Тасаввур қилинг 🇺🇿


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Ўйлаганимни, эшитганларимни ва бошимдан ўтказган воқеаларимни ёзаман.
постларимни деярли ҳаммаси ўзимни ижодимдан.
Азизлар, постларимни бемалол кўчириб, ўзингизни каналингизда ё группангизда қўяверинг, фақат канал номи билан бирга.
Ҳурмат билан элбек

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу ва мағфиротуҳу ва ҳидаятуҳу ва ризвануҳу ва шифауҳу ва жаннатуҳу ва афийятуҳу ва сиҳҳатуҳу ва марҳаматуҳу ва нуруҳ!

Азиз ватандошлар, сизларни ҳаммадан биринчи бўлиб табриклагим келди.

Аср намозидан кейин ЯНГИ кун бошланади, яъни, қурбон-ҳайит кирди.

Барчангизга байрам муборак бўлсин!

Ўзбекистонимизда байрамлар бўлаверсин.

Нотинч юртларга ҳам Ўзбекистондаги каби тинчлик, фаровонлик насиб этсин.

Эртага янги мақолалар ёзаман.

Кўришгунча! 🇺🇿♥️


Эртагача азизлар...


Тоғлар ва боғлар ранги кунботар пайти аниқроқ кўринади...

Сенинг ҳам кимлигинг, умринг қуёши сўнаётганида аниқроқ билинади


Қайси сайёра ерга энг яқин?
Опрос
  •   Ой
  •   Марс
  •   Сатурн
  •   Венера
14 голосов


Мен шу рус халқига ҳайрон қоламан.

Шунча кенг ер, ўрмонлар, қазилма бойликлар, сув, балиқлар бор.

Майли, қазилма бойликларни халққа фойдаси йўқ, аммо, минглаб қишлоқлар бўшаб ётибди.

Қанча Имкониятлар бор.

Кенг ер ва сув дегани, 70 фоиз пул тайёр дегани.

Аммо, улар шундай имкониятлардан фойдаланиш ўрнига, пенсия ёши оширилишига қарши намойишларда қатнашиб юришади.

Бир-икки йил эртароқ пенсияга чиқдинг, нимаю, яна бир-икки йил кўпроқ ишладинг нима, агар мақсад пенсия бўлса...

Пенсияга туфуриб, ундан кўра пенсияга куним қолмасин, деб ўз бизнесини қилмайдими... Эҳ...

У ерда ўзини ҳам, бошқаларни ҳам бойитиб ташлаган бизнесмен ўзбеклар кўп.

Россияда Оддий ишларни қилиб ҳам бойиб кетиш мумкин, масалан, бир кишини гиламини қоқиб берсангиз ҳам, 1000-2000-3000 рубл беради, 15 минут вақтингиз кетади.

1000 рубл=180.000 сўм бўлади...

15 минутда.

Масалан, деяпман, тағин гилам қоқ деяпти деб ўйламанг...

Ёки бирор ташкилотга бориб, компютер клавиатураларини тозалаб беришни таклиф қилиш мумкин.

Ҳар битта компютерни 200 рублдан тозалайман, денг.

У ерларда юзлаб компютерлар бор.

100 та клавиатурани тозалаб берсангиз, бир кунда 20.000 рубл еееестььь...

©️ Тасаввур қилинг


Ойлик кам бўлган ҳолда, қандай қилиб бир-икки сўм орттириш мумкин?

Кирим ва чиқимингизни ҳисоб-китоб қилиб боринг.

Иккисини ҳам таблица чизиб, битта дафтарга ёзинг.

Кераксиз нарсаларни олманг.

Бир кунда 10 минг сўм пул топсангиз, максимум 5 минг харажат қилинг.

харажат топадиган 10 мингингиздан ва ундан олиб кетмасин.

5 минг харажат қилсангиз, ўрнини тўлдириб қўйинг.

Ҳар кунлик даромаддан ёки ойликдан хеч бўлмаса 10 фоизини мушукни ҳайкалига ёки ҳаммаёғи қўлбола скочланган туфли қутисига ташлаб қўяверинг.

Йиғилган пулни ўзингизни, хотинингизни ва фарзандингизга илм олишигп сарфланг.

Касал бўлмасликка ҳаракат қилинг, бунинг учун хижама қилдириб туринг, иссиқ ва совуқни аралаштириб еманг, спорт билан шуғулланинг, эрта ётиб, эрта туринг, асабингизни асранг, кам енг ва рўза тутиб туринг.

