда, яъни Лондонда, яхши офис ишига киришингиз осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма юз интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан "илм" сўрайди. Уларга сизнинг 2 та мақола орқали хар кимга бериладиган Қозоғистоннинг хусусий кўкрак нишонлари бир тийин. • Улар илм сўрайди.
• Хулоса: бу фикрлар ҳеч кимга қаратилмаган лекин, кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинг талабалар анча ортда. Сиздан илтимос "Мен энг фаол, энг зўр талабаман" деманг. Англияда сиз тенги одамлар анча бунча сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда...
• Ўқинг биродар...

Ўринов Ахмаджон


Икки ховли.
Икки хил ховли.
Бир-бирига ёнма-ён, девор қўшни.
Бирининг уйи кўкка бўй чўзган, икки қаватли, иккинчи қаватдаги ойнадан бутун маҳалла кафтдек кўриниб турарди.
Иккинчиси жуда оддий, хатто лой сувоқ.
Иккисида икки хил хаёт.
Бирида бой-бадавлат савдогар, ўша худуднинг обрўли кишиси бўлиб унинг бир қиз ва бир уғли бор, иккиси ҳам эрка ва бебош.
Иккинчиси ўрта хол, устачилик билан шуғилланадиган хунарманд киши бўлиб, унинг икки ўғли ва бир қизи бор, ўғилларини ёнига олиб устачилик билан тирикчилик қилади.
Кунларнинг бирида устанинг уйида шовқин эшитилди. Бой ўрнидан туриб иккинчи қаватдан қўшнисининг кафтдек кўриниб турадиган ховлисига назар ташлади.
Уста иккинчи ўғлини ўзбошимчалик қилиб, рўзғорига яраб турган велосипедини мингани ва натижада велосипеднинг ғилдиракларига шикаст етгани учун қаттиқ койиб турганини кўрди. Бой бу холатни кўриб, мийиғида кулди.
"Болани ҳам шундай тергайдими?" деб, ичида танқид ҳам қилди.
Қўшнисига эшитиладиган даражада, атайдан овозини баландлатиб, аёлини ёнига чорлаб эркатой ўғлининг туғилган кунига янги машина совға қилишини айтиб мақтанмиб ҳам қўйган эди.

Маҳаллада иккиси ҳам бирдек азиз.
Маҳалладагилар бирини бойлиги учун хурмат қилишса, иккинчисини художуйлиги меҳр оқибатилилиги ва камтарлиги учун хурмат қиларди.
Бирининг уйида икки келин қайнота ва қайнонатасини хизматини килиб, уларнинг бошларида гирдикапалак бўлишса.
Иккинчисининг уйида икки нафар хизматкор, бир эркак ва бир аёл хизмат қиларди.
Тақдир тақозоси билан вақти соати етиб, икки қўшни оила бошлиқлари бир хафтада бирин-кетин бу дунёни тарк этди.
Хонадонлари хар хил, яшаш тарзи хар хил бўлгани билан жанозаларига бир хил одам йиғилди.
Бириникига казо казолар бўлса, иккинчисинига Жумъа намозига йиғиладиган жамики мўмин мусулмонлар келишди.
Жаноза кунги бўладиган холатлардан одамлар хайрон қолишди.
Бирини уйида азиз ва мўътабар отасидан айрилгани сабаб, йиғлаб куйиб, дод фарёд уриб, фарзандлар ўртасида навбатма-навбат қурьон тиловат қилинган бўлса, иккинчисининг уйида маййит бир чеккада қолиб, ака-сингил хатто келин ўртасида мерос талашувлар бўлиб ўтди.
Орадан кўп вақт ўтмади. Бой хонадоннинг эркатой ўғли, ёшлигида бир ишнинг этагидан мухим тутмаганлиги сабаб, оғир холатга тушиб қолди ва хашаматли уйини сотиб оддийроқ уй сотиб олишни режа қилди.
Харидор оддий қўшнининг, меҳнаткаш ва бир-бирларига меҳрибон бўлган икки уғли бўлди.

Иқбол Юсуф


⚡️⚡️⚡️
Adabiyot - jim bo'lganlarning ovozi, mazlumlarning faryodi, inson ruhining qo'shig'idir.

