Nilufar Umarova


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi, «Shuhrat» medali sohibasi, shoira Nilufar Umarova ijodiy kanaliga xush kelibsiz! Kanal shoiramizning shogirdlari, muxlislari tomonidan yuritiladi.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


***
Қай ёқларга кўчмоқда булут,
Юк тўкилар тоғ-тоғ кўчидан.
Қишнинг илиқ йўлакларида,
Баҳор юрар оёқ учида.

Бир-бирини кесишиб ўтар,
Дарахтларга тўшанчи йўллар.
Боғ-роғларга меҳмонга кетар,
Лабларимдан тўкилган гуллар.

Нилуфар Умарова


«Эй насимий субҳ, аҳволим...»


✍ Алишер Навоий ғазали
🎤Нилуфар Умарова ўқиди


DUOGO‘Y YOMG‘IR

Osmon shivirlaydi,
Duogo‘y yomg‘ir
Maysalar tilida pichirlar behol.
Ishqqa achchiq qilib, xo‘rsinib og‘ir,
Yuragimni otib o‘ynaydi shamol.

Nechun tomirimda muzladi xunim,
Nechun gulxanlarim yonmayin so‘ndi.
Kunduzim qorong‘u, yorug‘dir tunim,
Bahor, mundin ortiq ishq berma endi.

Bas, shivirlama, Osmon,
yig‘lama yomg‘ir,
Ko‘nglim chashmasida o‘sgan chechakman.
Sevgining ko‘z yoshi bunchalar taxir,
Yulduzlari tashlab ketgan Falakman

Nilufar Umarova




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


✍📚🎁Адабиёт яшаса миллат яшайди.

Қашқадарё вилояти "Маънавият маскани"да "Адабиёт- халқнинг юраги "шиори остида ташкил этилган "Насаф оқшомлари" номли адабий кеча бўлиб ўтди.
❇️ Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Ғулом Абдиев, маслаҳатчи ва шоир Ўроз Ҳайдаров, бош мутахассис ва ёзувчи Азизбек Норов, етакчи мутахассис Нафиса Жумаева, Ўзбекистон Ёзувчи аъзоларидан Шарофат Ашурова, Нилуфар Умарова ва ёш ижодкорлар қатнашдилар.
❇️ "Устоз- шогирд" сифатида устозлар ёшларга адабиёт сабоқларини бериб, ўз ижод намуналаридан ўқиб берди.
✔️❇️ Тадбирда мушоира ташкил қилиниб, унда ёш ижодкорларнинг янги ижодларидан ва куй қўшиқлардан барча баҳраманд бўлди.
❇️ Тадбир сўнгида иштирокчиларга китоблар совға сифатида топширилди.






Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


ГУЛЛАРДА НЕ АЙБ

Қаршилаб қадрдон дугонасидек,
Ёнига имлашар майин жилмайиб.
Нечун эзғилаб-да, четга отасан
Сени севишмаса, гулларда не айб.

Висол мотам эмас – гўзал маросим,
Киприклар лашкари ёшни қувишса.
Орқангга яшириб кирасан уйга,
Гуллар гуноҳкорми, сени севишса.

Кулгуга мойилдир кулгичлар чунон,
Ғамгин кунларда ҳам йиғлаб-да кулар.
Қабринг тепасида маъюс сўлишиб,
Бошларин эгишса, айбдорми гуллар?!

Нилуфар Умарова


* * *

Бобом айтган достондек шингил,
Тез ўқилди йилларнинг исми.
Дунё менинг наздимда, сингил,
Қирқ ёшлидир – келишган жисми.

Ҳаёт мисли қадимий урчуқ,
Хаёлимнинг ипин йигирар.
Томчилаган сўз осмонида,
Камалаклар чақиб улгурар.

Юракнинг тор қафасларидан,
Учиб чиқар туйғулар бари.
Шаббоданинг нафасларида,
Варақланар қалбим дафтари.

О, шеърият, бедор қисматим,
Сўзларимга нил тортган қалам.
Хаёлимдан тўкилган хатим,
Дардларимни кўрганим баҳам.

Гоҳо илҳом ёшлари билан,
Мажнунтолнинг сочларин ювдик.
Умр оқиб ўтар, кўнгилнинг
Ҳовурини босмаган сувдек.

Nilufar Umarova


БАХТИЁРЛИК

Мен бахтиёр чиққанман йўлга,
Тонг кузатиб қуйганди мени.
Нозик ҳислар тушиб кўнгилга,
Хаёлимдан чалғитди нени.

Ариқларнинг лабида унган,
Ялпизларга тушганди йўлим.
Шу дунёга мени тенг билган
Фаслларнинг тутгандим қўлин.

Бошим нурли тошга текканди,
Ой ёстиғим бўлганди ҳар кеч.
Юлдузлардан сўз сўрагандим,
Шивирлари берганда илинж.

Булутларни қизғандим роса,
Оғир олмай таҳқирларини.
Бедилларга кўрмадим раво
Ишқ сўйлаган ёмғирларини.

Мана, қуёш кулди ғамим еб,
Ҳайратимга кирди табиат.
Кузги боғлар фалсафаси деб,
Хазонлардан ахтардим ҳикмат.

