#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ.
🤔🤷♀️ Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани олиш учун қаерга мурожаат қилишим керак?
✅ Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 23 май кунги 327-сон қарори билан "Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти" тасдиқланган. Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра, ариза берувчи бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мазкур нафақани тайинлаши учун давлат хизматлари марказига (ДХМ) борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этади.
Мурожаат этувчи тегишли сўровномани тўлдиради ва сўровнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига юборилади. Пенсия жамғармаси томонидан сўровнома олинганидан сўнг 5 дақиқа мобайнида нафақа пули тайинланади ёки рад этилади ҳамда бу ҳақидаги маълумот тегишли давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП га электрон тарзда юборилади. Шунингдек, нафақа тайинлаш рад этилганда унинг сабаблари кўрсатилади. Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида маълумот, нафақа тайинлаш рад этилганда рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумот тегишли ДХМга ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.
Таъкидлаш керакки, давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.
👤✍️ Саволга Наманган вилоят адлия бошқармаси катта маслаҳатчиси Гулнора Каримжонова жавоб берди.
Ботга мурожаат:http://t.me/onlinemurojaatbot