Репост из: Matbuot kotibi / Qo'rg'ontepa tumani
Муносабат: ходималардан пул йиғилгани айтилган хабар бўйича
••••••••••••••
Ижтимоий тармоқларда Андижонда оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан миллий либослар кўргазмаси ташкил этилиб, кўргазмани ўтказиш учун ҳар бир шаҳар, туманлардаги хотин-қизлар фаолларидан пул йиғилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Матбуот хизматига берилган маълумотларга кўра, хотин-қизлар фаолларидан пул маблағлари йиғилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Мазкур иддао бўйича бирорта асосли ҳолат ҳозиргача кузатилгани ёки аниқлангани йўқ. Бундан ташқари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси мазкур тадбирнинг молиявий томонига дахлдор эмас ва соҳага оид иштирокчи сифатида қатнашиб боришни кўзда тутган. Тадбир ҳаражатлари фестивалга ажратилган умумий маблағлар ҳисобидан қоплангани билдириб ўтилган.
Шунингдек, хабарларда шахсга оид тухмат ва ҳақоратли жумлаларга нисбатан оммага ёлғон ахборот тарқатиш ҳамда шахсни обрўсизлантириш қонунчилигимизга асосан жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.
@muslim_ibrokhimov