Ҳеч қачон қарз олманг.

Рўзғор учун энг зарур эҳтиёж моллари (ўн, шакар, мой, картошка, сабзи, гўшт каби) нарсаларни олинг, кока-кола, колбаса, апельсин каби нарсаларни ҳозирча фақат меҳмонга борганда еб туринг.

Ишингизни сифатли бажаринг, агар буни қадрламасалар, бошлиқ билан гўзал одоб ила гаплашинг, харажатларингиз кўплиги, Ижарада яшашингизни тушунтиринг, гап таъсир қилмаса, ишдан бўшашга шошилманг, аммо, зимдан иш изланг.

Ҳаётдан нолиманг, ҳаммаси зўр, альҳамдулиллаҳ денг.

Пулни изидан қувманг, бу асаби ейдиган жараён.

Тақдирга тан беринг, ўз ишингизни сабабларини қилинг ва қолганини Аллоҳга ҳавола қилинг.

Масалан, дўкондор бўлсангиз, товарларингизни чиқариб тахланг, одамларга келинг-келинг қилиб туринг, аммо, савдо бўлиш бўлмаслиги сизнинг қўлингизда эмаслигини эсдан чиқарманг.

Сизни стрессдан, ҳаддингиздан ошиб кетишингиздан, асаб қилишдан ва ҳоказо ҳолатларда ҳолатларда ўзингизга айтадиган қисқа гапларингиз бўлсин, масалан, "ҳаммаси ўткинчи" деган сўз. Бу сўз ҳамма руҳий ҳолатларда фойда беради.

Кўзингиз, тилингиз, қулоғингиз, қўлингиз ва оёғингизни ёмон ишлардан тийинг.

Ҳалол бўлинг. Сизга ёмонлик қилсалар-да, сиз уларга яхшилик қилишга ҳаракат қилинг.

Дунё ўткинчи. Бойиш асл мақсад эмас. Мебеллар ҳам, янги чиққан идишлар, элита пардалар, данғиллама уй ҳам асл мақсад бўлмасин.

Оддий яшанг. Оддий парда, Оддий кўрпача, Оддий идишлар, Оддий кийим, аммо, кайфияти яхши, бир-бирини севиб қадрловчи оила бўлсин.

Ҳаётингиз Оддий бўлиши, сизни кибрланиб, ҳаддингиздан ошиб кетишингиздан, мақтанчоқликдан асрайди.

Асл мақсад ўзингизга етарли ризқнинг келиб туришидир.

Билинг, эшакдек ишласангиз ҳам, пешонангизга ёзилган ризқ келади, ундан ортиғи эмас, дуо ризқни кўпайтирмайди, ўша бор ризқингизга барака беради.

Дунё учун ўзингизни қийнаманг.

Аёллар, сизлар ҳам эрингизни янги чиққан нарсалардан олиб бер, деб қийнайверманг.

Янги нарса чиқмаган кун йўқ, модани охирига етиб бўлмайди.

Пулингиз кўп бўлса ҳам, янги нарсани кетидан қувманг, нарсапараст бўлманг (параст дегани, нарсага ибодат қилувчи) дегани).

Сиз ҳар нарсани талаб қилаверсангиз, эр бечора ё пора олиши, ё ўғирлик қилиши, ё россияга кетиб ишлашига тўғри келиши мумкин, сизга шу керакми?

Битта пиёла умрни охиригача етади.

Агар пулингиз кам бўлса бизнес қилинг, пулингиз умуман бўлмаса, дарҳол бизнесни бошланг...

Бойинг, аммо Оддий яшанг, бойликни фарзандларингиз илмига, боғлар барпо қилишга, яхши камбағалларни болаларини илм олишига сарфланг.

Завод-фабрикалар очинг.

Ҳаммамиз яланғоч келганмиз, яланғоч кетамиз

Дунёда ўлимдан бошқа ҳаммаси Ёлғон ...

Ўзингизни қийнаманг

Оддий яшанг...

©️ Тасаввур қилинг


Yard сўзининг таржимаси нима?
Опрос
  •   Майдон
  •   Гектар
  •   Сотох
  •   Фарсах
  •   Километр
  •   Ҳовли
13 голосов


Ҳаё ҳаққинда 2

Инсонлар билан чиройли муомала қилиш ҳам ҳаёга киради.


Ҳаёни яна бир тури бу бировни уйига таққиллатиб, изн сўраб киришдир.

