Элёр Ўтбосов


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


“ҲАР БАНДАГА ҲАЛОЛ, МУСУЛМОНГА ҲАРОМ”

Бир пайтлар Аҳмад Бурсада (Туркия) чашма қурдирибди ва “Ҳар бандага ҳалол, Мусулмонга ҳаром” деган ëзув ëздириб қўйибди. Табиийки, бу воқеага “нима бу фитна” деб Усмонийлар аралашибди. Одамлар йиғилиб қозига шикоят билан боришибди. Аҳмадни тутиб қозининг ëнига олиб келишибди.
– Нега фитна чиқаряпсан? Дини ислом, аҳолиси мусулмон бўлган катта давлатда сен “савоб бўлади” деб чашма қурдирибсан, лекин чашмадан сув ичишни мусулмонларга тақиқлаб қўйибсан. Эсинг жойидами сени? Нега бундай қилдинг, – дейишибди унга. Аҳмад:
– Рухсат берсангизлар, сабабини айтаман. Лекин, сабаби исбот талаб қилади, далил бўлиши шарт, – деса, қозининг жаҳли чиқиб:
– Қанақа далил, қанақа исбот? Сен фитна чиқардинг. Мусулмон аҳоли кайфиятига путур етказдинг. Қатлинг вожибдир, – дебди. Лекин, бошқа томондан қозининг қизиқиши ортиб:
– Нимага бундай қилдинг, – деб сўрабди.
– Сабабини фақатгина Султонимга айтаман, – деган жавоб берилгач, яна ғала-ғовур кўтарилибди. Бўлган воқеа Султон қулоғига етиб борибди. Чашма қурдирган Аҳмадни саройга келтиришибди. Султоннинг жаҳли чиқибди, бошқа томонидан қизиқиши устунлик қилибди.
– Гапир, нима демоқчисан? Бу нимаси бўлдики, сен ҳам чашма қурдирасан, ҳам “Ҳар бандага ҳалол, мусулмонга ҳаром” деб ëздирасан?
– Далилим бор, аммо исбот талаб қилади, – дебди бошини эгиб турган Аҳмад.
– Агар сен айтаëтган далил қувватли бўлмаса-чи?
– Агар ундай бўлса, бошим сизнинг ҳукмингиз қўл остида.
– Хўш...
– Султоним, ҳар қандай бир синагогдан (яҳудийлар ибодатхонаси) дуч келган раввинни ҳеч қандай тушунтиришларсиз олиб келишсин. Бир ҳафта қамоқда сақланг. Нималар бўлишини кўринг.

Аҳмаднинг айтганини қилишибди. Камчилик бўлган яҳудийлар бирлашиб “Нима бўляпти? Нима бу зулм? Раввин учун биз кафилмиз. Нима қилиш керак бўлса, айтинглар, қиламиз. Унинг айби йўқ. Керак бўлса, пул тўлаймиз...” деб чиқишибди. Ҳатто қўшни давлатлардан элчилар келибди, мактуб устига мактуб. Бир ҳафтадан кейин Аҳмад:
– Султоним, энди раввинни қўйиб юбораверинг, дебди. Раввин қўйиб юборилибди, яҳудийлар хурсанд. Султонга ҳар қаердан ташаккурномалар, совғалар.
– Айни шу ишни ҳар қандай черковдан битта роҳибни олиб келиб қилинг, – дебди Аҳмад. Бир роҳибни худди шу тарзда туриб келишибди. Роҳиб билан ҳам шундай ҳолат: талаблар, норозиликлар. Бир ҳафтадан кейин роҳиб қўйиб юборилибди. Хурсандчилик, Султонга ташаккурнома ва совғалар.

Султон:
– Бўлдими, тугадими, – дебди Аҳмадга.
– Султоним, яна битта иш қолди. Кейин ҳукм чиқарсангиз бўлади.
– Хўш, нима истайсан яна?
– Султоним, пойтахт аҳли энг яхши кўрадиган олимни минбардан олиб қўйинг.

