ИЖРОЧИЛАР
Мақсадимиз аниқ,
Ғоямиз порлоқ.
Зорлигимиз йўқдир ҳимоячиларга,
Ва лекин ишимиз тушади кўпроқ
Пастдаги оғайни - ижрочиларга.
Секин ўсиб бориб, уч йилми, тўрт йил
Мазкур ўриндиқда ўлтирар улар.
Жуда ҳам зийракдир, жуда ҳам қобил,
Бўлмаган ишни ҳам бўлдирар улар.
Унутиб қўйиши мумкиндир баъзан,
Бирон таниши ё ёрнинг исмини.
Лекин унутмайди, ёзилмай қолган
Муҳим ҳисоботнинг сўнгги қисмини.
Уйига қайтади ҳориб ва толиб,
Баъзан ярим тунда ё ундан нари.
Тушларига кирар - курортлар қолиб,
Мансабнинг кейинги поғоналари.
Асли ўшалардир аркони давлат,
Улар бор, қўрғонга йўламас ётлар.
Аниқ тавсифлари биттадир фақат:
Ижрочи зот улар, ижрочи зотлар.
Бироқ кўнгли жўшиб онда-ю сонда
Баланд мақомларда сўзлайдилар ҳам.
Сигара тутатиб юксак балконда
Олис-олисларга кўзлайдилар ҳам.
Не ажаб, тобига келганда тандир
Новвой очиқ жойга кулча ҳам ёпгай.
Нима бўлганда ҳам, улар барибир,
Қутлуғ даргоҳларда тарбия топгай.
Шеъримни тугатдим,
Ғоя ва туроқ
Таҳлили олиму имлочиларга.
Олий минбарларга чиққунча бироқ,
Мен уни ўқийман ижрочиларга.
Абдулла ОРИПОВ.
2007 йил.
Мақсадимиз аниқ,
Ғоямиз порлоқ.
Зорлигимиз йўқдир ҳимоячиларга,
Ва лекин ишимиз тушади кўпроқ
Пастдаги оғайни - ижрочиларга.
Секин ўсиб бориб, уч йилми, тўрт йил
Мазкур ўриндиқда ўлтирар улар.
Жуда ҳам зийракдир, жуда ҳам қобил,
Бўлмаган ишни ҳам бўлдирар улар.
Унутиб қўйиши мумкиндир баъзан,
Бирон таниши ё ёрнинг исмини.
Лекин унутмайди, ёзилмай қолган
Муҳим ҳисоботнинг сўнгги қисмини.
Уйига қайтади ҳориб ва толиб,
Баъзан ярим тунда ё ундан нари.
Тушларига кирар - курортлар қолиб,
Мансабнинг кейинги поғоналари.
Асли ўшалардир аркони давлат,
Улар бор, қўрғонга йўламас ётлар.
Аниқ тавсифлари биттадир фақат:
Ижрочи зот улар, ижрочи зотлар.
Бироқ кўнгли жўшиб онда-ю сонда
Баланд мақомларда сўзлайдилар ҳам.
Сигара тутатиб юксак балконда
Олис-олисларга кўзлайдилар ҳам.
Не ажаб, тобига келганда тандир
Новвой очиқ жойга кулча ҳам ёпгай.
Нима бўлганда ҳам, улар барибир,
Қутлуғ даргоҳларда тарбия топгай.
Шеъримни тугатдим,
Ғоя ва туроқ
Таҳлили олиму имлочиларга.
Олий минбарларга чиққунча бироқ,
Мен уни ўқийман ижрочиларга.
Абдулла ОРИПОВ.
2007 йил.