DILNOZA ABDUQAYUMOVNA.


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


NIMA EKAN? BU SEVGI?

Bag‘ritoshga, ko‘ngilni berdik,
Sevibmizda ta'silim, ham bo‘ldik,
Sevmaganni yorim, deb bildik.
Nima ekan? Bu o‘zi sevgi!

Tushuntirib bera olmayman,
Yig‘lab yoki, kulaolmayman,
Yuragimga quloq, solmayman,
Nima ekan? Bu o‘zi sevgi!

Kimga bo‘lsin, kimga qanaqa,
Bizda sevgi, aynan shunaqa,
Sevdirolmay, biz yoqa-yoqa,
Nima ekan? Bu o‘zi sevgi!

Sevibmizda qaydan bilibmiz,
Bilmay turib, qalbni tilibmiz,
Va'dalarni chinga olibmiz..,
Nima ekan? Bu o‘zi sevgi!

To‘yib ketdim, bari baridan,
Sevgi degan, ishqli dardidan,
Oshib ketdi, endi haddidan,
Nima ekan? Bu o‘zi sevgi!

Savollarga to‘lib ketganda,
Sevgan yurak, to‘yib bo‘lganda,
Yurak endi, sevmay qo‘yganda,
Nima ekan? Bu o‘zi sevgi!

Dilnoza Abduqayumovna.
26.01.2024


KECHGANLARDAN KECHDIK BIZ

O‘ylamayman, g‘amda yurmayman,
Kechgan bo‘lsa, qalbim tilmayman,
Sizni sevdim, yorim demayman..,
Kechganlardan, kechganmiz biz ham!

Oson emas, bunday mushkul dard,
Qalbimizga yuqti ajab gard,
Qasamlarni ichdib, qastma-qast...
Kechganlardan kechganmiz biz ham!

Osmondagi yoqqan, oppoq qor,
Dilimda ho‘p, qancha dardlar bor,
Muhabbatni ishqga, aylab dor,
Kechganlardan, kechganmiz biz ham! 

Dardlarim ho‘p aytsam, bitmaydi,
Qog‘oz varoq, ba'zan yetmaydi,
Ketsa ketar alam qilmaydi,
Kechganlardan kechganmiz biz ham!

Ko‘z yoshlarim, dardga g‘amhona,
Nafratlarda yozdim, bir noma,
Dilnoz aytar, qildim shukrona..,
Kechganlardan kechganmiz biz ham!

Dilnoza Abduqayumovna.
26.01.2024


Унутилган кунга ўхшайсан,
Бахори йўқ йилга ўхшайсан,
Қачон ўзинг учун яшайсан?.
Мусофурдан қайтинг аёллар..

Ифорсиз бир гулдайсан гоё,
Дунё иши эмуш бир дунё..
Ҳаммасин ташла қўйгина,
Мусофурдан қайтинг аёллар.

Болангни айт соғинмадингми?
Хаёлан кўп овунмадингми?.
Ёстиқ қучиб йеғламадингми?
Мусофурдан қайтинг аёллар.

Уй қуриш ҳам сенга қолдими,
Тўрва халта елканг бостими,
Эркак уйда макон топдими,
Мусофурдан қайтинг аёллар.

Эрта кунда сочинг оқ босди,
Юзларингда ажин из босди,
Кўз ёшидан денгиз ҳам тошди.
Мусофурдан қайтинг аёллар.

Соғинч сени бошинг эгдими.
Акан уканг қараб турдими,
Эринг айтчи?... сақов бўлдими,
Мусофурдан қайтинг аёллар.

Миллатимиз қайга кетмоқда,
Аёл зоти мудом титроқда,
Дарди билан ўзин йемоқда,
Мусофурдан қайтинг аёллар,

Чет элларда қулдай аёллар,
Бир мехрга зордай аёллар,
Эрмак қилманг йетар эркаклар?
Мусофурдан қайтинг аёллар.

Бунча сабир, бунча кучни сен,
Қайдан олган экансан аёл,
Ҳаёт деган ажиб сўқмоққа,
Таёр бўлиб қолдингми аёл.

