ҲМҚОларда ички муҳит тоқат қилиб бўлмас нуқтага келган, шекилли.
Кеча суд мажлиси бошланишини кутиб турганимда вилоятдан келган бир ҳамкасбимиз билан танишиб қолдим. Ёш йигит, ўтган йили лицензия олган экан. Фикрлари тиниқ, гап-сўзлари дадил, жўяли. Бир йил ичида тузуккина ютуқларга эришибди. Илгари прокуратурада ишлаган, алоҳида-муҳим ишлар бўйича терговчи лавозимидан ўз ихтиёри билан бўшаб, адвокат бўлибди. Сабабини сўраганимда шундай деди:
Ҳамкасбимнинг гапларидан кун бўйи кўнглим ғашланиб юрдим. Биз, адвокатлар кўпчилигимиз “орган”дан чиққанмиз, у ёқда ишлаш осон эмаслигини биламиз, лекин муҳит, ходимларга муносабат ҳеч қачон бу қадар ёмон бўлмаган-ку. Тўғри, адвокатура эшиги ҳаммага очиқ, муносиб кадрлар бизга керак. Аммо яхши оперативниклар, терговчиларнинг кетишидан билвосита биз ҳам зиён кўрамиз, ахир уларнинг ўрнида ким ишлайди?..
Кечқурун шу ўйлар билан ўтирганимда туман ИИБда терговчи бўлиб ишлайдиган жияним қўнғироқ қилиб қолди. Раҳматли отаси изидан бориб шу касбни танлаган, Академияни битирганига энди 3 йил бўлди.
– Адвокатликка ўтмоқчиман, опа, йўл-йўриғини тушунтиринг. Бошқа иложим йўқ. Мен улар берадиган ойликка ҳалол ишлай олмайман.
Анграйиб қолдим. Нималар бўляпти ўзи?!
Advokat Zebo Komilova
Telegram | Instagram

– Ишхонада яшашдан тўйиб кетдим. Икки фарзандим бор. Биласизми, хотиним кўзи ёриётган пайтларда ҳам мен ишда бўлганман. Болаларим ота меҳрига, мен ота бўлиб уларнинг дийдорига тўймай қанча йилни совурдик. Яхши бўлиб қолар, деган илинжда юрувдим, севган касбимни ташлаб кетишга кўзим қиймасди. Аммо пичоқ бориб суякка қадалди.
2022 йилда қаттиқ касал бўлдим. Ўлишимга оз қолди. Оғир операция бўлдим. Кейин бир ой касалхонада, икки ойдан зиёд уйда кўрпа-тўшак қилиб ётдим. Ана шу уч ой ичида раҳбарларим ақалли бир марта қўнғироқ қилиб ҳол-аҳвол сўрамади, ишонасизми?! Мана шу сабр косамга сўнгги қатра бўлди. Демак, мен уларга фақат соғ вақтимда керак эканман-да, деб ўйлаб дилим оғриди. Тузалиб, ишга қайтгач, тезроқ бўшаш ҳаракатига тушдим. Менга ўхшаганлар жуда кўп. Республика бўйича аҳвол қандайлигини билмадиму лекин бизнинг вилоятда ҲМҚОларда “кадровий голод” кучайган...