Бир балиқчи подшога катта балиқ ушлаб олиб келибди. Подшога балиқ маъқул келиб, балиқчига минг дирҳам беришларини буюрибди.
Бу ишларни кузатиб турган малика битта балиққа минг дирҳамдан бериб юбора берсангиз, хазинангиз қурийди-ку, пулни қайтариб олинг, дебди. Подшо, қандай қайтараман, деган экан, балиқчини чақириб, балиғинг эркакмиди ё урғочимиди, дейсиз. Эркак, деса, менга урғочиси керак эди, дейсиз, урғочи, деса, эркаги керак эди, деб пулни қайтариб оласиз, дебди.
Балиқчини қайтариб келишибди. Подшо балиғинг эркакми урғочими, деса балиқчи ҳам ақлли одам экан, бу ерда бир гап бор, деб хаёлидан ўтказиб, балиғим ҳунаса эди, подшоҳим, деб жавоб берган экан. Подшонинг завқи келиб, яна минг дирҳам совға қилибди.
Балиқчи пулларни олиб чиқиб кетаётса, бир дирҳам ерга тушиб кетибди. Дарҳол олиб артиб-суртиб, ҳалтасига солиб кетаётганини кузатиб турган малика подшога кўрдингизми, бунинг хасислигини, битта тангага қайтиб олиб кетди, дебди.
Подшо ғазабланиб, балиқчини чақиртириб, шунча пул берсам ҳам битта тангага назарингни паст қилдинг, деса балиқчи подшоҳим, мен танга учун қайтмадим, тангада сизнинг муҳрингиз бор, оёқ ости бўлмасин, дедим деган экан. Пошшо хазиначига яна минг дирҳам беришни буюриб, ўзи аҳмоқ одам хотинининг гапига киради, дермиш...
@elyorutbasov
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.me/elyorutbasov