Синган ойна теорияси
1969 йилда жиноятчилик юксак бўлган ўлкаларнинг бирида жиноятчилик бўйича психолог Филип Зимбардо бир тажриба ўтказади.
Жиноятчилик юқори бўлган туманлардан бирига олд капоти салгина очиқ бўлган автомобилни қолдиради. Худди шу моделдаги автомобилни худди шу ҳолатда бойлар яшайдиган туманда ҳам қолдиради.
Жиноятчилик юқори бўлган туманда 24 соат ичида автомобилнинг ҳамма жойини ечиб олиб ўғирлаб кетишади, фақат капоти қолади. Бойларнинг маҳалласида эса бир ҳафтада ҳам ҳеч ким автомобилга тегинмас эмиш.
Профессор бир ҳафтадан сўнг ўз шогирдларига автомобилнинг бир ойнасини синдиришни буюради. Шогирдлар автомобилнинг фақатгина бир ойнасини синдириб қочишади.
Оқшомга қадар автомобил умуман таниб бўлмайдиган ҳолга келади. Барча ойналар синган, капотларига чизиб ташланган ва ичи ахлатга тўлиб кетибди.
Зимбардо шундай хулосага келади: “Илк ойнанинг синишига йўл қўймаслик керак ёки синган ойнани энг қисқа замонда тузатиб қўйиш керак, токи бошқалар бундан жасорат олиб бошқа ойналарни ҳам синдириб ташлашмасин.”
Оддий тил билан тушунтирадиган бўлсам, ҳар ким ўзи учун жуда қадрли, ҳар кимнинг ўз ҳаёти ўзи учун қадрли ҳисобланади, ҳар қандай ҳолатда ҳам бировларни ҳаётингизга аралаштирманг, уларни ҳаётингиз ойналарини синдиришига йўл қўйманг, у ким бўлишидан қатъи назар, хоҳ отангиз, хоҳ онангиз, хоҳ бошқа яқинингиз, доимо ҳаётингиз жиловини ўз қўлингизда ушланг.
Ва шу билан бирга атрофингизни тозалаб туринг, агар атрофингиз биринчи тумандагидек, ўғри муттаҳамларга тўла бўлса, ҳаётингизни қанчалик ҳимоя қилманг, барибир синдиришади.
Атрофингиздаги муҳит яхши бўлган пайтда эса ҳаётингиз жиловини маҳкам тутинг, бирорта ҳам ойнангизни синдиришларига йўл қўйманг.