Яна бир тури, ҳаё-ул каром деган ҳаё бўлиб, бировни уйига борганда, бижжиллаб ўтираверсангиз-у, уй соҳиби сизни кетишингизни истаса-да, сизга "тур, кет энди", дейишга уялиб сабр қилишига "ҳаё-ул каром" дейилади.

Шундай одамлар бор, обет маҳали овқат пишишини пойлаб, бировникига кириб боради.

Бу нарса кўпчиликка ёқмайди.

Оилавий, ўзлари ўтирмоқчи бўлишса, биров кириб борса, дастурхонни қайтадан тузаш, гапларини чала қилишга мажбур бўлишади.

Таъмагир бўлманг.

ёки уйига кирволиб, қачон овқатни сузаркин, деб ўтираверманг.

Таклиф қилинган бўлсангиз, овқат пишишига мўлжаллаб боринг, овқатни енг ва уйингизга жўнанг.

Яна бир тури "ҳаё-ул истиғфор" ёки "истиҳзор", маъноси, Аллоҳдан бирор ҳожат сўралганида, киши ўзини паст тутиши, Аллоҳни олдида хор тутмоғидир.

Бунинг яна бир маъноси, киши Аллоҳ билан ўзини ўртасига қилган гуноҳларини қўйиб, қандай қилиб шунча гуноҳларим бўла туриб, яна Аллоҳдан ҳожатларимни сўрайман, деб ҳаё қилмоқдир.

Бир кишини олдига подшоҳ келиб, истаган нарсангни сўра, бераман, деса, мен бутун дунёни эгаси бўлмиш Аллоҳдан сўрашга ҳаё қиламан-у, сен эшасимассан, сендан сўрайманми, деган экан...


Коронавирус бўлдингизми?

Қандай тузалдингиз?

Комментда рецептларни ёзамиз.

Зора кимгадир фойдаси тегса...


Айрим давлатлар ҳақида гап кетса, "у ерга нима истаб борсанг, ўшани топасан: дунё талабида борсанг дунёни, дин талабида борсанг динни", дейишади.

Аммо, дунёда бир давлат бор, уни номи шимолий корея.

У ерда буларнинг иккаласи ҳам йўқ


Ҳаё ҳаққинда

Ҳаё сўзи бизга араб тилидан кириб келган.

Араб тилида нима маънони англатса, бизда ҳам шу маънони англатади.

Ҳаё сўзи ҳаёт сўзидан пайдо бўлган.

Араб тилида ҳаёт сўзи нима маънони англатса, бизда ҳам шу маънони англатади.

Ҳаётни маъноси, тирик дегани.

Ҳаёт, яъни тириклик аломатлари кўринмаса, демак ўлик дегани.

Десек, ҳаёси бор одам, тирик, ҳаёси йўқ одам ўликдир.

Араблар ёмғирни ҳам "ҳаё" дейди, яъни ерни тирилтиради, маъносида.

Яна дунё ва охират ҳаётини ҳам араблар ҳаё деб атайди.

Яъни, ҳаёси йўқ киши дунё ва охиратда расво деган маънони беради.

Ҳаё уялиш, андиша қилиш маъноларида ҳам ишлатилади.

Ҳаё ёмон ишлардан қайтишга ундовчи деб тушунилади.

Уялганимизда ҳамма ёмон ишни қилаверар эдик, яхши ишлар уят эмаслиги сабабли, яхшиликларни уялмай қилаверамиз.

Демак, ҳаё ёмон ишлардан тўхтатувчи ҳисдир.

Уялмасанг билганингни қил, деган ҳадис ҳам бор, демак уялмасак биздан расво жонзот йўқ, ҳамма ишни қиламиз...

Аммо, аксариятимиз одамларни олдида гуноҳ ишлар қилишдан ҳаё қиламиз, аммо ёлғиз қолганда...

Ҳаёнинг яна бир маъноси, Аллоҳга ибодат қилмасликдан ҳаё қилмоқдир.

Ҳаёнинг яна бир маъноси, одамларни маломатидан қўрқиб, ёмон ишларни қилмаслик.

Одамлар нима дейди, деймиз, ёки бошқа гаплар ҳам бор. Мана шу ҳам ҳаё.

Ҳаё бўлмаса, инсон безбет, бузғунчи ва пасткашлашиб бораверади.

Беҳаё ва тўхтамай гапириш (сўзга чечанлик) ҳам ҳаёсизликдандир.

Ҳаёни ҳамма тури яхши.

