ТУРКИЙ (ЎЗБЕК)ЛАРНИНГ БУЮК ИМПЕРИЯЛАРИ (1-қисм)
Фейсбукда эълон қилинган “Ўзбеклар Мисрни бошқарган боғ қурган ва олтин даврга асос солган!” деган мақолада Жалолиддин Мангубердининг амакиси Сайфиддин Қутуз ва жияни Бейбарс тимсолида ўзбекларнинг тарихдаги шу пайтгача барчага маълум бўлмаган жасорати тилга олинди. Яна бир материалда “Москвага эгалик қилган Тўқмоқовлар ҳақидаги фактлар” эълон қилинди.
Бугун Фейсбугимизнинг қодрли публицисти Ихтиёр оға “Рус князликлари салкам уч юз йилдан ошиқроқ мўғулларга, Олтин Ўрдага ўлпон яъни солиқ тўлаб келганлар. Бу нарсани ҳеч қайси рус ёки совет тарихчиси инкор қила олмайди” гап халтамизни очиб юборди. Мақоладаги суратда ўлпон йиғиб, топшираётган рус боярлари, князлари ва чамаси рус аёл хизматкорлар ва улардан солиқларни қабул қилиб олаётган мағрур турк саркардаси тасвирланган.
Мен атайлаб “мағрур турк саркардаси”, дедим. Чунки суратдаги саркарда ҳақиқатдан ҳам мўғул эмас (яъни, ҳозирги монголларга умуман алоқаси йўқ) балки туркий қабила (қипчоқ, ўғуз, қарлуқ) вакилидир.
Одатда Ихтиёр оғанинг ҳар бир материалига кўп-кўп комментлар ёзилади, аммо бунисига саводсизларча ёзилган айрим фикрларга чидаб туриб бўлмайди.
Аждодларимизни, кимлигимизни унутсак, келажагимиз ҳам бўлмайди.
ТУРКИЙ (ЎЗБЕК)ЛАРНИНГ БУЮК ИМПЕРИЯЛАРИ
Ғоят оптимистик ва миллатпарварлик руҳда битилган бўлсада, ҳозиргача ўрганган тарихимизга зид ўлароқ, асл ҳақиқатни очиб берувчи фактларни келтиришни ва айрим советпараст ва тақлидчи тарихчиларнинг кўзини каттароқ очишга ундайдиган фикрлар билан ўртоқлашишини лозим деб топдим.
Тарихчи бўлмасакда, ҳурматли устозимиз, профессор Эркин ака Мусулмоновдан ўрганганларимизни ишга солиб, ўзбек (туркий халқлар)лар, жумладан биз мўғул деб билган, аслида бизга қон-қондош бўлган аждодларимиз ташкил этган қудратли империяларни яна бир карра ёдга оламиз.
Ҳа, ўз даврида ўзбеклар Мисрни бошқарган боғ қурган ва олтин даврга асос солган эди!
Ўзбеклар Заҳириддин Бобур бошчилигида “БУЮК ЎЗБЕКЛАР ИМПЕРИЯСИ”ни ташкил этиб, Ҳиндистонни бошқарган, Тожмаҳал қурган ва олтин даврга асос солган! (Европада бу империяни Буюк мўғуллар империяси деб билишади. Шундан ҳам билса бўладики, Европалик ақлли олимлар Бобур (яъни, темурийлар билан) билан Чингизхон ўртасида ҳеч қандай фарқ кўришмайди. Биз эса ахмоққа ўхшаб Чингизхонни мўғул, Бобурни ўзбек деб юрибмиз...)
ХУЛЛАС, СОВЕТЛАРДАН ҚОЛГАН ҚОВОҚ МИЯМИЗГА ҚУЙИБ ОЛИШИМИЗ КЕРАК: ДУНЁДАГИ ЭНГ БУЮК СОҲИБҚИРОН САНАЛГАН ЧИНГИЗХОН аслида туркий – ЯЪНИ, ЎЗБЕК (қозоқ, қирғиз, туркман, татар, чуваш ва ҳок) ЭДИ. (Гап Чингизхоннинг қонли уруш ва босқинлари ҳақида эмас, унинг ким, кимнинг аждоди эканлигида. Урушлар эса ўша даврнинг қонунияти эди).
Чингизхоннинг монгол эмас, туркий эканлигини тасдиқловчи мингта факт бор. Буни кўрмаслик учун кўр, англамаслик учун қип-қизил найнов бўлиш керак!
Ҳа, айрим ўсал тарихчилар томонидан монгол, деб келинган Чингизхон аслида ота томонидан қиёт, она томонидан қўнғирот, демак ўзбек ўғлони эди!
Чунки бу икки уруғ ҳам ўзбекнинг 92 уруғи таркибида бор. Мисоли гап, Буюк бобомиз Беруний, улуғ ўзбек шоири Огаҳий Қиёт уруғидан эди. Хоразм, Сурхондарё, Самарқанд ва бошқа ҳудудларда қўнғирот эли ҳозир ҳам яшайди! Алпомиш ҳам қўнғирот эли вакили! Қўнғиротлар қирғиз, қозоқ, туркманларда ҳам бор. Чунки улар ҳам бизнинг қондошимиздир.
Тарихий факт: Чингизхонни буюк қурултойда ўзбеклар, яъни қўнғирот, найман, жалойир, қораитлар хон қилиб кўтарган!
Ҳозирги монголларнинг аждоди бўлган халха, чорас, дурбeт, хошимиут кунтайжилар у ерда бўлмаган ва улар ҳатто Чингизхон юришларида қатнашмаган ҳам!
Хоразмнинг кўплаб хонлари ва сарой шоирлари, Абулғози Баҳодирхон, Огаҳий, Мунис Хоразмий кабилар ўзларини Чингизхон уруғидан, деб билишган.