❤️❤️КИЗАЛОГИМ ФАРИШТАМ ОЛЛОХ БЕРГАН САРИШТАМ❤️❤️❤️❤️❤️❤️


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Бешигимда бармоқларинг изи қолган
Юргунимча минг эгилиб белинг толган
Ўзинг эккан райҳонларинг бўса олган
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй.

Тандирларда оташ ичра нонлар ёпиб
Кулча берсанг қувонганман учиб-чопиб
Ўша олов куйдирган у жойин топиб
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй.

Бола эдим, чарчашингни билмаганман,
Тинмай йиғлаб ухлатмасдан қийнаганман,
Улғайгунча қучоғингда ўйнаганман,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй.

Жолаларим киприкларга ўзин осиб,
Ухлай дейман кафтларинга юзим босиб,
Тиллоларга тўлдираман бир кун насиб,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй.

Кимга бахту кимга ғавғо дунёсида,
Кема бўлдинг менга ҳаёт дарёсида,
Исинаман сенинг меҳринг зиёсида,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй.

Дунёсини ташлаб келдим кўргин ана,
Ҳаммасини тушуняпман энди мана,
Аллоҳ сенга ўхшаганин бермас яна,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй.

Бешигимда бармоқларинг изи қолган,
Юргунимча минг эгилиб белинг толган,
Ўзинг эккан райҳонларинг бўса олган,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй

🌺❤️🌺❤️🌺❤️🌺❤️🌺❤️🌺


Она сизни кўргани
Мехрингизга тўйгани
Ёнингизда қолгани
Боролмасам онажон

Мусофирлик қийнади
Кўздан ёшим тинмади
Сизни кўргим келади
Онажоним Онажон

Инсоф сўраб ўзимга
Зор боқаман йўлимга
Интизормон ўзинга
Мехрибоним Онажон

✍ Усмонжон Юсуфжанов


█▀█─█──█──█▀█─█─█─ █▄█─█──█──█▄█─█▄█─ █─█─█▄─█▄─█─█─█─█--


Куним битиб дунёдан ўтсам
Ман ҳам жаннат аҳлидан бўлсам
Бошларига тожлар кийдириб
Отам билан жаннатга кирсам!

Икки дунё мани деган зот
Икки дунё ғамим еган зот
Кўрсатиб ман унга- илтифот
Онам билан жаннатга кирсам!

Касал бўлсам йўқлаб келганим
Ярим кўнглим тўқлаб келганим
Онамдан сўнг «Она» билганим
Опам билан жаннатга кирсам

Йўлатмаган ёнимга ҳеч ғам
Ман учун минг куюнган одам
Отамдан сўнг кейинги «Отам»
Акам билан жаннатга кирсам!

У бўлмаса кўнглим доим кам
Татимайди у сиз давлат ҳам
Татирмиди айтинг жаннат ҳам!
Болам билан жаннатга кирсам!

Доим мани этган минг эъзоз
Қилмаган ҳеч бирор эътироз
Ҳурлар хафа бўлманг илтимос
Ёрим билан жаннатга кирсам!

Болаликдан чиққанмиз йўлга
Чидаганмиз ёмғирга, дўлга
Ҳатто жонин тутқазган қўлга
Дўстим билан жаннатга кирсам!

Отамдан ҳам ортиқ суйганим
Онамдан кўп яхши кўрганим
Мани суюк бир пайғамбарим
Расул билан жаннатга кирсам!

Кечир мани эй парвардигор
Жаннат сўраб нодонлик қилсам
Шундай мани ниятларим бор
Улар билан жаннатга кирсам!
Улар билан жаннатда юрсам!
🕊️


Қандай унутдинг

Мен сени севардим, севардим жуда,
Лекин орзуларим кетти бехуда,
Энди яшаяпман ғамда қайғуда,
Сен қандай унутдинг, қачон унутдинг.

Дунёлар ёлғонми ёлғон мухаббат,
Қизлар бевафоми йигитлар номард,
Кўксимни тилкалар хамон ўша дард,
Сен қандай унутдинг қачон унутдинг.

Курашсиз ишқига етган ким ахир,
Ўзга ёр қучганда куймасми бағир,
Соғинч азобларин кўтармоқ оғир,
Сен қандай унутдинг қачон унутдинг.