Abdulla Qahhor


Шуҳратга ўч бўлсам керак мен гумроҳ,
Ёлғон бўлса керак дилда нолам ҳам.
Тўпори байтларим битар пайтим гоҳ
Кўзимга кўринмай қолар болам ҳам.

Оламни эркалаб, эрка сўз излаб,
Боламни эркалаб бир сўз айтмайман.
Мушукдай суйкалиб келса ҳам музлаб,
Бетидан бир ўпмай уйдан ҳайдайман.

Қалам ушладимми, демак – ўйин бас,
Яйраб очолмайди гул дудоғини.
Бундоқ юрак ютиб сўраша олмас,
Хонамда қолдирган қўғирчоғини.

Бурчак-бурчакда жим тортишар бурун,
Билмам қандай ўй-у хаёл ичида.
Тузсиз шеърларим деб шириндан-ширин
Болаларим юрар оёқ учида...

Улар шеър ёзмасин ҳеч менга ўхшаб,
Мендан нафи кўпроқ тегар элимга.
Шоҳ асар бўлса ҳам тупурдим ўша
Боламни йиғлатиб ёзган шеъримга.

Муҳаммад Юсуф


Assalomu alaykum 🙃🌧💦☔️


ҚИЗ ФАРЗАНД 

Англияда механик бўлиб ишлайдиган Томас исмли киши бор эди. У таомини зўрға топиб ерди. Аллоҳ таоло унга бир қиз фарзанд ато қилганди. Қизи беш ёшга кирганида оёқ пайларига тузалмас дард тегиб, бўйи ўсмай қолди. Кейин билишса, у энди юролмас ҳам экан. Томас қачон уйга қайтиб, қизининг хонасига кирса, уни йиғлаб ўтирган ҳолда кўрарди. Буни кўриб қизининг олдидан чиқиб жаҳл қилиб деворларни тепар, бақирар ва турли ичимликлар ичар эди. У ҳар доим “Нима учун, Худо, мени камбағал қилдинг, унинг устига қизимни ҳам шу аҳволга солдинг?” – деб нолиб юрарди. Бир кун у ишга борди, у ерда бир дўстига шикоят қилди. Дўсти: “Эй биродар, қизлар бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир, яъни Аллоҳ таоло қизларга Ўзининг Жамол сифатидан баъзи сирларни яшириб қўйган. Уни қидириб топиш керак, ҳаракат қилиш керак, қизингга яқин бўлиб, сирлардан фойдаланиб қол.  Аллоҳ таоло бу дунёда сенга берган қиз фарзандингдаги сирини бир кун сенга ошкор қилади” дейди. Бу гапдан кейин Томас ишдан чиқиб уйга қайтди. Ҳар доимгидек қизи йиғлаб ўтирар эди, одатда ота бу ҳолатдан кейин чиқиб жаҳл қилиб ҳамма нарсани уриб асабийлашар эди. Лекин бугун ундай қилмади ва қизини орқасига миндирганча хона бўйлаб юришни бошлади. Қиз йиғлашдан тўхтади, бу ҳолатдан Томас яна ҳам тезроқ юра кетди, қиз аста кула бошлади. Бироздан кейин қизча қўлларини қушнинг қаноти каби кўтариб қиқир-қиқир кула бошлади. Буни кўриб Томаснинг шавқи ошиб, анча йилдан бери маҳзун қалбида бахт деган нарсани ҳис қилди. Бундан маст бўлиб қизини кийинтириб кўчага олиб чиқди. Кунлар ўтиб бу одат тусига кирди. Бир куни унинг қўшниси кўриб “Томас, анчадан буён ҳар куни югуриб юрганингни кузатаман. Йилда бир марта бўладиган Британия Қироличасининг ҳайрия марафонида қатнашиб кўрмайсанми?” – деб таклиф билдириб қолди. Томас ўйлаб кўришини айтди ва марафон бошланадиган куни иштирокчилар билан сафга турди. Томас ўшанда маррага учинчи бўлиб келган, лекин ҳамманинг назари унда эди. Чунки у елкасида опичиб олган ногирон қизи билан бошқалардан ажралиб турарди. Шундан кейин ота ва қиз ҳар куни машқ қилишга тушишди, ҳаракат қилишди ва кейинги йилги марафонда маррага биринчи бўлиб  келишди. Унга “Марафон ғолиби ва фарзандига энг яхши эътибор берувчи меҳрибон ота” сифатида қиролича томонидан тўққиз миллион доллар мукофот берилди.
Шу кундан бошлаб Томас Буюк Британиянинг милионерларидан бирига айланди. У пулининг бир қисмига ширкат очиб, пештоқига: “Қизлар – бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир”, – деб ёзиб қўйди. “Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур” деган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!


