poetophile


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


ҳар нафасинг бир шеър, азизим.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Мен ошиқман, аҳволи забун,
Сен, маъшуқам, қумрим, жайроним.
Ҳилолимсан, ойим, моҳимсан,
Қилдинг ҳайрон, бўлдинг ҳайроним.
Жафокашим, жоним-жаҳоним,
Югурасан, елаверасан,
Келасану кетаверасан,
Кетасану келаверасан.
Руҳимдаги саноқсиз гуллар
Айриликда қолар сўлишиб.
Гоҳ ой каби ботиб кетасан
Ва чиқасан аста тўлишиб.
Минг умидга айлаб мени банд,
Маҳкум қилдинг минг-минг орзуга.
Сувдан олиб ўтга соласан,
Ўтдан олиб соласан сувга.
Мен қулинг ҳам, дард тилса дилни,
Бағри ёмон қаттиқ бир тошман.
Худо кўрсатмасин, бир ботсам,
Қайтиб чиқмайдиган қуёшман.

(с)Матназар  Абдулҳаким


Мени унутибсиз, дединг тунов кун,
Бекор гап, Мажнунга ўхшадим сен деб.
Юрагим ичида пишқирди тўлқин,
Мен асли оламда яшадим сен деб.

Ўликди, бир лаҳза жон қилди севги,
Лаҳзаю абадий он қилди севги.
Юракка ботириб қон қилди севги,
Мен шу тиғ -- қаламда яшадим сен деб.

Дардларга қоришиқ сой оқди менга.
Тунлари олталаш ой боқди менга,
Орзу гиламида жой йўқди менга...
Воҳ, қонли гиламда яшадим сен деб.

Мағлубман ва лекин ўчим бўлмади,
Сенга сендан бошқа ечим бўлмади.
Кўзларим кулдию ичим кулмади,
Мен буткул аламда яшадим сен деб.

... Мени унутибсиз, дединг тунов кун,
Мен асли оламда яшадим сен деб.

(с) Хайрулла Ҳамидов


Шиллиқурт сингари имиллар тақдир,
Соатига қараб айланар фалак.
Тангри нимаики яратмиш - бари,
Бизларни рўбарў этолмай халак.

Ҳаловати учган сайёраларнинг -
Яқин-йироқ бўлиб ненидир излар.
Дарёлар келтирган хабардан ранжиб,
Ўзини соҳилга отар денгизлар...

Қисматим томирдек турибди бўртиб,
Юрак дўқ уради бериб ишора.
Жоним - учрашувга берилган чипта,
Умрим - сени топмоқ учун бир чора.

Келгин, яшамоқнинг нуфузи ошсин,
Камайсин минг йиллик ҳасратнинг божи.
Тушун, сенга боғлиқ менинг гуноҳим,
Сенсиз покланишнинг йўқдир иложи...

(с)Шуҳрат  Ориф


Сиз эртага келасиз,
Ҳозир
Хабарини етказди симлар.
Бу хатарнок йўлда карвонни
ютган вабо – оҳангдор қумлар.

Сиз эртага келасиз –
Сабо
Салимга ҳам гулоблар қуйди.
Кўзингиздан ўпдим.
Лабларим
Юлдузларга теккандай куйди.

Лабингизда - бешикда жаҳон,
Жаҳонларни суйдим мастона.
Сиз эртага келасиз,
Бугун
Янги ранглар кияр остона.

Сиз эртага келасиз
«1»дай,
Одамларга номаълум сирдай.
Кўрасиз
Севгимни илиб қўйибман
Якшанбада ювиб ёйилган кирдай.

Сиз эртага келасиз,
Ҳозир
Юрагимни қўйдим ўртага.
Агар тузлар ютиб олсалар,
Тополмайсиз мени эртага.

Сиз эртага келасиз,
Қочиб
Таъқиб этган фаранги куйдан.
Сиз келасиз шошиб, аммо мен
Чиқиб кетган бўламан уйдан.