Кўзёшлар тўкмагин энди йиғлама,
Жимгина ўтавер холим сўрама,
Кўксингга урмагин бахтлар тилама,
Сен қандай унутдинг қачон унутдинг.

Фидолар бўлардинг мен учун бир пайт,
Ишқим фидо бўлсин келипти навбат,
Айтгин айтақолгин менга хам ўргат,
Сен қандай унутдинг қачон унутдинг.

Ширин орзуларни бузган фироқлар,
Билмадим кимдадур асли гунохлар,
Термулиб тўймасди ўшал қароқлар,
Сен қандай унутдинг қачон унутдинг.

Майлига бахтли бўл бўлгин вафодор,
Менга хам тилагин ўзинг каби ёр,
Фақат бир нарсани жуда билгим бор,
Сен қандай унутдинг қачон унутдинг.

Малика Мардон. 15 06 2022.


---Умр ўтиб бормоқда----

Бир қарасанг ғамгин бу дунё,
Ким азобдан куйиб, ёнмоқда.
Бир қарасанг шодлик, тўй, базм,
Умр эса ўтиб бормоқда.

Кимдир силаб етим бошини,
Охиратга замин қазмоқда.
Кимдир ейди етим ошини,
Умр эса ўтиб бормоқда.

Ўтди мана қанча ой, йиллар,
Оқибат ҳам сўниб бормоқда.
Бой берилди шунча ой, йиллар,
Умр эса ўтиб бормоқда.

Ота-она кўнглин ололмай,
Кимдир хасрат, ғамга ботмоқда.
Кимдир ўзин ҳеч кечиролмай,
Умр эса ўтиб бормоқда.

Гоҳи савоб, гоҳ гуноҳ билан,
Кун ботиб тонг, отиб бормоқда.
Фозил билсанг бу омонат жон,
Умр эса ўтиб бормоқда.

✍ Фозил Икром.


❤️💔СЕВГАНДИМ💔❤️



Сени гулларга ўраб.
Қора тунлардан сўраб.
Жону дилимга қадаб.
Севгандим.

САРВИГУЛ САРВИНОЗИМ.
Саралаб сенга сўзим.
Бахшида этиб ўзим.
Севгандим.

Дунёларга алишмай.
Ёлғонларга янглишмай.
Сени хечкимга бермай.
Севгандим.

Оох.. Севгандим.

Бахордаги лоламсан.
Кўнглимдаги ноламсан.
Кўзимдаги жоламсан.
Севгандим.

Юз ўгириб кетинг аа?
Армон хадя этдинг аа?
Бунга кўнмас кўнглима.
Севгандим.

Ооҳ.. Севгандим.

Камрон нур ўксиб қолди.
Армонлар ўраб олди.
Шу сўз тилимда қолди.
Севгандим.

Кўксимга тўлган алам.
Кўзларимга тўлиб нам.
Билсанг сени хаммадан.
Севгандим.

Сени севиб бевафо.
Яшаябман хижронда.
Севиб кўрганим жафо.
Севгандим.

Кўксим тўла қон бўлди.
Ишқ уйим вайрон бўлди.
Айрилиқ бағрим тилди.
Севгандим.

Ооҳ.. Севгандим.


12/12/2022
13/12/2022

Камрон Нур


#РОЗИМИКАН ...

Кечмишим шу десам, бўлса баҳона.
Йўлимга интизор , муштоқдир ёна,
Боришдан қайтмоғим тез бўлса яна ,
Онам...
Онам мендан РОЗИМИКАН ...

Ғанимат аслида ҳар битта оним ,
Гоҳ ютмоққа малол бўлур ош- ноним,
Жигарларим десам куйса бу жоним ,
Нолам...
Нолам мендан РОЗИМИКАН ...

Жонимга жазолар қилганча ўзим ,
Шеър бўлиб тўкилса ҳар битта сўзим,
Кунда тиғлайверсам қалбимнинг кўзин,
Танам...
Танам мендан РОЗИМИКАН ...

Оҳ, вақтнинг измида ҳаётим ҳар дам ,
Кўнглин олай дерман, доим битта кам ,
Дардимга дармоним кўнар не десам ,
Болам...
Болам мендан РОЗИМИКАН ...

Аллоҳим тақдири - жуфти- ҳалолим,
Гоҳ сизга малҳамман, кўпда малолим,
Билмайман нечоғлик рози қилолдим,
Ёрим ...
Ёрим мендан РОЗИМИКАН ...

