САБОҲ ҲИКОЯСИ
Сир бўйида ўлтириб, сирғам тушди сирғалиб,
Тубига боқмасимдан оёғим тойиб кетди.
Юнусимни ютган ул наҳанг кўринди кўзга,
Ғарибу ночор қолдим, лек балиқ бойиб кетди.
Сувпариси чиқдию чанқовуз чалди маҳзун,
Кутгани келмадими, қовоғин уйиб кетди.
Қозон-ўчоқ не даркор , тошга қўйдим юрагим,
Офитобнинг тиғига пишиб , қоврилиб кетди.
Келди қарға, қузғунлар,чарх уришди бошимда,
Ҳил-ҳил пишган юрагим бўлишиб,тўйиб кетди.
Сирлар эшигин излаб, юрагимни бой бердим,
Йўл қараган кўзларим қарғалар ўйиб кетди.
Қани юрак, қани кўз, балиқ ютган сирларни,
Қолди сувратим чўкиб, руҳимни олиб кетди.
Билмоқ учун келгандим сир бўйига сил бўлиб,
Тополмадим ҳеч вақо, сел барин ювиб кетди.
Етмиш минг парданг аро боқдинг ҳолимга,
Вадуд,
Топдим дея йиққаним бир зумда куйиб кетди.
Сир бўйида бир бора шўнғимоқ истади дил,
Ўзим гуноҳкор бўлдим, кўзим боайб кетди.
Недан бунча озорлик ,хорлигу интизорлик,
Билгичим, билганларим сенгача ғойиб кетди.
Дўзах билан қўрқитма, меҳрибоним, ёнди дил,
Ёлғон дунёнгда чиндан Ҳафизанг куйиб кетди.
Тавба эшигин очиб, қабул қил, Робб, бандам деб,
Билган десин яратган Раҳмондир, ийиб кетди.
Ҳафиза ЭГАМБЕРДИЕВА
11. 04.2024