Ислом - дунёда бирорта ҳам яхшилик қолдирмай, ҳаммасига буюрган, ва бирорта ҳам ёмонликни қолдирмай, ҳаммасидан қайтаргандир.

Албатта, киши қаерда уялиш, қаерда уялмасликни ҳам билиши керак.

Айримлар уялмаслик керак бўлган жойда уялиб, ўз ҳақини ташлаб қайтади.

Аллоҳ ҳаёли Зот. Бир киши қўлини кўтариб бирор нарса сўраса, ўша қўлни бўш қайтаришдан уялади, дедилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу ъалайҳи васаллам.

Аллоҳ ҳаёли Зот, айбларимизни яширади, бизни уялиб қолмаслигимизни хоҳлайди.

Масалан, мени минглаб расво ишларимни яширган, одамлар билиб қолса, уятдан ўлиб кетишим мумкин бўлган ишларимни яширган.

Эсланг, балки сизни ҳам минглаб уят ишларингизни одамлар билиб қолишидан яширгандир...

Демак, Аллоҳ бир гуноҳ иш қилиб, у ишни ҳеч кўрмай қолган бўлса-да, кейин ўша ишни ҳаммага гапириб юрадиган одамни ёмон кўради...

Аллоҳнинг хулқлари билан ҳулқланишимиз керак.

Айримлар, Аллоҳнинг ҳулқи билан ҳулқланиш мумкин эмас, бу фақат Аллоҳгагина хос, дейдилар.

Ундай дейдиган бўлсак, Аллоҳ ҳаёли, биз беҳаё бўлишимиз керак, Дейишимиз керак бўлади.

Аллоҳ меҳрибон, биз меҳрсиз бўлимиз, керак, дейишимизга тўғри келади...

Мусо алайҳиссалом ҳам ниҳоятда ҳаёли киши эдилар.

Баданларини ҳатто кўрсатиш мумкин бўлган жойларини ҳам одамларга кўрсатмас эдилар.

Аёллар тугул, ҳатто эркакларни олдида ҳам ечинмас эдилар...

Инсон табиатан ҳаёли қилиб яратилган, инсонни фитратида ҳаё бор, масалан, кичкина болани иштонини ечворсангиз, йўллари билан уят жойларини яшириб йиғлайди.

Ваҳоланки, унга ҳеч ким буни ўргатмайди.

Хуллас, ҳаё ҳамма ёмон ишлардан тўсувчи ҳислат экан...


Биттаси "кеча акам уйланди, тварь, жуда кеч уйланди", дейди.

Мен "неча ёшда акангиз" десам "27 да", дейди.

"Кеч уйландими, сизнингча", десам, "ҳа-да, қариб уйланди", дейди асабий.

Мен 38 ёшдаман, бўйдоқман, демак мен вашше кекса эканман-да...


- нега соқолингизни қалинлаштирадиган дорилар суртмайсиз?
- шу соқол билан (қабрга) етиб оламиз...


Мана шу шеърни мен хақимда ёзгандек гўё.

Когда так много позади
всего, в особенности - горя,
поддержки чьей-нибудь не жди,
сядь в поезд, высадись у моря.
Оно обширнее. Оно
и глубже. Это превосходство -
не слишком радостное. Но
уж если чувствовать сиротство,
то лучше в тех местах, чей вид
волнует, нежели язвит.

И. Бродский
1969


Қайси бирини танлайсиз
Опрос
  •   Камералар, сигнализациялар сизни кузата олмайди
  •   Гапирсангиз овозингизни хеч ким эшитмайди
7 голосов


Савдогарларда дам олиш куни йўқ...

Дўкони ёпилган бўлса, "нега ёпиқ, балки дам олишга кетгандир", деб яхши гумон қилмаймиз.

"Балки бирор кими вафот этгандир", "бечора касалхонага тушиб қолдимикин" каби гумонлар қилинади.


- қалб оғриса нима бўлади?
- оғрийди...


Ушбу ажойиб бино қаерда жойлашган
Опрос
  •   Милан
  •   Токио
  •   Дамаск
  •   Байрут
  •   Ню-йорк
  •   Лондон
17 голосов




Ақшнинг биринчи президенти ким
Опрос
  •   Томас жефферсон
  •   Жорж флойд
  •   Жорж вашингтон
  •   Пол брегг
  •   Эндрю жексон
  •   Жон адамс
  •   Жо байден
15 голосов

Показано 20 последних публикаций.

171

подписчиков
Статистика канала