Юрак, розинг оқ қоғозда ёз,
Ахир, шудир беминнат тахтинг.
Мен дил эдим… шеър эдим ҳассос,
Туғилмасдан туғилган бахтим...

Нилуфар Умарова


* * *

Бир қўшиқ бошлайди бағримда тўлиб,
Настарин ҳидига чайилган шамол.
Паришон руҳимни тебратмоқ бўлиб,
Беланчак солади ҳорғин кекса тол.

Осудалик истар увишган қалбим,
Атроф ташланади ямлаб ютгудек.
Рангпар юлдузчалар кузатади жим,
Масофа бир қадам – қараб етгулик.

Туннинг кўзларига келтирмай малол,
Кўзимда ловуллаб сўнаётир чўғ.
Кетарга рағбатим бордир эҳтимол,
Афсус, бошим оғган бирор томон йўқ.

Нилуфар Умарова


Nilufar Umarova

Oltin sirg'alarin o'g'irlatgan kuz...

@sheriy_bolish


Nilufar Umarova

Ona! Sening xayoling yoʻlda,
Meni yoʻllar yubordi ezib.
Senday yorugʻ manzil topmadim,
Xayolimning ufqini kezib.

@sheriy_bolish


***

Ҳадемай шивирлай бошлар кўк,
Булутлар келтирди хабарин.
Ниш урган майсалар баррадек,
Таратар юртнинг мушк анбарин.

Ҳадемай ёмғирга бўкар ер,
Ариқлар шилдирар – тўла сув.
Япроқлар шод чапак чалиб дер:
Ғанимат кунларнинг гардин юв.

Бедазор ичида юрсам ҳам,
Ҳар кун сўз айтса ҳам бу осмон.
Кўксига бош қўйиб турсам ҳам,
Ватаннинг ҳидига тўймасман.

Нилуфар Умарова


* * *
Ҳар кун хат ёзаман ўзимга-ўзим,
Ўт ичра сўзларнинг куюк ислари.
Суиқасд қиламан юракка ҳар кун,
Жувонмарг бўлади инжа ҳисларим.

Энди туш кўрмайман дея йиғлайман,
Ўтолмай тўфонлар чиғириғидан.
Лабимга учуқлар тошиб қўрқаман,
Юракнинг безовта қичқириғидан.

Чексиз хаёлларга чегара тортиб,
Наҳотки шунчалар ботил бўламан.
Менга душманликнинг кераги йўқдир,
Ҳар куни ўзимга қотил бўламан.

Нилуфар Умарова


***
Дунё тушларимга кирди тунов кун,
Бор-будин қўлимга тутиб мастона.
Йиртилган кавушин ўпганимча жим,
Шоир бўламан деб йиғладим, она.

Ёқаси қундузлик мен учун эмас,
Баъзан тўкилгайдир етганда ошим.
Шоир бўламан-да, Дунёжон, бир пас,
Таъналардан тинмай айланса бошим.

Мен ўзимга-ўзим қисматдош шундай,
Нақадар узундир тақдирнинг қўли.
Дардимни элайман жавдари ундай,
Бир оғир карвонман – унмайди йўлим...
НИЛУФАР УМАРОВА


***
Мана, мен пастлаяпман,
Қизартириб юзимни.
Мени кечир, Она ер,
Қайтариб ол қизингни!

Осмонда учмоқ оғир,
Урилиб юлдузларга.
Ў, қайтмоқлик қандай бахт,
Отам босган изларга.

Қўйиб юборгин, Само,
Нафасимдан гул терма.
Мени туққан аёлнинг,
Кўзларига ғам берма.

Ёлғизоёқ изларим,
Сизда қолган далалар.
Дардим куй қилиб куйланг,
Мени боққан аллалар.

«Алла, болам, аллаё,
Кўзларинг хумор бўлди.
Қисматинг бунча чигал,
Орзуларинг хор бўлди.

Куюк тақдир бошингга,
Ишқ солмаган, аллаё.
Бағримга босай десам,
Жой қолмаган, аллаё».

Мен қўлингдан учган қуш,
Кўзимдан тўкилар куй.
Юксалишдан қўрқаман,
Қанотимни қирқиб қўй.

Йиғламагин, юрагим,
Фиғонингдан доғландим.
Гуноҳларим ювмоқчун
Истиғфорга чоғландим.


НИЛУФАР УМАРОВА


* * *

ЁМҒИР ЁҒАР

Ёмғир ёғар – гўёки ўжар,
Беҳаловат ютинар қирлар.
Тарновларнинг томоғин тешар,
Исёнларинг сенинг – ёмғирлар.

Шиддатидан ўтолмас ҳар не,
Шамол дами ҳавони кесар.
Шивирламас энди қулоққа,
Гап талашган боладек қайсар.

Булутларни гаровга қўяр,
Билмам недур фалакнинг ўйи.
Томчилар-да куйлаб чарчамас,
Кўлмакларга самовот куйин.

Нилуфар Умарова

https://t.me/Nilufar_Umarova_ijodi

Показано 20 последних публикаций.

212

подписчиков
Статистика канала