Мусофурдан қайтинг аёллар.
Ўз болангиз севинг аёллар.
Эрмак қилиб юрманг эркаклар.
Мутабардур азиз бу зотлар

✍Дилноз.. 20.. 09.. 2023 йил


ҚИСМАТ


Меҳр бериб, вафо топмаган,
Икки дилга омад чопмаган,
Тўғри, бизга бу йўл ёқмаган,
Қисмат ишон, айрилдик рости!

Бағри тошни, севиб на қилдинг,
Кунглим бас қил бағримни тилдинг,
Меҳр бериб, парвона бўлдинг,
Қисмат ишон, айрилдик рости!

Оғритса гар, гулнинг тикони,
Умринг екан, хар зулмат они,
Севилмаган қалби ошёни..,
Қисмат ишон, айрилдик рости!

На қайтиш бор, келишга имкон,
Дилим вайрон, ўзим ҳам хайрон,
Ғалаёндан, ишқ деган тўфон..,
Қисмат ишон, айрилдик рости!

Бахт онини дилим, қумсайди,
Йиғламасдан, умрим ўтсайди,
Дардларимни кимса билмайди.,
Қисмат ишон, айрилдик рости!

Дилноза Абдуқаюмовна.

18/01..2024 йил


БИЛАСИЗ?!

Қайсарман, таби танноз,
Эркаликлар менга хос,
Мехр қумсаб мен бир оз,
Араз қилдим, биларсиз:!

Сўзингизга дил хумор,
Кўксингизда, ор, виқор,
Нозланмадим мен бекор,
Араз қилдим биларсиз:!

Ширин сўзлар эшитай,
Шеърларим сизга битай,
Атайлаб дардим ютай,
Араз қилдим биларсиз:!

Сиз хам азоб, кўринг-чи,
Кўнглим олиб қўйинг-чи,
Ўйин қилдим ўйин-чи,
Араз қилдим биларсиз:!

Мен ўшаман гулғунча,
"Фарғона тонг отгунча,"
Одатларим бир бунча,
Араз қилдим биларсиз:!

Мехрибоним сиз учун,
Дилимдан ечинг тугун,
Кеч қолдингиз сиз бугун,
Араз қилдим биларсиз:!

Дилноза Абдуқаюмовна.
22.01.2023


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


-Мен сизга мухаббатимни улашдим, сиз ҳам яқинларизга ўз "МУХАББАТ "-аталмиш гўзал туйғуларингизни улашишни унутманг. Ассалому алайкум! Мухаббат улашувчи яхши инсоним хайрли кун ало кайфият ҳамроҳ бўлсин бошланган кун, хайрли ишлар билан якун топсин ўзингизни асранг, ўзингизга керакли инсонлар учун, хурмат билан ДИЛНОЗА 🥰🤝


БАХТ..

Ижрода: Бахтиёр.
Муаллиф: Дилноза Абдуқаюмовна.


"АРМОН.."! 😔🌹

Чинорларда қолиб, кетган сўзларим бор,
Бир сулувга юзлолмаган юзларим, бор,
Армонларда куйиб, ўтган бир ошиқман,
Бекобод-да қолиб, кетган ҳисларим бор!

Шамоллардан сени, излай, Гулираном,
Унитолмай армондаман, ҳали хамон,
Соғинганман соғинганим, жуда ёмон,
Бекобод-да қолиб, кетган ҳисларим бор!

Ифорингни қайси гулдан, излайин айт,
Сенинг учун ёзаманда, шеър ила байт,
Қайда бўлсанг ёрижоним, ёнимга қайт,
Бекобод-да қолиб кетган, ҳисларим бор!

Мажунтолга армонимни, бориб айтай,
Сени қанча айтгин ёрим, қанча кутай,
Келгин гулим қўлларингга, гуллар тутай,
Бекобод-да қолиб кетган, ҳисларим бор!