Аҳмаднинг айтганини қилишибди. Энг катта марказий масжиднинг имомини айни Жума хутбасининг ўртасида олиб кетишибди. Оллоҳнинг бир бандаси чиқиб “Нима бўляпти? Нима қиляпсизлар? Ҳеч бўлмаса хутбани тугатгунча кутиб турсангизлар бўлмайдими?” деганга ўхшаш гап айтмабди, ҳеч ким имомни сўраб суриштирмабди. Орадан бир ҳафта ўтибди. Имом қаерда, аҳволи нима бўлди”, деб ҳеч ким келмабди. Ҳамма хурсанд. Бунинг устига одамлар орасида қўлга олинган имом ҳақида миш-мишлар тарқаб кетибди.
– Биз уни одам деб ўйлаб, имом деб юрган эканмиз.
– Ким билсин қандай гуноҳ қилди экан бу имом.
– Э воҳ, шунча пайт билмасдан орқасида намоз қилиб юрган эканмиз.

Бўлиб ўтган воқеалардан Султон ҳам, қози ҳам хабардор. Султон Аҳмаддан сўрабди:
– Хўш, нима қиламиз энди?
– Имомни қўйиб юборамиз ва ундан узр сўраймиз.

“Тўғри айтасан” дебди султон. Имом қўйиб юборилибди. Аҳмад Султонга қараб дебди:
– Эй Султоним, ўзингиз айтинг, бундай мусулмонларга сув ҳалол қилинадими?

Султон аччиқ табассум қилиб:
Буларга ҳаттоки, ҳаво ҳаром, ҳаво, – дебди.

@elyorutbasov
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.me/elyorutbasov


@elyorutbasov
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.me/elyorutbasov


АнтиКоронаВирус: Бир стакан сувга 2 донача чеснокни кесиб, кечаси солиб қўясиз ва эрталаб оч қоринга ичасиз.

1. Ҳиди келмайди.
2. Тахир бўлмайди.
3. Иммунитетни кўтаради.
4. Қон томирларни тозалайди.
5. Зарарли бактерияларни ўлдиради.

@elyorutbasov
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.me/elyorutbasov


Бир балиқчи подшога катта балиқ ушлаб олиб келибди. Подшога балиқ маъқул келиб, балиқчига минг дирҳам беришларини буюрибди.

Бу ишларни кузатиб турган малика битта балиққа минг дирҳамдан бериб юбора берсангиз, хазинангиз қурийди-ку, пулни қайтариб олинг, дебди. Подшо, қандай қайтараман, деган экан, балиқчини чақириб, балиғинг эркакмиди ё урғочимиди, дейсиз. Эркак, деса, менга урғочиси керак эди, дейсиз, урғочи, деса, эркаги керак эди, деб пулни қайтариб оласиз, дебди.

Балиқчини қайтариб келишибди. Подшо балиғинг эркакми урғочими, деса балиқчи ҳам ақлли одам экан, бу ерда бир гап бор, деб хаёлидан ўтказиб, балиғим ҳунаса эди, подшоҳим, деб жавоб берган экан. Подшонинг завқи келиб, яна минг дирҳам совға қилибди.

Балиқчи пулларни олиб чиқиб кетаётса, бир дирҳам ерга тушиб кетибди. Дарҳол олиб артиб-суртиб, ҳалтасига солиб кетаётганини кузатиб турган малика подшога кўрдингизми, бунинг хасислигини, битта тангага қайтиб олиб кетди, дебди.

Подшо ғазабланиб, балиқчини чақиртириб, шунча пул берсам ҳам битта тангага назарингни паст қилдинг, деса балиқчи подшоҳим, мен танга учун қайтмадим, тангада сизнинг муҳрингиз бор, оёқ ости бўлмасин, дедим деган экан. Пошшо хазиначига яна минг дирҳам беришни буюриб, ўзи аҳмоқ одам хотинининг гапига киради, дермиш...

@elyorutbasov
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.me/elyorutbasov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳақиқий мотивация...

@elyorutbasov
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.me/elyorutbasov


Автомобилларга кондиционер ўрнатилиши илк бор Америкада 1952 йил 14 июль куни бошланган экан. Шу куни Женерал Моторс компанияси ўз автомобилларига кондиционер қўйишни бошлашини эълон қилган.