Сиз эртага келасиз...
Боққа
Либосларни хазондай ташлаб.
Бугун менинг чўллик қишлоққа
Кетгим келар кўзимни ёшлаб.

Сиз эртага келасиз,
Бироқ
Бугун тушиб қолдим мен асир.
Бу дунёда нима бўлсаям,
Менга ҳозир керакдир, ҳозир.

Сиз эртага келасиз,
Бугун
Ой нурига лим-лим тўламан.
Сиз эртага келасиз,
Аммо
Эртага мен ўлган бўламан...

(с) Салим Ашур


Тун ўтиб кетмаяпти.
Дунё - қоронғу.
Ўзингга туртиниб юрибсан.
Ҳамон кўзларингдан
ёшларинг оқар -
ҳасрат ёғар тақдирдан.
Ёдингдадир ҳамма айтган сўзларим,
айтмаган сўзларим ҳам ёдингда.
Тунга қамалган иложсиз қайғулар
ярадор қуш каби қичқирар –
биздан бошқа
ҳеч ким
эшитмас уни.
Ҳаётимизда ҳаёт қолмаган
уларнинг
ноласидан...

Негадир тонг отмас.

Умрлик кечада қолдик.

Бу кеча тугамайди энди,
азизим.

(с)Усмон Азим


Репост из: ғᴇʏᴀᴍᴏᴜʀ
— ты как ?
— без тебя душа
болела, ты пришла и всё прошло.


Кулиб чиқавердик,унсиз тақдирга,
Юраклар мангулик бахтини кутди.
Иккимиз биргамиз,иккимиз бирга,
Мен сенман,сен эса мендирсан худди...

Барча ёлғонларим ростдай туюлар,
Ўзим ишонмайман гоҳо ўзимга.
Мендан яшириниб ёшлар қуюлар,
Ачиниб кетаман тунлар кўзимга.

Барча соғинч ҳатто ўзимга тортиқ,
Ҳамма сабр ўзим учун аталган.
Ўзимни севаман ўзимдан ортиқ,
Ўзимга ҳаётда ўзим яралган.

Ўзимнинг юрагим ўзимда доим,
Ўз қўлимни гўё ўзим тутгандай.
Менга бу бахтсизлик бахтдир,Худойим
Айт,ўзимдан ўзим кечаман қандай ?!

(с)Рахмат Бобожон


эртами кечми, йўлларингиз ажраладиган вақт келади. ҳар ким ўз йўлини танлайди, қачондир яна учрашаман деб ўйлайсиз. аммо вақт ўтиши билан сиз янада узоқлашасиз. аввалига сиз буни одатий ҳол деб ўйлайсиз. сиз бир-бирингиз учун яратилгансиз; чунки эртами кечми ҳаммаси қайтиб келади. бироқ, бу содир бўлмайди. аксинча, қиш келади. ва бирдан сиз ҳаммаси тугаганини тушунасиз. бир марта ва умуман. ва ўша пайтда сиз баъзи нарсалар ҳаётда фақат бир марта содир бўлишини тушунасиз. ва буни яна ҳис қилишга қанчалик уринманг, мўжизаларга ишонишда давом этасиз.




Репост из: шабнам.
сен ҳақингда ўйласам, Худонинг борлигига ҳар сафаргиданда кўпроқ ишонаман, чунки сендек нодир асарни яратишга фақатгина Худо қодир.


brown eyes were never my favourite until I saw yours


Мен совуқни ёмон кўраман.

Лекин бунга ҳавонинг алоқаси йўқ.

Мен совуқ сўзларни,
совуқ хабарларни,
совуқ қарашларни,
совуқ юракларни ёмон кўраман.

Мен иссиқни яхши кўраман.
Лекин бунга ҳавонинг алоқаси йўқ...

(с)Муаззам Алиоғлу


Бизнинг ишқимизнинг ҳикояси бор,
Сўзлаб берайинми бошидан бошлаб.
Ёки охиридан бошлай қоламан,
Сўнгида сиз мени кетасиз ташлаб!

