#Ал_Адаб_ал_муфрад #6_боб #11_ҳадис
⚡️ 6-боб. Ота-она ҳақини адо қилиш ҳақида
🔸11. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳунинг ўғли Абу Бурданинг айтишича, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу бир яманлик одам онасини опичлаб, хонаи Каъбани тавоф қилдириб юрганини кўрдилар. У одам қуйидаги байтни оҳанг билан ўқирди:
Онаи зорим учун бўйнимни эгган теваман,
Тевага минган онам ҳорсалар ҳам мен чарчамам.
🔸У шуни ўқиб туриб эй, ибн Умар, мана шу хизматим билан мен онамнинг ҳақини адо қила олдимми, деб сўради. “Йўқ, бу хизматинг сени туғиш вақтида онангни қийнаб тутган тўлғоқларининг биттасига ҳам баробар эмас”, деди.
🔸Кейин Ибн Умар хонаи Каъбани тавоф қилдилар ва “Мақоми Иброҳим”га бориб, икки ракаат намоз ўқиб, менга қараб: “Эй, Абу Мусо Ашъарийнинг ўғли! Мана шу ерда ўқиладиган икки ракаат намоз ўзидан илгариги гуноҳларга каффорат бўлади”, дедилар”.
🔸Манба: “Ал-Адаб ал-муфрад”, Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ
🔸Таржима муаллифи: Шамсиддинхон Бобохонов
👉 t.me/muftiylaruz
Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X