#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ
🤔🤷♀️ Мен 2015 йилдан буён мактабгача таълим муассасасида тарбиячи вазифасида ишлаб келаман. 2020 йил учун меҳнат таътилига чиқиш ва ундан кейин бир ой иш ҳақи сақланмаган таътилни беришни сўраб раҳбарга мурожаат этганимда рад жавобини олдим. Меҳнат таътили ва бир ой иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олиш ҳуқуқим бор ёки йўқлиги тўғрисида қонуний тушунтириш берсангиз.
✅ ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 144-моддасида таътилларни бериш вақти ва навбати белгиланган бўлиб, унга кўра йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган таътиллар жадвалига мувофиқ белгиланади. Таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак.
❗️Ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, I ва II гуруҳ ногиронларига, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга (250-модда), жамоа шартномаси, келишувида назарда тутилган бошқа ҳолларда ходимларга таътил уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак. Таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-моддасига мувофиқ ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
❗️Қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра, иш ҳақи сақланмаган ҳолда муқаррар тартибда таътил берилади:
👉1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари жиҳатидан уларга тенглаштирилган шахсларга — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар;
👉ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар;
👉икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёлларга (234-модда);
👉ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар (232-модда);
👉меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Сизда меҳнат таътилига, шунингдек, иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқиш ҳуқуқингиз мавжуд.
👤✍️ Саволга Наманган туман адлия бўлими ходими Умида Тўрабаева жавоб берди.
Ботга мурожаат:
http://t.me/onlinemurojaatbot