@elyorutbasov
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.me/elyorutbasov


10 минг долларга чет элдан келиб ўқишармикан?

@elyorutbasov
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.me/elyorutbasov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Leap Motion технологияси

Кенгайтирилган реаллик, қўл ёрдамида виртуал интерфейсни бошқариш имконини берувчи кўзойнак.

Умуман олганда, бундай AR кўзойнаклар яратилиши, гаджетларнинг янги даври келганини англатади. Айтишларича, Apple яқинда шундай кўзонаклар чиқаришни бошлайди.

@elyorutbasov
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.me/elyorutbasov


"Олтин тўп"га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди.

Батафсил
👉https://kun.uz/66163420


Шу узумнинг навини биладиганлар борми?

@elyorutbasov
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.me/elyorutbasov


Ўғил 4-5 ёшларда: ”Менинг дадам энг зўр дадалар!”.

Ўғил 7-8 ёшларда: ”Катта бўлсам, дадамдек бўламан”.

Ўғил 10-11 ёшларда: ”Дадамдан хафа бўлдим”.

Ўғил 13-14 ёшларда: ”Дадам мени ёмон кўрадилар”.

Ўғил 18-19 ёшларда: ”Бўлди кетаман! Бунақа ота билан яшамайман!”.

Ўғил 22-23 ёшларда: ”Аралашаверадилар, аралашаверадилар, бирор нарса қилиб бўладими ўзи?”.

Ўғил 25-26 ёшларда: ”Дадам мени ҳеч тушунмайдилар”.

Ўғил 30-32 ёшларда: ”Дадам ҳақларидаги гумонларимдан уялдим”.

Ўғил 35-36 ёшларда: ”Дадамни тушунмаган эканман”.

Ўғил 40 ёшда:”Дадамсиз мен ҳеч ким эмасман”.

Ўғил 42 ёшда: ”Буни мен учун дадамдан бошқаси қилмас эди”.

Ўғил 45 ёшда: ”Дадам тузалиб кетишлари учун жонимни ҳам берар эдим”.

Ўғил отаси вафот этган лаҳзада: ”Дада! Менда рози бўлинг, мен яхши ўғил бўла олмадим. Сиз дунёдаги энг яхши отасиз!”.

Ота вафотидан кейин отган илк тонгда ўғил: ”Сизни қайтариш учун бору йўғимни берар эдим. Энг азиз кишимдан айрилдим.
Сиз менга ҳамиша яхшиликни раво кўрар эдингиз, дадажон.....”.

@qoraxtoyliklar
Каналга уланиш⤵️
https://t.me/qoraxtoyliklar


Давлатим отам бизни ўқитиб, элга қўшиб, эндиликда ўғлимни ҳам олдига олиб, "дунё билан таништирмоқда". Умрингиз зиёда бўлсин, отажон.

Сурат 2020 йилда олинган.

@elyorutbasov
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.me/elyorutbasov


@elyorutbasov
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.me/elyorutbasov


Репост из: ҚОРАХИТОЙ | QORAXITOY
Анчадан буён Mufasa деган канални кузатиб бораман. Ўткир мақолалар, қизиқарли танқидий-таҳлилий материаллар бериб борилади. Бироқ бугун ушбу каналда кичик бир пост қолдирилди – Янги Ўзбекистонда сўз эркинлиги ҳақида икки оғиз гап... деб бошланади. Муаллиф ушбу постида уйи олдида калтаклаб кетилган блогер ҳақидаги мақола интернет тармоғидан ўчириб ташланганини иддао қилади.

Бу ўринда пост муаллифининг фикрларини қўллаб-қувватлайман. Бироқ айнан шу пост остида кузатувчилар томонидан изоҳлар (комментарии) қолдириладиган жойига кирсам, бу ерда хабар ёзиш мумкин эмаслиги маълум бўлди, яъни муаллиф изоҳлар гуруҳига кузатувчилар томонидан фикр билдирилишини блоклаб қўйган. Бу ёғи қизиқ бўлди-ку. Сўз эркинлигини талаб қилаётган одам бошқаларнинг сўз эркинлигини бўғмаслиги керак-да энди. Ёки фикр билдириш ҳуқуқи фақат бир томонга берилганми?! Танқид қилдингизми, сиз ҳам турли-туман фикрларга тайёр туринг-да, Mufasa.

