АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратилиши, тадбиркорларнинг олган кредит ставкаларининг 12 фоизга тўлаб берилиши кичик корхоналар ишини унумли давом эттириш учун зарур рағбат деб биламан.
Бизнинг “Урганч миллий тикувчилик” оилавий корхонамиз жамоаси хам халқимизнинг оғирини енгил қилиш мақсадида ҳозирги кунда коронавирус пандемиясини енгиб ўтишда зарур ҳисобланган тиббий ниқоб ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, кунига 2500-3000 дона ниқоб тикаётган эдик. Муҳтарам Президентимизнинг кечаги мурожаатномасидан руҳланиб, ҳозирги карантин даври қийинчиликларини ҳисобга олиб, тиббий ниқоб ишлаб чиқаришни 5000 донага етказишни олдимизга мақсад қилдик.
Айни пайтда мен барча юртдошларимиз, опа-сингилларимиз, муҳтарама бувижонларимизга истак тилакларимни билдирмоқчиман. Ҳаммамиз бир бўлиб, бир мушт бўлиб қийин синов даврида бир биримизга ёрдам бериб, уйда невараларимизга, фарзандларимизга вақтни самарали ва фойдали ўтказишлари учун кўмак беришимиз керак. Бизнинг момоларимиз ўн бармоғи ўн ҳунарли кайвони онахонлар бўлишган, улардан бизларга жуда катта ҳунармандчилик, чеварлик, каштачилик, куроқчилик соҳалари бўйича мактаб қолган. Келинг уйда ўтирганимизда шуларни эсга олайлик, қизларимизга, невараларимизга баҳоли қудрат ўргатайлик.
Яратгандан тезроқ бу синовли кунлардан эсон-омон ўтиб олиб, юртимиз тинч, осмонимиз бардавом мусаффо бўлишини тилайлик. Аллоҳ паноҳида асрасин ҳаммамизни.
Олий Мажлис Сенати аъзоси,
“Урганч миллий тикувчилик”
оилавий корхонаси раҳбари,
Ф. Садуллаева.