📍
Порахўрлик ишлари кўрилишида омон-омон замонлар қайтдими ёхуд Қўшма кўрсатма бекор қилиндими? 2015 йилгача ишлаган ҲМҚО органлари ходимлари буни жуда яхши эслашса керак. Олдин битта фуқаро хоҳлаган мансабдорга пора берганлиги ҳақида
кўрсатув берса тамом, шу кўрсатувни ўзигагина асосланиб унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, озодликдан маҳрум қилинарди. Ушбу кўрсатув тўғрими ёки туҳматми умуман қизиғи йўқ, ҳеч ким эшитмас эди. Шунчаки даҳшат.
Қама-қамалар кўпайиб кетгандан сўнг,
2014 йил 23 июнда Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг порахўрлик ишларини кўриш бўйича
ҚЎШМА КЎРСАТМАси қабул қилинди.
Шундан кейингина порахўрлик тўғрисидаги ишларни кўришда фақатгина кўрсатувга асосланиш амалиётига
чек қўйилди ва бу албатта
умуминсонийлик принципларига тўла мос.
ҚЎШМА КЎРСАТМАнинг 8.1-бандида:❌аризачининг кўрсатмаларидан ташқари
бошқа объектив далиллар аниқланмаганида жиноят иши қўзғатилишига, шахс қамоққа олинишига, жиноий жавобгарликка тортилишига йўл қўйилмаслиги;
❌аризачининг кўрсатмаси, шахснинг айбига иқрорлик кўрсатмалари билан тасдиқланган ҳолатлар ҳам
бошқа объектив далиллар аниқланмаган тақдирда айблаш учун етарли acoc бўла олмаслиги инобатга олиниши кераклиги;
8.2-бандида:
❗️шахсга айб эълон қилишга
фақат объектив далиллар мажмуигина acoc бўлиши мумкинлиги, бунда:
✅ пора предметининг олиниши,
✅ қонунлар билан белгиланган тартибда почта-телеграф ва электрон жўнатмалари,
✅ аудио ёки видеоёзувлар,
✅ телефон ёки бошқа мосламалар орқали амалга оширилган сўзлашувлар аниқланиши каби аниқ мезонлар билан
АСОСЛАНТИРИШ шартлиги қатъий равишда белгиланган.
Бироқ, ҳимоям остидаги 2 нафар шахсларга
(алоҳида-алоҳида иш) нисбатан (1.Олий суд; 2.ЖИБ Оҳангарон т)
фақатгина кўрсатувдан ташқари бирорта объектив далиллар
(пора предмети, аудио, видеоёзув, телефон сўзлашувлари ва ҳ.к.) мавжуд бўлмасада, барибир
эски замон стилида, гувоҳнинг кўрсатмасига асосан ҳукм чиқарилди.
❗️Ишонинг, Ўзбекистонда мустақил ва адолатли судьялар деярли қолмаган, бунга асосларим етарлича. (ҳаммаси ҳам эмас)
P.S. Маълумот учун, ушбу жиноят ишлари фақатгина аризага асосан қўзғатилган, тадбир ўтказилмаган, объектив далиллар умуман мавжуд эмас. Қўшма кўрсатма чиндан ҳам бекор қилинган кўринади.
Адвокат Шохрух МирзабековTelegram |
Instagram