Репост из: Ўйлашимча?
Тарих "хатоси"
IX аср: Муҳаммад ал – Хоразмий алгебра фанига асос солди.
X аср: Абу Наср Фаробий Аристотелнинг “Метафизика” асарига энг мукаммал шарҳ ёзиб, “иккинчи устоз” унвонини олди.
XI аср: Абу Райҳон Беруний Ер билан Ой ўртасидаги масофани ўлчади. Ибн Сино медицина Қомуси – “Тиб қонунлари”ни яратди.
XIV аср: Соҳибқирон Амир Темур Евроосиёнинг ярмини тасарруфга олди. Аҳли илм бошини силаб, ўлмас обидалар яратди.
XV аср: Улуғбек 1019 юлдузнинг ҳаракат жадвалини тузди. Алишер Навоий ўлмас “Ҳамса”сини ёзди.
XVI аср: “Бобурнома” оламга тарқалди.
XVII аср: Шоҳ Жаҳон дунёдаги етти мўжизанинг бири – “Тожмаҳал”ни бунёд этди.
XX аср: Ўзбек – совет олимлари мисли кўрилмаган “ихтиро” қилдилар: тарих “хато”сини тузатиб, ўтмишда биз ёппасига “саводсиз” бўлганимизни исботлаб бердилар...
Ўткир Ҳошимов
🤔 @o'ylashimcha