Сени дия бир ошиғинг, куйиб кетди,
Хажрингда ҳўп, ишқнгда хўп ёниб ўтди,
Мактублари бир чекада, қолиб кетди,
Бекобод-да қолиб кетган, ҳисларим бор!

(-бир йигитни илтимосига асосланиб ёзилди)..

✍️Дилноза Абдуқаюмовна.

12/02..2024 йил
..


БЕКОБОД...

Шамоллар шаҳри, шахрим Бекобод,
Ўзига бек бўлган, мағрур Бекобод,
Бойларни бойитган, бойим Бекобод,
Шамолинг бўлса ҳам, севавераман!

Яшанабсан гуллабсан, гўзал бўлибсан,
Шаҳрим кенгайибсан, бир оз тўлибсан,
Инсонларинг кўпайиб, рисқга тўйибсан,
Шамолинг бўлса ҳам, севавераман!

Сени соғинганман, ишонсанг бўлди,
Соғинчдан юракда, паймонам тўлди,
Шамолинг тафтини, қалбимиз  суйди,
Шамолинг бўлса ҳам, севавераман!

Дунё тан олган, фабрика сенда,
Довруғинг кетмоқда, айни шу кунда,
Рисқинг мўлиги, фақат ўшанда,
Шамолинг бўлса ҳам, севавераман!

Соғинчдан байт, битган бир қизинг,
Юртни соғинчини, сезган у қизинг,
Ўзга юртларда, юрган Дилнозинг,
Шамолинг бўлса ҳам, севавераман!

Дилноза Абдуқаюмовна
12.02.2024


🥹🥹🥹🥹🥀

Бахорни файзини, гуллар безайди,
Бир оз аёз қиш, кунлар узайди,
Соғиниб соғиниб, юрак музлайди,
Бахтим бунча, кутдирдинг сен ҳам!

Тақдир қисматни кута олмайман,
Гулдайин бўлса-му, очилолмайман,
Кетишни қолишни, билаолмайман,
Бахтим бунча кутдирдинг, сен ҳам!

Хазон бўлмай, кутирмагин кел,
Булут бўлгин, шамол каби ел,
Майли ёғсин, ёмғир жала сел,
Бахтим бунча, кутдирдинг, сен ҳам!

Сир айтаман, қулоғингни тут,
Юрагим иккига, бўлинишин кут,
Ўлжасин кутгандай, мисоли Бургут,
Бахтим бунча кутдирдинг, сен ҳам!

Ҳаётим ўтмоқда, сукунатда жим,
Мен бир инсонми сенга бўлдим ким,
Тил ожиз сўзлашга, гапиролмай гум,
Бахтим бунча кутдирдинг, сен ҳам!!

✍Дилноза Абдуқаюмовна.
12/02.2024 йил


... ЖАЙРОНГИНАМ..

Ижрода: Юсуф..
Муаллиф: Дилноза Абдуқаюмовна.


Дилноза Абдуқаимовга
Тилак

Қалами ўткир доим.
Жуда жўшқин равондир.
Сўзларни топар теран.
Бирдек ёқар барчага.
Қалбдан ёзади ашёр.
Кўрган дили яйрайди.
Ўқиб кўнгил севинар.
Шеьрга бўлар маҳлиё.
Доим бўлинг бахтиёр.
✍️ҚУВОНЧБЕК 12.01.2024


Ижрода. Баҳтиёр..
Муаллиф. Дилноза Абдуқаюмовна.


ОНА...

Ассалому алайкум! Онасини соғинганлар ва онам жаннатим онам деб эркалаувчи азиз инсонларим бошланган кун, ҳафа барокотга бой ҳафта бўлсин.

Тунлар бедор, уйқусиз бўлганим,
Ўзини эмас, боламсан деганим,
Меҳрига чўмим, тўймаганим..,
Онасини соғинган, борми дўстим..!!

Онагизни отангизни борида қадирланг.
Хурмат билан Дилноза..


...... СЕВГИ АЗОБ...

Ишқ эшигин ёпаман,
Дарвешона кетаман,
Севиб нима, қиламан,
Севги азоб, биламан!