Ҳукмим билолмайин ҳалакдир жоним ,
Тавбамнинг измида ўтар ҳар оним,
Буюк Яратганим , ул ХУДОЖОНИМ,
ЭГАМ...
ЭГАМ мендан РОЗИМИКАН ...


Yuragim sen uchun
Soʻrayman uzr.
Kechir kechirolsang
Men sohibingni.
Oʻzimni oʻylab koʻp
Qilibman huzur.
Kechirgin iltimos
Men noshutingni.

Qiynalib kettikku
Ikkimiz ham rosd.
Achinib ketyabman
Koʻrib oʻzimni.
Oʻyladim jonimga
Qilsammikan qasd.
Oʻyay buni koʻrgan
Ikki koʻzimni.

Chin emas chunonchi
Yolgʻonga hamrox.
Yuragim qaridan
Kelmoqda titroq.
Bu tanim boʻldiku
Bariga guvox.
Olissan hech yaqin
Boʻlmading biroq.

Oybek Ergashev


Sen uchun kimligimni
Koʻrsatib bergan.
Xiyonatga aytar
Rahmatlarim bor.
Mendan kechib shodon
Kuylarni aytgan.
Yolgʻoningga aytar
Rahmatlarim bor.

Rahmat senga
Ey bevafo yor.
Yolgʻoningni koʻrsatib
Berding.
Arzimadim sevgingga
Ey yor.
Sevmasliging koʻrsatib
Berding.

Chogʻ qaziding
Koʻksim ostidan.
Yuragimni tubi
Pastidan.
Bir lahzaga oʻxshab
Ham ketar.
Lek yuragim
Sevaman deyar.

Yolgʻonmidi barcha soʻzlaring
Yoshboladek ishongan edim.
Hiylamidi meni sevganing
Men chindan ham seni sevgandim.


Oybek Ergashev


Aldab yurma hasta dilimni
Hasratlarga sherik boʻlmayin.
Uvol qilib qoʻyma sevgimni
Qaytmas boʻlib ortga ketmayin.

Har damda nish urar
Yuragim toʻhtab urar.
Yolgʻonmi ushbu sevging
Yuragim hamon kutar.

Kuzatdim davralarda
Begonalar Azizmi.
Yuribsanda qaylarda
Sevgim senga yetmasmi.

Yaralgan yana qalbimni
Qoldirding armonlarga.
Hayron hayol jim turar
Koʻndirding gumonlarga.

Oybek Ergashev


Umr bizda bor edi
Hayot bizga yor edi.
Bizlar isrof etyabmiz
Imkon bizda bor edi.

Kechir Alloh bugungi
Oʻtgan kunimga.
Oʻtgan kunlar kabi
Qilgan gunohlarimga.

Tovba qilib yana
Qilyabman gunoh.
Yaxshi amallarim
Boʻlolmas savob.

Namozni ham
Toʻla oʻqiy olmadim .
Paygʻambaringga mos
Ummat boʻlmadim.

Afsus koʻrib turib
Hech anglab yetmadim.
Kechir Alloh meni
Gunohimdan qayta olmadim.

Sevdim seni emas sevmaganlarni
Alloh deya sira aytmaganlarni.
Qadrimni qadrida bilmaganlarni
Kechir Alloh meni gunohim uchun.

Tashvish kelsagina esladim seni
Qanday atash mumkin bilmadim meni.
Oʻsha begunohlik vaqtlarim qani
Kechir Alloh meni gunohim uchun.

Oybek Ergashev


БЕШ КУНЛИК ДУНЁДА БАРЧАМИЗ МЕХМОН

Кўзларингни очиб яша, эй инсон,
Хаёт хам бизга бир берилган имкон,
Дунёни тарк этар хар бир тирик жон,
Беш кунлик дунёда барчамиз мехмон.

Дунёга келдингми, кетмоқ хам бордир,
Бир куни бўларсан, туш каби ёлғон.
Хар битта инсонни кутмоқда қабр,
Беш кунлик дунёда барчамиз мехмон.

Ўткинчи нарсадир, мансаб, мол давлат,
Бойликка ишонган одамлар нодон.
Олдинда икки йўл. Дўзаҳ ва жаннат,
Беш кунлик дунёда барчамиз мехмон.

