Бой ука ва камбағал ака
Савол: Ассалому алайкум. Ҳурматли Мубашшир Аҳмад домла! Сизга бир саволим бор эди. Бой ука камбағал акасининг рўзғорига тахминан қанча ёрдам бериши керак. Умуман, инсофдан ташқари бирор мезон борми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Жавоб: Ваалайкум ассалом. Агар қариндошлар (булар ичига ака ҳам киради) сағир фақир бўлса, ёки балоғатга етган фақир аёл бўлса ёки ногирон ё кўр эркак бўлса, нафақа берилади. Нафақа миқдори мерос миқдори бўйича вожиб бўлади. "Ҳидоя"га кўра, шунда нафақа беришга мажбурланади. Масалан, икки бой ука бўлса, унинг нафақасини икковлон баробар ҳиссада тўлашади. Ёки фақир кишининг бой онаси ва бобоси бўлса, нафақа учга бўлинади. Она учдан бирини, бобо учдан иккисини тўлайди. Чунки у фақир вафот этганда, улар шу ҳиссада мерос олишар эди.
Саволга келсак, демак ака нафақа олишга ҳақли бўлиши учун ногирон ё кўр бўлиши керак. Шунда бир бой ука бўлса, нафақанинг ҳаммасини қилади. Икки ё уч бой ука бўлса шунга қараб баробар беришади. Аммо фақир ака соғлом бўлса, укаларни нафақа қилишга мажбурланмайди.
Аллоҳ янада билувчи.
#ижтимоий
#Мубашшир_Ахмад
@Diniysavollaruz 🌙