Yoshlar, madaniyat va sport masalalari qo‘mitasi


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана



Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Жамоатчилик диққатига!

2020 йил 27-30 май кунлари Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзолари Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ҳамда “Yoshlar – kelаjagimiz” Давлат дастурининг Сурхондарё вилоятида ижро этилишини ўрганади.
Шунингдек, ушбу ўрганиш жараёнида Сурхондарё вилоятида истиқомат қилаётган аҳоли, айниқса, ёшларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар юзасидан фуқаролар мурожаатларини ҳам жойида кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.
Шу муносабат билан бу борадаги таклифлар, муаммо ва камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни “facebook.com”даги m.me/senatyoshlar манзилига ёки madaniyat@senat.gov.uz электрон почтасига юборишингиз мумкин.

Каналимизга аъзо бўлиш учун: https://t.me/senatyoshlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


“Аждодларимиз жасорати – мангу барҳаёт!”

Азиз ватандошлар. Юртимизга кириб келган муқаддас Рамазон ойи қалбларимизни иймон нури билан ёритмоқда. Шу билан бирга, кейинги кунларда бошимизга тушаётган мураккаб вазиятлар ҳам сабр-бардошимиз, бирдамлигимизни яна бир карра синовдан ўтказмоқда. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, бу кунлардан кучли бўлиб, қийинчиликларда чиниқиб ўтамиз албатта. Ҳаёт эса ўз қувончу-ташвишлари билан давом этаверади.
Бугун 9 май - Ғалаба байрами мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланмоқда. Бу йил – “Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозо¬нил¬ган Ғалабанинг 75 йиллиги” сифатида ўша кунларни ўз бошидан кечирган юртдошларимиз учун алоҳида аҳамиятга эга. Улар шундай тинч ва осойишта кунларга етиб келганликлари учун оллоҳга шукроналар айтишмоқда.
Инсон шаъни юксалган ва меҳнати қадр топган юртимизда кексаларимизни эъзозлаш, уларга алоҳида эҳтиром кўрсатиш асрлар оша давом этиб келаётган ҳамда қон-қонимизга сингиб кетган муқаддас қадриятдир. “9 май - Хотира ва қадрлаш куни” ҳам том маънода халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгу шуурида ўтганларни ёд этиш, тирикларни қадрлаш, ўзаро меҳр-оқибатли бўлишдек инсоний фазилатларни қарор топтиришга хизмат қилмоқда. Шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида мардларча қаҳрамонлик кўрсатган фахрийларимизнинг юртимиз тинчлиги учун чеккан заҳмати, ҳаёт қийинчиликларини сабот билан енггани биз учун ҳақиқий жасорат ва фидойилик тимсолидир.
Осмони ҳамиша беғубор ва мусаффо бўлган жонажон Ўзбекистонимизда Сизлардек фидоий, меҳнаткаш ҳамда дуогўй нуронийларимиз бор экан, албатта, мустақиллигимиз абадий, ҳаётимиз фаровон, тараққиётимиз бар¬давом бўлаверади.
Шу фурсатдан фойдаланиб барча уруш ва меҳнат фахрийларини, юртдошларимизни “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” байрами билан самимий табриклайман. Барчангизга мустаҳкам соғлик-саломатлик, узоқ умр, хонадонларингизга файзу - барака, тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилайман.

БАХТИЁР САЙФУЛЛАЕВ,
Сенатнинг ёшлар, мадният ва
спорт масалалари қўмитаси раиси.


Сенатор совғалари

2020 йилнинг 6-май куни Урганч давлат университети талабалар турар жойида туркман талаба қизлари билан Хоразм вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари, сенатор Фароҳат Саъдуллаева, ўринбосари Бекмуродова Сайёра ҳамда Тарих кафедраси доценти, “Ишбилармон аёл” ННТ раҳбари Нуруллаева Шоиралар суҳбат ўтказиб, икки ҳафта олдин эълон қилинган “Энг гўзал миллий қуроқ тикиш”" кўрик-танлови ғолибларини тақдирладилар. Педагогика факультети 181- гуруҳ талабаси Ф. Ҳайитбаева 1-ўрин, Табиий фанлар факультети 182- гуруҳ талабаси Р.Рашидова 2-ўрин, Физика-математика факультети 183- амалий математика гуруҳи талабаси М. Батирова 3-ўринни эгаллаб, сенатор томонидан тақдим этилган совғаларни қўлга киритдилар.
Танловнинг бошқа фаол иштирокчилари ҳам тақдирландилар.


Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак
Дунёда ҳукм сураётган пандимиянинг республикамиз иқтисодиётига кўрсатиши мумкин бўлган салбий таъсирини юмшатиш мақсадида томорқадан фойдаланиш маданиятини ошириш, шунингдек, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур йўналишдаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари аъзоси Ф.Саъдуллаева ҳамда 50-Шовот сайлов округидан сайланган депутат И.Абдуллаевлар Беруний маҳалласида истиқомат қилувчи 87 ёшли фуқаро Т.Жуманиёзовнинг хонадонида бўлиб, томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини бердилар.
Шунингдек, мазкур маҳалладаг истиқомат қилувчи эҳтиёжманд фуқаро Қ.Тажимуратовнинг холидан хабар олдилар.
Шовот туман бўйлаб шу каби ишлар давом этмоқда.


Ёшлар уйда қолган ҳолда бўш вақтини унумли ўтказиши ўз-ўзидан мутасаддиларга катта масъулият юклайди

Мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгилангани бежиз эмас. Чунки бугун дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизини ёшлар ташкил қилса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич деярли 60 фоиздан ошади. Шу боис, ислоҳотларнинг янги даврида ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит ва имконият яратиш, уларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш, жойларда, авваламбор чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган ёшларнинг ўз иқтидори ва истеъдодини рўёбга чиқариш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун шароитлар яратиш, уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш каби вазифалар янада такомиллаштирилмоқда.

http://uza.uz/oz/society/yeshlar-uyda-olgan-olda-b-sh-va-tini-unumli-tkazishi-z-zidan-24-04-2020

👉 Каналга уланиш https://t.me/senatyoshlar


Навоий вилояти ёшларининг бандлигини таъминлаш мақсадида узоқ йиллардан буён фойдаланилмасдан келинаётган 840 га ер майдонларида қудуқлар қазилиб, полиз экинлари экилмоқда.

👉 Каналга уланиш https://t.me/senatyoshlar


Томорқа – оиланинг даромад манбаи

Халқимизда, “Ерни боқсанг, ер сени боқади”, деган ҳикмат бор. Бу бежизга айтилмаган. Зеро, ерга меҳр берсангиз, у ҳам сизга ўз мурувватини кўрсатади.

Жорий йилнинг 8 апрель куни муҳтарам Президентимиз раислигида коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишлаб видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу вазифалар эса айни вақтда мамлакатимизда коронавирус пандемияси шароитида аҳоли томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишларни амалга оширишни тақозо этмоқда.

https://telegra.ph/Tomor%D2%9Ba--oilaning-daromad-manbai-04-14

👉 Каналга уланиш https://t.me/senatyoshlar


Эл-юртга эътибор, аввало, тилга эътибордан бошланади

http://xs.uz/uzkr/post/el-yurtga-etibor-avvalo-tilga-etibordan-boshlanadi

👉 Каналга уланиш https://t.me/senatyoshlar


МУНОСАБАТ: эл-юртга эътибор тилдан бошланади

http://uza.uz/oz/society/munosabat-el-yurtga-etibor-tildan-boshlanadi--11-04-2020

👉 Каналга уланиш https://t.me/senatyoshlar


Коронавирус пандемиясига қарши кураш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, томорқачиликни ривожлантириш муҳокама марказида

http://uza.uz/oz/society/koronavirus-pandemiyasiga-arshi-kurash-amda-ozi-ov-at-khavfs-10-04-2020

👉 Каналга уланиш https://t.me/senatyoshlar


Тиббиёт тизимидаги ислоҳотларнинг яна бир янги босқичи

http://adolat.uz/partiya/tibbiyot-tizimidagi-islohotlarning-yana-bir-yangi-bosqichi

👉 Каналга уланиш https://t.me/senatyoshlar


Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Ж.Ходжаев ҳамда вилоят Кенгаши депутати А.Сувонов томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошида ташкил этилган “Ҳомийлик хайрия маблағларини мувофиқлаштириш маркази”га 1 тонна ўсимлик ёғи етказиб берилди.

