ҚОЛИБ КЕТГАН
Сен бир гулсан сен бир ифор,
Ҳаёлларим олиб кетган....
Дилга армон солиб кетган...
Сендан кўнглим қолиб кетган....
Етолмасдан висолинга,
Боролмасдан ёр ёнинга.
Кўксим тўлиб тиконинга,
Сендан кўнглим қолиб кетган.
Дунё менга тор бўлган кун,
Муҳаббатим ҳор бўлган кун.
Сен ўзгага ёр бўлган кун,
Сендан кўнглим қолиб кетган.
Суратингни сўнг бор қучиб,
Оловларда ёқдим, кечиб.
Севмайман деб қасам ичиб,
Сендан кўнглим қолиб кетган.
Бўлди азоб ютмайман ҳеч,
Соғинмайман, кутмайман ҳеч.
Қайтма қўлинг тутмайман ҳеч,
Сендан кўнглим қолиб кетган.
Лабларинга босганча лаб,
Ўзга қўяр сочинг силаб.
Бевафоим бахтинг тилаб,
Сендан кўнглим қолиб кетган.
Сендан кўнглим қолиб кетган....
✍ Одилбек Қодиров
Сен бир гулсан сен бир ифор,
Ҳаёлларим олиб кетган....
Дилга армон солиб кетган...
Сендан кўнглим қолиб кетган....
Етолмасдан висолинга,
Боролмасдан ёр ёнинга.
Кўксим тўлиб тиконинга,
Сендан кўнглим қолиб кетган.
Дунё менга тор бўлган кун,
Муҳаббатим ҳор бўлган кун.
Сен ўзгага ёр бўлган кун,
Сендан кўнглим қолиб кетган.
Суратингни сўнг бор қучиб,
Оловларда ёқдим, кечиб.
Севмайман деб қасам ичиб,
Сендан кўнглим қолиб кетган.
Бўлди азоб ютмайман ҳеч,
Соғинмайман, кутмайман ҳеч.
Қайтма қўлинг тутмайман ҳеч,
Сендан кўнглим қолиб кетган.
Лабларинга босганча лаб,
Ўзга қўяр сочинг силаб.
Бевафоим бахтинг тилаб,
Сендан кўнглим қолиб кетган.
Сендан кўнглим қолиб кетган....
✍ Одилбек Қодиров