Мени Mufasa га ҳеч қандай ҳусуматим йўқ. Шунчаки, у билан боғлиқ сўнгги воқеаларни канали орқали кузатиб бораётганлигим учун, шу сўзларни айтишни жоиз, деб топдим.

Эслатиб ўтамиз, Mufasa нинг таъкидлашича, у ўз уйи олдида номаълум шахслар томонидан калтакланиб кетилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати раҳбари Бобур Туляганов ўз каналида муносабат бериб ўтган.

@qoraxtoyliklar
Каналга уланиш⤵️
https://t.me/qoraxtoyliklar


ҚАЁҚҚА ҚАРАБ КЕТЯПМИЗ?

Ушбу фикрларни ёзишга бундан олдин кўп чоғланган эдим. Бироқ айрим сабабларга кўра, аниқроғи, андиша қилиб, индамай юргандим. Ўйлаб қарасам, айтмасам бўлмас экан.

Хуллас, хизмат туфайли, кўп инсонлар билан мулоқотда бўламиз, турли тоифадаги кимсаларни учратамиз. Очиғини айтсам, мени бир нарса жуда қаттиқ ажаблантирди. Жамиятда бир тоифа шахслар шаклланиб бормоқда экан. Қанақа дейсизми? Унда эшитинг.

Сир эмаски, турли қабулларда раҳбарларга уй-жой сўраб мурожаат қилаётган ёлғиз аёллар сони ортиб бормоқда. Тўғри, ҳақиқатан ҳам ёлғиз боши билан бир неча фарзандни катта қилаётган аёлларимиз йўқ эмас. Уларнинг уй-жой сўраб мурожаат қилишларига, қайсидир жиҳатдан, асос бор. Бироқ...

Бироқ кузатувлар, олиб борилаётган текширувлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, айрим аёллар атайин, сунъий равишда эри билан ажрим расмийлаштириб, вақтинчалик “ёлғиз аёл” қиёфасида келиб, уй сўраб мурожаат этмоқда. Уй олгандан сўнг, яна қайта эри билан бирга яшашда давом этмоқда. Ҳа, ҳа, тўғри эшитдингиз, айнан шундай... Бўлиши мумкин эмас, деган фикр хаёлингизга келгандир. Афсуски, шундай ҳолатлар учраб турибди.

Мени бир нарса ўйлантиряпти. Наҳотки, мол-мулк орттириш учун муқаддас оилага тупуриб қўядиган пасткаш тоифа шаклланмоқда?! Наҳотки, бундай оилалар бошлиғи – “эркаги”га ор-номус, ғурур деган тушунчалар ёт бўлса?! Булар ажримни қандай расмийлаштиряпти ўзи? Сўнгра яна қандай қилиб никоҳни қайд этишяпти? Саволлар кўп.

Президент томонидан ногиронларга, етимларга текинга уй берилган пайтда, ўз лавозимидан фойдаланиб, ногиронлар рўйхатига кирволиб, уйга эга чиққан “ногиронлар” ҳақида эшитганмиз, бироқ юқоридаги каби ҳолат, яъни эридан вақтинча ажрашиб, уй олишга бўлган уриниш, тўғриси, ҳар қандай инсонни чуқур ўйга толдиради – қаёққа қараб кетяпмиз? Ачинарлиси, эшитишимизга қараганда, бундайлар сони ортиб бормоқда. Ўзига инсоф берсин...

Дарвоқе, ўтган сафар мулоқот маданияти ҳақида гапирганимизда, айримлар фуқароларнинг шаллақилик йўлига ўтиб кетганига масъулларнинг ўз вазифаларини масъулият билан бажармаётганлигини сабаб қилиб келтиришди. Бу гапда ҳам жон бордир. Зеро, масъулларнинг барчасини ҳам яхши ишлаяпти, деб бўлмас. Лекин бу нарса инсонни инсонийлик қиёфасидан чиқаришига асос бўла олмайди.

