Қандай унутдинг
Мен сени севардим, севардим жуда,
Лекин орзуларим кетти бехуда,
Энди яшаяпман ғамда қайғуда,
Сен қандай унутдинг, қачон унутдинг.
Дунёлар ёлғонми ёлғон мухаббат,
Қизлар бевафоми йигитлар номард,
Кўксимни тилкалар хамон ўша дард,
Сен қандай унутдинг қачон унутдинг.
Курашсиз ишқига етган ким ахир,
Ўзга ёр қучганда куймасми бағир,
Соғинч азобларин кўтармоқ оғир,
Сен қандай унутдинг қачон унутдинг.
Кўзёшлар тўкмагин энди йиғлама,
Жимгина ўтавер холим сўрама,
Кўксингга урмагин бахтлар тилама,
Сен қандай унутдинг қачон унутдинг.
Фидолар бўлардинг мен учун бир пайт,
Ишқим фидо бўлсин келипти навбат,
Айтгин айтақолгин менга хам ўргат,
Сен қандай унутдинг қачон унутдинг.
Ширин орзуларни бузган фироқлар,
Билмадим кимдадур асли гунохлар,
Термулиб тўймасди ўшал қароқлар,
Сен қандай унутдинг қачон унутдинг.
Майлига бахтли бўл бўлгин вафодор,
Менга хам тилагин ўзинг каби ёр,
Фақат бир нарсани жуда билгим бор,
Сен қандай унутдинг қачон унутдинг.
Малика Мардон. 15 06 2022.
Мен сени севардим, севардим жуда,
Лекин орзуларим кетти бехуда,
Энди яшаяпман ғамда қайғуда,
Сен қандай унутдинг, қачон унутдинг.
Дунёлар ёлғонми ёлғон мухаббат,
Қизлар бевафоми йигитлар номард,
Кўксимни тилкалар хамон ўша дард,
Сен қандай унутдинг қачон унутдинг.
Курашсиз ишқига етган ким ахир,
Ўзга ёр қучганда куймасми бағир,
Соғинч азобларин кўтармоқ оғир,
Сен қандай унутдинг қачон унутдинг.
Кўзёшлар тўкмагин энди йиғлама,
Жимгина ўтавер холим сўрама,
Кўксингга урмагин бахтлар тилама,
Сен қандай унутдинг қачон унутдинг.
Фидолар бўлардинг мен учун бир пайт,
Ишқим фидо бўлсин келипти навбат,
Айтгин айтақолгин менга хам ўргат,
Сен қандай унутдинг қачон унутдинг.
Ширин орзуларни бузган фироқлар,
Билмадим кимдадур асли гунохлар,
Термулиб тўймасди ўшал қароқлар,
Сен қандай унутдинг қачон унутдинг.
Майлига бахтли бўл бўлгин вафодор,
Менга хам тилагин ўзинг каби ёр,
Фақат бир нарсани жуда билгим бор,
Сен қандай унутдинг қачон унутдинг.
Малика Мардон. 15 06 2022.