---Умр ўтиб бормоқда----
Бир қарасанг ғамгин бу дунё,
Ким азобдан куйиб, ёнмоқда.
Бир қарасанг шодлик, тўй, базм,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Кимдир силаб етим бошини,
Охиратга замин қазмоқда.
Кимдир ейди етим ошини,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Ўтди мана қанча ой, йиллар,
Оқибат ҳам сўниб бормоқда.
Бой берилди шунча ой, йиллар,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Ота-она кўнглин ололмай,
Кимдир хасрат, ғамга ботмоқда.
Кимдир ўзин ҳеч кечиролмай,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Гоҳи савоб, гоҳ гуноҳ билан,
Кун ботиб тонг, отиб бормоқда.
Фозил билсанг бу омонат жон,
Умр эса ўтиб бормоқда.
✍ Фозил Икром.
Бир қарасанг ғамгин бу дунё,
Ким азобдан куйиб, ёнмоқда.
Бир қарасанг шодлик, тўй, базм,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Кимдир силаб етим бошини,
Охиратга замин қазмоқда.
Кимдир ейди етим ошини,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Ўтди мана қанча ой, йиллар,
Оқибат ҳам сўниб бормоқда.
Бой берилди шунча ой, йиллар,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Ота-она кўнглин ололмай,
Кимдир хасрат, ғамга ботмоқда.
Кимдир ўзин ҳеч кечиролмай,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Гоҳи савоб, гоҳ гуноҳ билан,
Кун ботиб тонг, отиб бормоқда.
Фозил билсанг бу омонат жон,
Умр эса ўтиб бормоқда.
✍ Фозил Икром.