Аллоҳ уч нарсага жон ато этиб:

1➖ Фариштага ақл берди, нафс бермади.
2➖ Ҳайвонга нафс берди, ақл бермади.
3➖ Инсонга хам ақл берди, хам нафс берди.

Агар ақл нафсдан устун бўлса, фариштадан хам аълодир. Агар нафс ақлдан устун бўлса, ҳайвондан хам ёмондир!


ЯПОН халқининг доно фикрлари:

• Тентак ва аҳмоқларга йўл бер.

• Кетаётганни тўхтатма, келаётганни хайдама.

• Ёмон одамнинг дўсти бўлгандан яхши одамнинг душмани бўлган яхши.

• Оддий одамларсиз буюк одамлар бўлмайди.

• Тепага чиқишни қаттиқ хоҳлаган одам нарвонни ўйлаб топади!

• Эр ва хотин худди кўз ва қўлдек бўлиши керак: қўл оғриганда — кўз йиғлайди, кўз ёшланганда —  қўл уни артади.

• Қуёш хақ одамни билмайди. Қуёш нохақ одамни ҳам билмайди. Қуёш кимнидир иситиш мақсадида порламайди. Ўзлигини топган инсон бамисоли қуёш каби бўлади.

• Узоқ йўл ҳам яқинидан бошланади.

• Ғамни худди йиртиқ кўйлакни уйда қолдирганинг каби қолдир!

• Севги бўлса, юздаги чандиқлар ҳам худди кулгич каби чиройли кўринади.

• Биргина яхши сўз уч ой қаҳратонни иситади.

• Шубҳаланишдан олдин етти маротаба ишон.

• Қўлингдан келганича ҳаракат қил, қолганини тақдирга ташла.

• Хаддан ортиқ тўғрилик аҳмоқлик билан ўлчанади.

• Одамлари кулган уйга бахт келади.

• Ўйлаб хал қил, хал қилгач ўйлама!

• Сўрасанг бир неча дақиқа уяласан, билмасанг - бир умр.


21 март-Ўзбекнинг буюк шоири Абдулла Орипов туғилган кун!


ВАТАНИМ

Ҳар бир уйда айғоқчи,
Ҳар қадамда искович,
Одамни кўрса қочар,
Бедовларинг ҳуркович.
Ошингга заҳар солди,
Ғанимларинг бир ҳовуч,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди.

Нон бермайди ва лекин
Нон еганни ўлдирар,
Ўсиб турган ниҳолни
Аёз каби сўлдирар.
Бозор бормай қўйнингни
Пуч ёнғоққа тўлдирар,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди.

Ҳар кўчада минг миршаб,
Ҳар гўшада авахта,
Ҳақ деганнинг оғзи берк,
Қон ютар лахта-лахта.
Ўзи-ку пахта эккан,
Ёстиғи бўлди тахта,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди.

Илму ирфон жаҳолат
Ғорига кириб кетди,
Ўлик тирикдан ўтди,
Тирик ўликдан ўтди.
Адолат истаб борсанг
Ёлғон тиршайиб кутди,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди.

Қайларгадир йўқолди
Меҳр билан муҳаббат,
Қўлида ханжар ушлаб,
Адоват қолди фақат.
Ёмон гап арзон-гаров,
Яхши гап бўлди қаҳат,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди.

Тўғригўйлар бир четда,
Эъзоздадир иғвогар,
Қайтдик ўрта асрга,
Одам пуллар савдогар.
Минг йиллик хазинангни
Талаб ётар ўғри, ғар,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди.

Ўлиб ҳам бўлмай қолди,
Ювғич урар кафандан,
Кимлардандир юққан кир
Кетмас сира бадандан.
Қуруқ ҳашаклар қолди
Гуллаб турган чамандан,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди.

Қувган ҳам халқим дейди,
Халқим дейди қочган ҳам,
Лекин халқнинг аҳволин
Ўйламас бирор одам.
Жаллод ҳам халқ номидан
Ўқир фармонни у дам,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди.

