Ҳаё ҳаққинда 2
Инсонлар билан чиройли муомала қилиш ҳам ҳаёга киради.
Ҳаёни яна бир тури бу бировни уйига таққиллатиб, изн сўраб киришдир.
Яна бир тури, ҳаё-ул каром деган ҳаё бўлиб, бировни уйига борганда, бижжиллаб ўтираверсангиз-у, уй соҳиби сизни кетишингизни истаса-да, сизга "тур, кет энди", дейишга уялиб сабр қилишига "ҳаё-ул каром" дейилади.
Шундай одамлар бор, обет маҳали овқат пишишини пойлаб, бировникига кириб боради.
Бу нарса кўпчиликка ёқмайди.
Оилавий, ўзлари ўтирмоқчи бўлишса, биров кириб борса, дастурхонни қайтадан тузаш, гапларини чала қилишга мажбур бўлишади.
Таъмагир бўлманг.
ёки уйига кирволиб, қачон овқатни сузаркин, деб ўтираверманг.
Таклиф қилинган бўлсангиз, овқат пишишига мўлжаллаб боринг, овқатни енг ва уйингизга жўнанг.
Яна бир тури "ҳаё-ул истиғфор" ёки "истиҳзор", маъноси, Аллоҳдан бирор ҳожат сўралганида, киши ўзини паст тутиши, Аллоҳни олдида хор тутмоғидир.
Бунинг яна бир маъноси, киши Аллоҳ билан ўзини ўртасига қилган гуноҳларини қўйиб, қандай қилиб шунча гуноҳларим бўла туриб, яна Аллоҳдан ҳожатларимни сўрайман, деб ҳаё қилмоқдир.
Бир кишини олдига подшоҳ келиб, истаган нарсангни сўра, бераман, деса, мен бутун дунёни эгаси бўлмиш Аллоҳдан сўрашга ҳаё қиламан-у, сен эшасимассан, сендан сўрайманми, деган экан...