Барчамиз ўтармиз, бирин ва кетин,
Барчамиздан қолиб кетар бу жахон.
Хеч ким бу дунёга бўлолмас устун,
Беш кунлик дунёда барчамиз мехмон.

Ҳушнуд Рахим қилар, чин насихатни,
Кимлар ҳато ўйлаб, қилар сўнг пушмон.
Ким инкор этолгай, бу ҳақиқатни,
Беш кунлик дунёда барчамиз мехмон.

15.04.2019

©Ҳушнуд Рахим


Mayli men arzimay
Seni sevishga.
Bir vaqtlar sevgandim
Barchadan ortiq.
Arzimay maylida
Sevgin seyishga.
Borimni sen uchun
Etgandim tortiq.

Oʻzgarding oʻzgalar
Mexridan sezdim.
Baxsh etdi sen uchun
Ular nimasin.
Bu holdan ranjidim
Rosa oʻksindim.
Senga ham Allohim
Insofin bersin.

Davralar kerakmi
Koʻproq kishilar.
Men bilan yolgʻizlik
Kamlik qildimi.
Shirin soʻz kishilar
Shirin tilaklar.
Bundayin lahzalar
Menda yoʻq edimi.

Beparvo boʻkdingki
Menga sevgimga.
Ayt unda Rosdini
Bilay barini.
Ayt axir aldamay
Sevmasligingni.
Tinch qoʻymas havotir
Butun bagʻrimni.

Eskirib ketdimi
Naxotki sevgim.
Yangi yor sevgidan
Terdingmi gullar.
Chaqadek qadri ham
Yoʻqoldi qadrim
Ikki ajralib bormoqda
Yoʻllar.

Oybek Ergashev


Tinmaydi koʻzida sogʻinch yoshlari
Oʻksik dilin tirnab borar har kuni.
Yoshidan nam boʻlib qolar koʻzlari
Onasidan yetim qolgan bolani.

Onadek mehrni bermaydi hech kim
Gʻam xoʻr boʻlmas agar gʻam oralasa.
Yordam soʻrab borsa turar barcha jim
Payti kelib kishidan yordam soʻrasa.

Opa singil bor ammo
Oʻzidan ortmas.
Har kuni hol soʻrab
Habar ham olmas.

Sogʻinib chaqirsa
Vaqtida kelmas.
Har opa singil ham
Onadek boʻlmas.

Onadek mehribon
Bormi aytinglar.
Borida eʼzozlab
Panoh qilinglar.

Har kuni Onajon
Deya aytinglar.
Onaga bemehr
Sira boʻlmanglar.

Oybek Ergashev


#ният

ЯХШИЛАР САФИДА ҚИЛ

Тонг отмоқда , янги кун...
Дилда орзум турфа хил.
Қодир Эгам, аввало,
Яхшилар сафида қил...

Ўткинчи дунё бари,
Ёмондан қилиб нари,
Имкон борида ҳали ,
Яхшилар сафида қил ...

Қўлимдан келган чоғи,
Яшнатай савоб боғин,
Нуратиб армон тоғин,
Яхшилар сафида қил...

Сўраганим бардавом,
Қолсин мендан яхши ном,
Хуш ниятим - хуш калом,
Яхшилар сафида қил ...

Бўлсам ҳам содда, фақир,
Сабримдан топайин қадр,
Беш вақт васлингга чақир,
Яхшилар сафида қил ...

Тонгдан токи тунгача ,
Ёрлақагин , банданг бил.
Энг охирги кунгача,
Яхшилар сафида қил ...

Шудир тилак, дуоим,
Жоним садқа, фидоим,
Ё Рабб, Қодир Худоим,
Яхшилар сафида қил ...

Муаллиф : Хазонрезги


#ОНАМДАН_ҚАРЗИМ

Бу дунёда бажарганим қанча амал ,
Етолмаган қанча суннат ва фарзим бор,
Дил тўрида гуллар орзум кунда ҳар гал,
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор .

Қолган барча ният, ўйлар оддий ҳавас,
Бу орзуим- уммон , улар ирмоқчамас,
Яшамоғим мазмуни шу- олсам нафас ,
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор.

Гоҳ кенг дунё игнанинг ҳам кўзидан тор,
Туби тўлмас, рўзғор номи доимо ғор,
Лек ҳаётим нурли қилган тилагим ёр ,
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор.