Турфа хил замонларни
Кўрган битта инсонман,
Гоҳ фахр этсам, гоҳо
Баридан пушаймонман.
Нетайки мен на Хорун,
На ёки Сулаймонман,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди.

Барчасига сабабдир
Асли нафснинг балоси,
Меҳнаткаш халқнинг эса
Ечилмас муддаоси,
Иншооллоҳ, бандага
Боққай бир кун Худоси,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди.


https://t.me/Najmiddin_Ermatov


⚡️⚡️⚡️
"Insoniyatning eng katta ahmoqligi qo'rquvdir. Biror narsa qilishdan, gapirishdan, iqror bo'lishdan qo'rqish. Biz doimo qo'rqamiz va shuning uchun biz tez-tez muvaffaqiyatsizlikka uchraymiz."

️ Bernard Shou


НАВРЎЗ КЕЛДИ

Юртим узра кезар кўклам шамоли,
Дашт-у қирлар, адир , ўнгирда баҳор
Кўз-кўзлаб борлиққа бутун жамолин
Наврўз келди, мунис-бетакрор

Соҳир табиат ҳам бурканди гулга,
Митти чечаклар ҳам тутар хуш ифор,
Камалак рангларин жойлаб ҳар дилга,
Наврўз келди, дилбар- бетакрор.

Кўнгилнинг куйида жаранг овози,
Хуш тилаклар бўлар ҳар инсонга ёр,
Баҳор ҳам баҳор бўлгандан рози ,
Наврўз келди , хушрўй- бетакрор

Анҳорнинг лабида роз айтар ялпиз,
Саъвалар , қумрилар куйлайди алъёр,
Кўксимиз тўлдириб алланечук ҳис,
Наврўз келди, сулув бетакрор...

Кексалар дуога очиб қўлини ,
Юртга омонликни тилашар изҳор,
Шукурга тўлдириб ўнг- у, сўлини,
Наврўз келди , зебо бетакрор

Юртим узра кезар кўклам шамоли,
Дашт-у қирлар, адир , ўнгирда баҳор
Кўз-кўзлаб борлиққа бутун жамолин
Наврўз келди, мунис-бетакрор

Такрор келди, наврўз бетакрор...

Хазонрезги

Байрамингиз муборак бўлсин, азизлар !


“Shu o‘g‘lim meni cho‘miltirib qo‘yadi, tirnoqlarimni olib qo‘yadi, qayerga desam olib boradi, shifokorlar yozib bergan barcha dorilarni olib beradi, qattiq gapirish u yoqda tursin, hatto shu kungacha ko‘zimga tik boqmagan”, - deb men ham seni maqtadim. Endi... orzuyimdagi  farzandimni ta’rifladim-da...


ORZUDAGI FARZAND TA’RIFI.

Nufuzli bir tashkilotning kadrlar boshlig‘i qo‘ng‘iroq qilib, Undan otasi qaysi shifoxonada davolanayotgani bilan qiziqdi. U shoshib qoldi, sababi shu kungacha otasidan biror marta xabar olmagandi. Lekin sirni boy bermadi:
- Men hozir shifoxonaning, bo‘limning nomini, palataning raqamini yozib beraman.
- Tezlating, yangi tayinlangan rahbarimiz so‘rayaptilar. Bugun borib, xabar olar ekanlar.
- Albatta tezlataman.
U kadrlar boshlig‘ining bu gapidan turli o‘ylarga toldi. “Rahbar ham xodimning otasidan xabar oladimi? Ishqilib tinchlikmikan? Nega birdan bunday yo‘l tutadi? Yoki otam shikoyat qilib, ishxonamga qo‘ng‘iroq qildilarmi? Nega? Nega? Nega?”
Tinmay yog‘ilayotgan shu kabi savollardan Uning boshiga og‘riq kirdi. Lekin tezda o‘zini qo‘lga olib, hovlida otasi bilan birga yashaydigan ukasiga qo‘ng‘iroq qildi. Otasining davolanayotgan shifoxonasi to‘g‘risidagi ma’lumotlarni olib, qog‘ozga tushirdida, kadrlar boshlig‘ining oldiga olib kirib ketdi...
Tushlik vaqtida ko‘ngli notinch bo‘lib, shifoxona yo‘l oldi...
- Ha, o‘g‘lim tinchlikmi, yo‘qlab qolibsan?
- Assalomu alaykum, dada, uzr, ishlar ko‘payib ketib, hech vaqt topa olmayotgan edim...
- Vaalaykum assalom, 10 kun deganda endi otangni ko‘rish uchun vaqt topdingmi?
- Dada, uzr...
- Bundan oldin ham ikki marta onang bilan birga shifoxonada davolanganimizda kelish u yoqda tursin, hatto qo‘ng‘iroq ham qilmagan eding... Birdaniga vijdoning uyg‘ondimi, to‘g‘risini ayt, nima bo‘ldi?
- Dada, sizni sog‘ingan edim...
- To‘g‘risini ayt deyapman senga, nima bo‘ldi?
- Dada... bugun boshlig‘imiz sizdan xabar olgani kelar ekanlar...
- Gap buyoqda degin. Mayli, kelsin, men sen to‘g‘ringda hammasini aytaman. Shifoxonaga biror marotaba kelmasligingni, oʻylab ota- onangdan xabar olmasligingni, o‘tgan yili hovlini sotamiz deb to‘palon qilganingni... qay biridan boshlasam ekan...