👉 Каналга уланиш https://t.me/senatyoshlar


Ҳар бир оила, ҳар бир шахс давлат эътиборида

http://uza.uz/oz/society/ar-bir-oila-ar-bir-shakhs-davlat-etiborida-04-04-2020


АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратилиши, тадбиркорларнинг олган кредит ставкаларининг 12 фоизга тўлаб берилиши кичик корхоналар ишини унумли давом эттириш учун зарур рағбат деб биламан.
Бизнинг “Урганч миллий тикувчилик” оилавий корхонамиз жамоаси хам халқимизнинг оғирини енгил қилиш мақсадида ҳозирги кунда коронавирус пандемиясини енгиб ўтишда зарур ҳисобланган тиббий ниқоб ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, кунига 2500-3000 дона ниқоб тикаётган эдик. Муҳтарам Президентимизнинг кечаги мурожаатномасидан руҳланиб, ҳозирги карантин даври қийинчиликларини ҳисобга олиб, тиббий ниқоб ишлаб чиқаришни 5000 донага етказишни олдимизга мақсад қилдик.
Айни пайтда мен барча юртдошларимиз, опа-сингилларимиз, муҳтарама бувижонларимизга истак тилакларимни билдирмоқчиман. Ҳаммамиз бир бўлиб, бир мушт бўлиб қийин синов даврида бир биримизга ёрдам бериб, уйда невараларимизга, фарзандларимизга вақтни самарали ва фойдали ўтказишлари учун кўмак беришимиз керак. Бизнинг момоларимиз ўн бармоғи ўн ҳунарли кайвони онахонлар бўлишган, улардан бизларга жуда катта ҳунармандчилик, чеварлик, каштачилик, куроқчилик соҳалари бўйича мактаб қолган. Келинг уйда ўтирганимизда шуларни эсга олайлик, қизларимизга, невараларимизга баҳоли қудрат ўргатайлик.
Яратгандан тезроқ бу синовли кунлардан эсон-омон ўтиб олиб, юртимиз тинч, осмонимиз бардавом мусаффо бўлишини тилайлик. Аллоҳ паноҳида асрасин ҳаммамизни.
Олий Мажлис Сенати аъзоси,
“Урганч миллий тикувчилик”
оилавий корхонаси раҳбари,
Ф. Садуллаева.


Масъулиятимизни амалда кўрсатайлик

Муҳтарам Президентимизнинг кечаги видеоселектрдаги ҳалқимизга қилган мурожаатини диққат-эътибор билан тингладик. Мурожаатда коронавирус пандемиясини енгиб ўтишга қаратилган навбатдаги чора- тадбирлар тўғрисида ҳам маълумот берилди. Жумладан, махсус давлат комиссиясининг 24 соатлик иш режимида ишлаётгани, Корея давлатидан мутахассислар чақирилгани, Хитой, Россиядан мутахассислар келиши кутилаётгани, ҳалқимизнинг соғлиғи учун барча зарур чоралар кўрилаётгани таъкидланди.
Шу ўринда халқимиз ҳам, ҳар бир инсон ўзида масъулият сезиб, оила аъзолари, фарзандлари, неваралари соғлигини ўйлаган ҳолда харакат қилмоғи даркор эканини яна бир бор тушунтириб ўтдилар.
Шундай синовли даврда давлатимиз раҳбари томонидан яна бир муҳим қарор қабул қилинди. Унда таъкидланишича барча кичик бизнес, якка тартибдаги тадбиркор, ҳунармандлар учун бир қанча имкониятлар белгиланди; жумладан кичик корхоналарнинг маълум муддатга озод қилиниши,


Ассалому алайкум, ҳурматли Бахтиёр Сайфуллаевич, муҳтарам УСТОЗ!
Сизни таваллуд айёмингиз билан барча шогирдлар ва ҳамкасблар номидан самимий муборакбод этамиз.
Сизнинг узоқ йиллар бир соҳада – МАДАНИЯТ тизимида олиб борган самарали фаолиятингиз ва ҳаёт йўлингиз кўпларга чинакам ибратдир.
Халқимиз маданияти, санъати, маънавияти ва маърифати ривожига қўшган беқиёс ҳиссангизни, юртимиз тараққиёти йўлидаги сидқидил меҳнатларингизни ҳамиша эҳтиром билан эътироф этамиз.
Яна кўп йиллар шижоат билан ишлаб, меҳнатларингиз самарасини кўриш саодатини тилаймиз. Оилангизга тинчлик-омонлик, қут-барака, қувончу шодлик, ўзингизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!
Яна бир бор туғилган кунингиз муборак!



Показано 20 последних публикаций.

130

подписчиков
Статистика канала