Бағримга тиғ урган дили- хуним қанча ,
Бу дунёда қолди умрим куни қанча ,
Боқийларнинг диёрига йўл олгунча ,
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор

Бир алласи учун қурбон минг бир жолам ,
Аллоҳимга етиб борсин дилда нолам,
Дуо қилса Маккасида "бор бўл, болам",
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор

Мадинанинг равзасида кўрган оним,
Шукр дердим, қолмади-я ҳеч армоним,
Тилак-рўёб бўлмагунча олма жоним,
Онамдан мен Ҳаж-ибодат бир қарзим бор .

Етиштириб суюнтиргин мен гумроҳни ,
Сендан бошқа қайдан топай айт паноҳни ,
Фидойингман карами кенг сен Аллоҳнинг,
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор.

Ўзинг - Ғофур , Ўзинг- Раҳийм , Ўзинг- Буюк,
Бир ёрлақа Қодир Эгам, айла суюк ,
Шул тилагим зиммамдаги энг гўзал юк,
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор .


ҚОЛИБ КЕТГАН

Сен бир гулсан сен бир ифор,
Ҳаёлларим олиб кетган....
Дилга армон солиб кетган...
Сендан кўнглим қолиб кетган....

Етолмасдан висолинга,
Боролмасдан ёр ёнинга.
Кўксим тўлиб тиконинга,
Сендан кўнглим қолиб кетган.

Дунё менга тор бўлган кун,
Муҳаббатим ҳор бўлган кун.
Сен ўзгага ёр бўлган кун,
Сендан кўнглим қолиб кетган.

Суратингни сўнг бор қучиб,
Оловларда ёқдим, кечиб.
Севмайман деб қасам ичиб,
Сендан кўнглим қолиб кетган.

Бўлди азоб ютмайман ҳеч,
Соғинмайман, кутмайман ҳеч.
Қайтма қўлинг тутмайман ҳеч,
Сендан кўнглим қолиб кетган.

Лабларинга босганча лаб,
Ўзга қўяр сочинг силаб.
Бевафоим бахтинг тилаб,
Сендан кўнглим қолиб кетган.

Сендан кўнглим қолиб кетган....

✍ Одилбек Қодиров


АБУ БАКР СИДДИҚ БУЛОЛАМИЗМИ?



Биринчи Саҳобо булган у инсон!
Маккада илк бора ўқиган Қурон!
Муҳаммадга ўзин айлаган қалқон!
Абу Бакр Сиддиқ  бўлоломизми?

Оёқлари синган ўзи ярим жон!
Расулуллоҳ ёнига ошиқди чунон.
Онаси учун дуо сўраган инсон!
Абу Бакр  Сиддиқ бўлоломизми?

Уйида борини айлаган ихсон!
Кўчага чиқишга тополма имкон!
Ҳурмо баргидан кийинган инсон!
Абу Бакр Сиддиқ бўлоломизми?

Қуронул Каримни туплаган инсон!
Жоми Эл Қурон номин олган  инсон!
Расулуллоҳ учун енг яқин инсон!
Абу Бакр Сиддиқ бўлоломизми?

Қурон ўқиб ун сиз фақат  йиғлаган!
Билол розияллоҳни озод қилинган!
Исломда доимо пеш қадам булган!
Абу Бакр Сиддиқ бўлоломизми?

Эҳ уммат қани сиз очингиз кўзни!
Ҳа ўша ой қуёш кўряпди бизни!
Аллоҳим кечирсин бизларни энди!
Абу Бакр Сиддиқ бўлоломизми?

Қўшнимиз оч қолган уйдачи базим!
Етимнинг ҳаққини қилишар хазим!
Харомни ҳалолдан ажратолмай жим?
Абу Бакр Сиддиқ бўлоломизми?

НурМуҳаммад ёзди юраги тўлиб!
Бир куни кетамиз дунёдан ўтиб!
Оҳирги манзилга борганда етиб!
Абу Бакр Сиддиқ бўлоломизми?

✍️ НУРМУҲАММАД

12.11.2022


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун «ОШҚОЗОН БАЙРАМИ» билан барча овқатланишни яхши кўрадиган инсонларни табриклаймиз.
Байрам экан деб яна бўкиб овқатланиб қўйманг😜😜

Показано 20 последних публикаций.

75

подписчиков
Статистика канала