БИЛАСИЗ?!
Қайсарман, таби танноз,
Эркаликлар менга хос,
Мехр қумсаб мен бир оз,
Араз қилдим, биларсиз:!
Сўзингизга дил хумор,
Кўксингизда, ор, виқор,
Нозланмадим мен бекор,
Араз қилдим биларсиз:!
Ширин сўзлар эшитай,
Шеърларим сизга битай,
Атайлаб дардим ютай,
Араз қилдим биларсиз:!
Сиз хам азоб, кўринг-чи,
Кўнглим олиб қўйинг-чи,
Ўйин қилдим ўйин-чи,
Араз қилдим биларсиз:!
Мен ўшаман гулғунча,
"Фарғона тонг отгунча,"
Одатларим бир бунча,
Араз қилдим биларсиз:!
Мехрибоним сиз учун,
Дилимдан ечинг тугун,
Кеч қолдингиз сиз бугун,
Араз қилдим биларсиз:!
Дилноза Абдуқаюмовна.
22.01.2023
Қайсарман, таби танноз,
Эркаликлар менга хос,
Мехр қумсаб мен бир оз,
Араз қилдим, биларсиз:!
Сўзингизга дил хумор,
Кўксингизда, ор, виқор,
Нозланмадим мен бекор,
Араз қилдим биларсиз:!
Ширин сўзлар эшитай,
Шеърларим сизга битай,
Атайлаб дардим ютай,
Араз қилдим биларсиз:!
Сиз хам азоб, кўринг-чи,
Кўнглим олиб қўйинг-чи,
Ўйин қилдим ўйин-чи,
Араз қилдим биларсиз:!
Мен ўшаман гулғунча,
"Фарғона тонг отгунча,"
Одатларим бир бунча,
Араз қилдим биларсиз:!
Мехрибоним сиз учун,
Дилимдан ечинг тугун,
Кеч қолдингиз сиз бугун,
Араз қилдим биларсиз:!
Дилноза Абдуқаюмовна.
22.01.2023