(с) Малика Тавфиқ


биз бахтлар кутганда пешонамиздан
дардларнинг ёзуви чиқди бирма-бир.


Қоғозлар ичига кўмилиб қолдим,
Оғир куй чалмоқда бўғзимдаги най.
Мана ўтирибман бенаво, бедил,
Хавотир олсам ҳам хабар ололмай.

Ҳолинг нечук ўзи дўсту ҳамроҳим,
Не учун кўксингда кечмоқда жанглар?
Кетдими кўзингдан қайғулар расми,
Қолдими кўксингда илоҳий ранглар?

Кел, мени қутқаргил, жоним, азизим,
Бу ҳижрон дастидан чарчадим, толдим.
Мен нега ҳисларинг тўлқинидамас,
Қоғозлар ичида кўмилиб қолдим?!


(с)Гулжамол Асқарова


– Ўшанда жуда чиройли кетдинг... – деди эркак. –
Йигирма йилки кетишингни унутолмайман.
– Раҳмат.  – деди аёл.
– На жанжал, на зуғум, на бир оғир сўз....
Фақат эсимда,
кетаётганингда елканг бетўхтов силкинди...
Йиғлаган эдингми?
– Йиғлаган эдим.
Ёшим тўхтаган йўқ
ҳали ҳануз ҳам...

Сукунат.

Эркак бош эгди.

Қанча уринмасин кўтаролмади бошини.

Елкаси эса,
силкингани-силкинган...

(с)Усмон Азим


Соат саккиз ярим. Чиқасан уйдан.
Арчалар, тераклар тизилар сафга.
Соғинч тушларимга худди ўхшайсан –
Шошиб бораркансан, бекат тарафга.

Бир кифтингга хиёл эгилган бошинг,
Одиминг қувади бири-бирини.
Хаёлинг забт этган оламлар ошиб,
Менга ташламайсан кўзинг қирини.                        

Ёғдунг етганмиди – соғиниб елдим –
Шуълангнинг ортидан – қалбим ёққани:
Умрим бўйи узун йўл босиб келдим,
Сенга армон билан бир бор  боққани.

(с)Усмон Азим


жисмингга туташса боғлар гулхани
ёнсанг, ёнаверсанг кул бўлгунча то.
фақат сен қийналсанг севгингни кўмиб,
кузчалик шавқатсиз, мард бўлолсанг, о...

(с) Шоҳинур Усмонова


Бизни қай шамоллар этди юзма-юз
Қайси сукутлар-ла қилдик аҳд-паймон
Рост бўлса, осмондан умидингни уз - лек
Ерда яшаш ҳам бўлмайди осон!
Энди ўзингники эмассан, эссиз
Сочдан тирноқ қадар ишққа товунсан
"Ёмонсиз" деб яхши кўрасан, сўзсиз
Шеъримни ўқийсан мени соғинсанг.
Айро бўлмоқликдан айромиз, шояд
Шукрким, тоқ дунда тоқ эмасман мен
Сенсиз бахтиқаро эдим бағоят ва
Ҳали ҳам бахти оқ эмасдирман мен!
Ҳали улгурамиз ёниб-куйишга
Бедорлик бахтини кўрамиз баҳам
Ҳаддим йўқ Худодан ортиқ суйишга
Ҳаққим йўқ ортиқроқ суйдиришга ҳам.
(с)


Биламан, ҳеч нарса абадий эмас,
мангу нарса йўқ бу дунёда, баски,
нечун айрилиқдан қўрқай-да абас,
озурда дилимга излайин таскин?

Балки, сен шоддирсан мендан олисда,
лекин аримасдан кўзимда ёшим,
қайта учрашмоқни истама-иста,
қошимдан чиқарсан яна, қуёшим.

Изингдан абад зор қолмасман қараб,
мангу тарк этмоқдан сен-да умид уз –
айланиб-айланиб замин муқаррар,
яна мени сенга қилар юзма-юз.

(с)Икром Искандар

Показано 20 последних публикаций.

205

подписчиков
Статистика канала