U dadasining bu gaplari oldida lom-mim deya olmay qoldi va bo‘shashgancha ishxonasiga qaytdi...
Kechki payt qo‘ng‘iroq qilib, boshliq so‘rayotganini aytishdi. U ming xil xayollar bilan rahbarnining oldiga kirdi...
- Men bugun sizning otangizdan xabar olib kelgandim. Anchagacha gaplashdik. Men sizni bunday farzand ekanligingizni bilmay yurgan ekanman...
U rahbarining gapidan tobora kichrayib, go‘yoki yerga kirib borardi... Boshliq esa gapida davom etardi.
- To‘g‘risi, boshida dadangizning gaplarga ishonmadim. Nahotki farzand shu darajada bo‘lishi mumkin? Lekin, otangizning bu gaplarni chin yurakdan aytganlariga shubha yo‘q, siz to‘g‘ringizda anchagina ma’lumotlarga ega bo‘ldim.
U uyatdan tamom bo‘ldi. Qaniydi moʻjiza yuz berib, yer yorilsa-yu, kirib ketsa. “Endi men bu yerda ishlay olmayman, sharmanda bo‘ldim. Hozir boshliqning oldidan chiqaman-u, bo‘shash to‘g‘risida ariza yozaman”. Uning hayolida faqat shu fikr aylanardi. Lekin rahbarining so‘nggi gaplaridan u karaxt ahvolga tushdi:
- Biz shunday inson bilan bir jamoada ishlayotganimizdan faxrlanamiz. Qani endi hamma ham o‘z otasini sizdek hurmat qilsa, ardoqlasa! Bizning farzandlarimiz sizga o‘xshashlarini chin yurakdan istardik. Siz mehnat qilayotgan bo‘limda rahbar joyi vakant ekan. Kadrlar boshlig‘iga topshiriq berdim, buyruq tayyorlayapti. Ertadan sizni shu bo‘limga mudir qilib tayinladim. Ishlaringizga omad!
U rahbarning oldidan chiqar ekan, umuman hech narsaga tushunmasdi. O‘zi hozir nimalar bo‘ldi? Qanaqa mudir? Nega U bilan faxrlanishadi? Otasi nimalar degan? Savollar tinmay yog‘ilardi...
U ishxonasidan chiqib, supermarketga kirib, yaxshilab xarajat qildi-da, otasini ko‘rgani yo‘l oldi. Borsa, dadasi hovlida sayr qilib yurgan ekan. Tashrif buyuruvchilar uchun ajratilgan joyga borib, o‘tirishdi. 
- O‘g‘lim, bugun rahbaring kelgan edi, baraka topsin yaxshi inson ekan. 80 yoshdan oshgan otasi bor ekan. Shunaqangi hurmatini joyiga qo‘yar ekan, men ham bo‘sh kelmadim, seni maqtadim.






Assalomu alaykum qadrdonlar😊. Yangilanish va yasharish ayyomi boʻlgan Navroʻzi olam muborak!🥰🌸🌺🌹💐🌷🪻

Показано 20 последних публикаций.

197

подписчиков
Статистика канала