Яқинда ўзим кузатган бир ҳолатни айтиб берай. Оҳангарон шаҳрида оммавий сайёр қабул ташкил этилди. Унда Олмалиқ, Оҳангарон шаҳри ва Оҳангарон тумани аҳолиси мурожаатлари тингланди. Шу куни бир аёл (кимлигини ва қаердан эканлигини айтишни мақсадга мувофиқ топмадим) масъулларга юзлана шунақа сўзлар билан “мурожаат қилди-ки”, ҳатто унинг бу қилиғига илон ўз пўстини ташлайди. Бир амаллаб, масъуллар уни тинчлантириб, гарчи у талаб қилаётган нарса қонунга мутлақо зид бўлса-да, масаласини ижобий ҳал этилишида ёрдам беришларини айтиб кузатишди. У аёл шунақа томоша кўрсатди-ки, орада “тез ёрдам” ҳам келиб-кетишга улгурди. Энг қизиғи...

Энг қизиғи, ўша аёл ташқарига чиқиб, ёнидаги дугоналарига қарата: “Шунақа қилмасанг, бу иплослар ишингни ҳал қилмайди. Кўрдингларми, бопладимми? Томоша мана бунақа бўлади, бу иплосларни шунақа қилиб ишлатиш керак”, дея кулиб-кулиб, нари кетди... Ана бўлмаса...

Эҳ, шуям кимнингдир онаси, кимнингдир опаси, кимнингдир синглисида-а? Шу ҳам кимнидир тарбия қилиб, вояга етказяптида-а? Ўзи талаб қилаётган нарсаси қонунга зид, лекин “томоша” билан масъулларни “енгяпти”. Агарда унинг зарарига бирон-бир қонун бузилиши бўлса, осмонни ларзага келтиради. Лекин ушбу қонун унинг фойдасига бузилса мумкин экан. Зўр-а? Қандай замонларга қолдик!

Гапирса гап кўп. Хулоса ўзингиздан...

@elyorutbasov
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.me/elyorutbasov


Такаббур инсон ҳаётидаги яхши воқеаларга ўз қобилиятим ва иқтидорим туфайли эришдим, деб ҳисоблайди. Ноҳуш ҳоллар бўлса, қайсидир ҳасадгўй кўролмаганлиги учун, чоҳ қазиётганлиги сабабли юз беради, деб ҳисоблайди. Шуларни ўйлаб, бечорани васваса босади. Ҳаётида рўй бераётган ҳар бир воқеликда ўша "ҳасадгўй"ни кўраверади. Лекин оддий бир мантиқни ишга солишга ақли етмайди.

Ютуқлар ўз иқтидори орқали келса, демак, ўз-ўзидан, ноҳуш ҳоллар қобилиятсизлигидан келиб чиққанини наҳот билмаса!?

@elyorutbasov
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.me/elyorutbasov


Айтдим-ку, футболчиларимиз бизни математик қилиб ташлайди, деб. 3:0 ҳисоби бу йилги мустақиллигимизнинг 30 йиллиги бўлса, 4 йилдан кейин, яъни мустақиллигимизнинг 34 йиллигида, албатта, 3:4 ҳисобида ютамиз. Ана бўлмаса.

@elyorutbasov
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.me/elyorutbasov


#факт

Жо Байден АҚШнинг Путин билан музокара олиб борган бешинчи президенти.

@elyorutbasov
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.me/elyorutbasov


Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоамиз футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлишди! Тиббиёт ходимларимиздан ташкил топган жамоамиз чемпион бўлишди! Ногиронларимиз бир неча бор жаҳон чемпиони бўлишди!

Профессионал футболчиларимиз эса....

Менимча, Ўзбекистонда фақат футболчиларгина футбол ўйнашни эплолмайдилар.

@elyorutbasov
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.me/elyorutbasov


@elyorutbasov
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.me/elyorutbasov

Показано 20 последних публикаций.

63

подписчиков
Статистика канала