Тоқатларим, тоқ бўлди,
Кўзларим муштоқ бўлди,
Армолар ўртоқ бўлди,
Севги азоб, биламан!

Ақл-у, хушим, фаромуш,
Гоҳи шодман, гоҳ хомуш,
Титратгувчи, кўнгилхуш,
Севги азоб, биламан!

Жаъфо топдим, кўримсиз,
Ишқ нихолим ўнимсиз,
Рўё, сароб бўлимсиз,
Севги азоб, биламан!

Хароб қилди озорим,
Савдоси ишқ бозорим,
Кўксим қабрим, мозорим,
Севги азоб, биламан!

Рашкинг билан, куйдирдинг,
Севмасам ҳам, севдирдинг,
Мени ёмон, кийдирдинг,
Севги азоб, биламан! 😉..

✍Дилноза Абдуқаюмовна.
12/02..2024 йил
..


ЖАЙРОНГИНАМ..

Кўзларингни, қорасидаман,
Сўзларингни, жилосидаман,
Юраггинам ноласидасан,
Соғиндим-да, Жайронгинам!

Соғинганим билмайсан ёр,
Келгин десам, келмайсан ёр,
Ё назарга, илмайсан ёр,
Соғиндим-да, Жайронгинам!

Ҳумор этган, шахло кўзинг,
Дилга ёқган, ширин сўзинг,
Гулларнинг раъноси ўзинг,
Соғиндим-да, Жайронгинам!

Жайронгинам, Жайронгинам,
Мафтун этган, ҳайронгинам,
Жайронгинам, Жайронгинам,
Ошиқингман, ҳуморгинам!

Кўзларингни соғиндим ёр,
Бунча қилдинг, эҳ интизор,
Бир сўз айтсам, такрор такрор,
Соғиндим-да, Жайронгинам!

Тилагимнинг бор-у бастисан,
Юрагимнинг бунча қастисан,
Соф севгимнинг, зилол аксисан,
Соғиндим-да, Жайронгинам!

Дилноза Абдуқаюмовна
11.02.2024


ЖИГАРЛАРИМ..

Телефонда йўлаб бўлармиди, бугун дам олиш куни, йўқлаб қўйишим керак дегувчиларга Ассалому алайкум! Хайрли кун ало кайфият, ҳамроҳ бўлсин бошлаган кунингиз жигарлар даврасида мазмунли ўтсин. Дийдор барибир ширин азиз инсоним. Ўзингизни эҳтиёт қилинг ўзингизга керакли инсонлар учун. Хурмат билан камина Дилноза Абдуқаюмовна🥰😉🤝🌱❤️


''VISOL''

GITARIS: Yusufdan
Muallif: Dilnoza Abduqayumovna.


МУҲАББАТ...

Қадирланган муҳаббат қани,
Кўп қийнади, саволлар мани,
Ёлғон экан, ошиқнинг бари..,
Чин муҳаббат, қолмаган эмиш.

Сотиб кетган, мухаббатни ҳам,
Юракларда азоб билан ғам..  ,
Ишқсиз орсиз, йиғилганда жам,
Чин муҳаббат, қолмаган эмиш!

Наввоий ҳам, севган Гулини,
Мафтунқулий, ишқнинг булбули,
Увайсининг"ЧИСТОН" ғазали,
Чин муҳаббат, қолмаган эмиш!

Қодирий ҳам, армонда кетди,
"Ўткан кунлар" -асарин битди..,
Шонли кунни Фурқат ҳам кутди,
Чин муҳаббат, қолмаган эмиш!

Ватан дея, Бобур куйинди,
Андижонни йиғлаб соғинди,
Ғазалларда бир оз, овунди..,
Чин муҳаббат, қолмаган эмиш!

Севинг майли, Аллоҳни севинг,
Расулимнинг уммати бўлинг,
Муҳаббатни Қурондан кўринг,
Чин муҳаббат, қолмаган эмиш!

Дилноза Абдуқаюмовна
10.02.2024

Показано 20 последних публикаций.

239

подписчиков
Статистика канала