Репост из: Shohinur Usmonova
Дуэлдан сўнг
Мени "Дуэль" лойиҳасига таклиф қилиш учун қўнғироқ қилишганда ўзим ишлайдиган банкнинг зиналаридан юқорига кўтарилаётган, қўлимдаги бир ҳужжатни бош бухгалтерга имзолатиш учун олиб кетаётган эдим. Ҳам ҳадик, ҳам қувонч аралаш: "Албатта, бораман!",- дедиму, иш жойимга келиб қарасам, ҳужжатни имзолатишни унутибман. Шунчалик ҳаяжонга солган эди мени бу таклиф.
Қуръа ташлаб, Гулҳаё Анорова билан чиқишим аниқ бўлганидан сўнг ҳаяжоним янада ортди. Иккимизнинг оламимиз, руҳиятимиз бироз ўзгача эди. Ким ғолиб, ким мағлуб бўлиши муҳим эмас, муҳими - эсда қоларли чиқиш бўлсин деб иккимиз ҳам кўп қайғурдик. Менимча, бунинг уддасидан чиқдик.
Дуэлдан олдин қадрдоним–опам Феруза Хайруллаева билан гаплашганимизда, дуэлнинг натижаси муҳим эмас, асосийси, ОВОЗ ЧИҚАРИБ шеър ўқийман дегандим. Чиндан ҳам, овоз чиқариб шеър ўқимаганимга, ўзимни ўзим эшитмаганимга анча бўлганди. Дуэлда эса мени кўплар эшитди. Ижодий муҳит гулхани атрофида тўпланувчи кўнгилдошлар даврасидан узоқлашиб, анча совуқ қотган эканман. Дуэль сабаб яна илидим, совуқдан торайган кўнглим ёзилди. Шеърга, адабиётга ихлосим янада ортди, ўзимни унинг бир кичкина бўлагидек ҳис қилдим.
Дуэль ажойиб ўтди. Устозларни кўриб, эшитиб бошим осмонга етди. Уларнинг ҳар қандай қарори адолатли бўлишини тушуниб етдим. Ижодкор дўстим Раҳмат Бобожон ва ажойиб шоир Суҳроб Зиё жуфтлигини кузатар эканман, ҳақиқий шеър ғолиб ёки мағлуб бўлмаслигини англадим.
Ўтмишда дуэллар бир дуэлянтнинг ўлими билан тугаган бўлса, шеърий дуэлда бу қонуннинг тескариси амал қилади, у ижодкор руҳиятига ҳаёт сувини ичиради. Дуэль - руҳиятлар тўқнашуви холос, у икки ижодкор ўртасидаги жанг эмас, у адабий муҳит, адабиёт учун жанг.
@shohinur_usmonova